Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида

20 August 1999

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, тиклаш, консервациялаш ва тугатишда хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдир.

2-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам амалга оширилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • гидротехника иншоотлари— тўғонлар (плотиналар), гидроэлектр станциялар бинолари, сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш васув чиқариш иншоотлари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, сув омборлари қирғоқларини, дарёлар ваканаллар ўзанларининг қирғоқлари ватубини тошқинҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар, саноат вақишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар);
  • фойдаланувчи ташкилот— тасарруфида (балансида) гидротехника иншооти бўлган корхона, муассаса ваташкилот;
  • фавқулодда вазият— муайян ҳудуддаги аварияга олиб келиши мумкин бўлган, шунингдек гидротехника иншоотининг аварияси натижасида вужудга келган бўлиб, одамлар қурбон бўлишига, одамлар соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етказилишига, жиддий моддий талафотларга ваодамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган вазият;
  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги— гидротехника иншоотларининг одамлар ҳаёти, соғлиғивақонуний манфаатларини, атроф табиий муҳитвахўжалик объектларини муҳофаза қилишни таъминлаш имконини берувчи ҳолати;
  • гидротехника иншоотининг хавфсизлиги декларацияси— гидротехника иншоотининг хавфсизлиги асослаб бериладиган ҳужжат;
  • гидротехника иншоотининг хавфсизлиги мезонлари— гидротехника иншооти ҳолатининг ваундан фойдаланиш шартларининг гидротехника иншооти аварияси хавфининг йўл қуйиладиган даражасига мувофиқ миқдор васифат кўрсаткичларининг чекланган қийматлари;
  • гидротехника иншооти аварияси хавфининг йўл қуйиладиган даражаси— гидротехника иншооти аварияси хавфининг норматив ҳужжатлар билан белгиланган қиймати.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • давлат мулкида бўлган гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини, шунингдек республика ваминтақавий энергетика тизимига кирувчи корхоналар гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлайди;
  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини ишлаб чиқади ваамалга оширади;
  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратини ташкил этади;
  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга оширади.

5-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда қатнашадилар;
  • сув ресурсларидан фойдаланишда ватабиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлайдилар;
  • гидротехника иншоотларини жойлаштириш тўғрисида, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда улардан фойдаланишни чеклаб қўйиш ҳақида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар қабул қиладилар;
  • гидротехника иншоотларининг авариялари оқибатларини тугатишда қатнашадилар;
  • гидротехника иншоотларининг фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган авариялари хавфи борлиги тўғрисида, аҳолини хабардор қиладилар;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга оширадилар.

6-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назорати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади, у:

  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари вамезонларини ишлаб чиқади;
  • манфаатдор вазирликлар ваидоралар билан биргаликда гидротехника иншоотлари техник ҳолатининг пухталигини ваулар ишининг хавфсизлигини экспертизадан ўтказади;
  • гидротехника иншоотларини жойлаштириш, гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш топшириқларини, уларни қуриш вареконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олишда, гидротехника иншоотларининг қурилиши сифатини назорат қилишда, уларни фойдаланишга қабул қилишда, шунингдек гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларини келишиб олишда қатнашади;
  • гидротехника иншоотларининг ҳолатини ҳамда улар ҳолатининг гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияларига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;
  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида кўрсатмалар беради, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги нормалари вақоидалари қўпол равишда бузилган ҳолларда хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ваулардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияларнинг амал қилишни тўхтатиб туриш ватугатиш ҳақида таклифлар киритади;
  • гидротехника иншоотлари ҳудудларидан, дарёлар ўзанлари ватўғоннинг уларга туташ бўлган қуйи ҳамда юқори ҳудудларидан хўжалик фаолияти ёки бошқафаолиятни амалга ошириш учун фойдаланишга (сувни муҳофаза қилиш зоналарида еручасткалари бериш бундан мустасно) розилик беради;
  • дарёларнинг ўзанларида ватўғоннинг уларга туташ қуйи ваюқори ҳудудларида сув хўжалиги объектларидан фойдаланиши амалга оширувчи ёхуд хўжалик фаолияти ёки бошқафаолият юритувчи ташкилотларнинг фаолиятини, агар бундай фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, тақиқлайди ёки чеклаб қўяди. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тақиқлаш вачеклаш суд тартибида амалга оширилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда, аҳолининг ҳаёти васаломатлиги учун бошқареал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн ишкунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш ҳоллари мустасно;
  • гидротехника иншоотларининг муҳофаза қилинишини ташкил этиш устидан назоратни амалга оширади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга оширади.

Махсус ваколатли органнинг гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги кўрсатмалари фойдаланувчи ташкилотлар ижро этиш учун мажбурийдир.

7-модда. Гидротехника иншоотларининг кадастри

Гидротехника иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Гидротехника иншоотларининг кадастрига (бундан буён матнда Кадастр деб юритилади) киритилади.
Кадастрни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

8-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган асосий талаблар

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш қуйидаги асосий талабларга биноан амалга оширилади:

  • гидротехника иншоотлари хавфининг йўл қўйиладиган даражасини таъминлаш;
  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияларини тақдим этиш;
  • хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ваулардан фойдаланиш бўйича фаолиятни лицензиялаш;
  • гидротехника иншоотларидан фойдаланишнинг узлуксизлиги;
  • гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шужумладан уларнинг хавфсизлиги мезонларини белгилаш, гидротехника иншоотларининг ҳолатини доимий назорат қилиш мақсадида уларни техника воситалари билан жиҳозлаш, гидротехника иншоотларига зарур малакага эга бўлган ходимлар хизмат кўрсатишини таъминлаш;
  • гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятларнинг юзага келиш хавфини энг кўп даражада камайтириш бўйича тадбирлар мажмуини олдиндан ўтказиш.

9-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фойдаланувчи ташкилотнинг мажбуриятлари

Гидротехника иншоотидан фойдаланувчи ташкилот қуйидагиларга мажбурдир:

  • гидротехника иншоотларини қуриш, фойдаланишга топшириш, улардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш, реконструкция қилиш, консервациялаш, фойдаланишдан чиқариш ватугатишда гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги нормалари вақоидаларига риоя этилишини таъминлашга;
  • гидротехника иншоотининг ҳолати, унга табиий ватехноген таъсирлар устидан назоратни (мониторингни) таъминлашга, гидротехника иншооти каскадда ишлашни, хўжалик вабошқафаолият натижасида унга бўладиган зарарли таъсирларни, объектлар дарё ўзанида ҳамда гидротехника иншоотидан қуйидаги ваюқоридаги унга туташ ҳудудларда жойлаштирилганлигини ҳисобга олган ҳолда гидротехника иншоотининг хавфсизлигини баҳолашга;
  • гидротехника иншоотининг хавфсизлиги мезонларини ишлаб чиқишни ваўз вақтида аниқлашни таъминлашга;
  • гидротехника иншоотининг ҳолатини назорат қилиш тизимини ривожлантиришга;
  • гидротехника иншооти хавфсизлигининг пасайиши сабабларини мунтазам таҳлил қилиб бориш вагидротехника иншоотининг техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлишини ваунинг хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек гидротехника иншооти авариясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни вабажаришни ўз вақтида амалга оширишга;
  • гидротехника иншоотининг мунтазам текшириб турилишини таъминлашга;
  • гидротехника иншоотининг авариясини тугатиш учун мўлжалланган моддий захираларни яратишга;
  • гидротехника иншоотидан фойдаланишни ташкил этиш ваходимларнинг малакаси нормаларга вақоидаларга мувофиқ бўлишини таъминлашга;
  • гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш маҳаллий тизимларини доимий шай ҳолатда сақлашга;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда, аҳолини гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги масалалари тўғрисида хабардор қилишга;
  • гидротехника иншооти аварияларининг олдини олиш масалалари бўйича фавқулодда вазиятлар органи билан ҳамкорлик қилишга;
  • гидротехника иншоотининг аварияси хавфи борлиги ҳақида махсус ваколатли органни, бошқаманфаатдор давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини вафуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини васувнинг (тўғоннинг) тийиб туриш босими ёриб ўтишининг бевосита хавфи бўлган тақдирда сув остида қолиш эҳтимоли бўлган зонадаги, аҳолини, корхоналар, муассасалар ваташкилотларни дарҳолхабардор қилишга;
  • махсус ваколатли органга ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашишга;
  • гидротехника иншоотидан фойдаланиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни, шунингдек гидротехника иншооти аварияларининг олдини олиш вауларнинг оқибатларини тугатиш ишларини молиялашга.

10-модда. Гидротехника иншоотининг хавфсизлиги декларацияси

Гидротехника иншоотини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, ундан фойдаланиш, уни фойдаланишдан чиқариш босқичларида, шунингдек уни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тиклаш ёхуд консервациялашдан кейин фойдаланувчи ташкилот гидротехника иншоотининг хавфсизлиги декларациясини тузади. Декларацияни тузиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Фойдаланувчи ташкилот гидротехника иншоотининг хавфсизлиги декларациясини махсус ваколатли органга тақдим этади. Декларациянинг махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланиши гидротехника иншоотини Кадастрга киритиш ва гидротехника иншоотини қуришга рухсат олиш, фойдаланишга топшириш, ундан фойдаланиш ёки уни фойдаланишдан чиқариш ёхуд реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тиклаш ёки консервациялаш учун асос булади.

11-модда. Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларацияларининг давлат экспертизаси

Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларацияларининг давлат экспертизаси, шу жумладан лойиҳалаштириш босқичидаги давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ўтказилади.
Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларацияларининг давлат экспертизаси гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотлар ташаббуси билан, шу жумладан улар розилик бермаган тақдирда ҳам, махсус ваколатли органнинг кўрсатмаларига биноан ўтказилади.
Махсус ваколатли орган томонидан давлат экспертизаси хулосаси асосида гидротехника иншоотининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш ҳақида, тегишли рухсатнома бериш тўғрисида ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилиниши мумкин.
Фойдаланувчи ташкилот махсус ваколатли органнинг қарорига рози бўлмаган тақдирда, қарор юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

13-модда. Гидротехника иншоотларини текшириш

Гидротехника иншоотларини текшириш чоғида гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини баҳолаш мақсадида фойдаланувчи ташкилотларнинг, шунингдек гидротехника иншоотларидан фойдаланишда, уларни қуришда, реконструкция қилишда, капитал таъмирлашда, тиклашда ёки консервация қилишда пудрат ташкилотларининг фаолияти устидан назорат амалга оширилади.

14-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган авария моддий-техника захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган авария моддий-техника захиралари фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда зарур моддий ресурсларни ошиғич тарзда жалб қилиш мақсадида олдиндан яратилади. Бу захираларни яратиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

15-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. А. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 20 август,
№ 826-I.

«Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1.«Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 20 август,
№ 827-I.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...