Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида

20 August 1999

I. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси (бундан буён матнда Давлат чегараси деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасини (қуруқликда, сувда, ер остида, ҳаво бўшлиғида) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат.

4-модда. Давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш принциплари

Давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш пайтида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизликни таъминлаш заруратидан келиб чиқади ҳамда қуйидаги принципларга амал қилади:

  • давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, давлат чегаралари дахлсизлиги вабузилмаслигини ўзаро ҳурматлаш;
  • чегара масалаларини тинч йўл билан ҳалэтиш;
  • чет элдавлатлари билан ҳартомонлама, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш;
  • қўшни давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
  • куч ишлатмаслик вакуч билан таҳдид қилмаслик.

5-модда. Давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш

Давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Давлат чегараси делимитация ва демаркация (редемаркация) қилинади.
Давлат чегараси қуйидагича белгиланади:

  • қуруқликда— ўзига хос нуқталар, рельефнинг чизиқлари ёки аниқ кўриниб турадиган жойлар бўйича;
  • кема қатнайдиган дарёларда— дарёнинг асосий фарватери ёки тальвеги ўртаси бўйлаб;
  • кема қатнамайдиган дарёларда, жилғаларда— уларнинг ўртаси ёки дарёнинг асосий ўзанининг ўртаси бўйлаб;
  • кўллар ёки бошқасув ҳавзаларида— Давлат чегараси кўл ёки бошқасув ҳавзаси қирғоқларига чиққанжойларни туташтирувчи тўғриёки бошқача чизиқ бўйича. Дарё, жилға, кўл ёки бошқасув ҳавзаси орқали ўтадиган Давлат чегараси улар қирғоқларининг кўриниши ёки сув сатҳиўзгарганда ҳам, дарё, жилғаоқими уёки бутомонга бурилганда ҳамўзгармай қолаверади;
  • сув омборларида вабошқасунъий сув ҳавзаларида— улар сув билан тўлдирилгунга қадар Давлат чегарасининг мазкур жойдан ўтган чизиғига мувофиқ равишда;
  • дарёлар, жилғалар, кўллар вабошқасув ҳавзалари орқали ўтувчи кўприкларда, тўғонлар вабошқаиншоотларда— Давлат чегараси сувдан ўтиш-ўтмаслигидан қатъи назар, шуиншоотларнинг ўртаси ёки уларнинг технологик ўқибўйлаб.
6-модда. Давлат чегарасига белги қўйиш

Давлат чегараси жойларда аниқ кўриниб турадиган чегара белгилари билан кўрсатиб қўйилади.
Чегара белгиларининг шакллари, ўлчамлари ва уларни ўрнатиш тартиби қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланади.
Қўшни давлатлар ўртасида Давлат чегараси чизиғини кўрсатиб қўйиш учун жойларда чегаранинг бутун узунлиги бўйлаб, шунингдек чегара бўйи дарёлари ва сув ҳавзалари бўйлаб чегаранинг тозалаш минтақалари белгиланади.

7-модда. Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, ҳимоя қилиш ва қўриқлаш тадбирларининг молиявий ҳамда моддий-техникавий таъминоти

Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, ҳимоя қилиш ва қўриқлаш тадбирларини молиявий таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, ҳимоя қилиш ва қўриқлаш тадбирларини моддий-техникавий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган нормаларда ва тартибда амалга оширилади.

II. Давлат чегараси режими

8-модда. Давлат чегараси режимини белгилаш

Давлат чегараси режими:

  • Давлат чегарасини жиҳозлаш вауни асраш устидан назорат қилиш;
  • Давлат чегарасининг шахслар ватранспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши;
  • Давлат чегараси орқали товарлар, бошқамол-мулк ваҳайвонларни олиб ўтиш;
  • Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқамол-мулк ваҳайвонларни ўтказиш;
  • Давлат чегарасида ёки унинг яқинида хўжалик фаолияти вабошқафаолият юритиш тартибини белгиловчи қоидалар мажмуидан иборат.

Давлат чегараси режими ушбу Қонун билан, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланади.

9-модда. Давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш

Давлат чегарасини жиҳозлаш чегара белгиларини, тозалаш минтақаларини бунёд этиш, сақлаш ва соз ҳолда бўлишини таъминлашдан, уларни назорат тарзида кўздан кечириб туришдан, шунингдек қўшни давлатлар билан биргаликда Давлат чегараси чизиғининг ўтишини текшириб туришдан иборат.
Давлат чегарасини жиҳозлаш мақсадида Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига (бундан буён матнда чегара қўшинлари деб юритилади) Давлат чегараси чизиқларига бевосита туташ ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий фойдаланиш учун ажратилади.

10-модда. Давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши

Давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши халқаро автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё қатнови йўлларида ёки қонун ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгилаб қўйиладиган бошқа жойларда амалга оширилади.

11-модда. Давлат чегараси орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш

Давлат чегараси орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш қонун ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган жойларда ва тартибда амалга оширилади.

12-модда. Давлат чегараси орқали ўтказиш

Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш белгиланган ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади.
Ўтказиш пунктлари сони, жойлашган ер, шунингдек Давлат чегараси орқали ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

13-модда. Давлат чегарасидаги вақтинчалик режим чекловлари

Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Давлат чегарасини кесиб ўтиш, шу жумладан унинг айрим участкаларини кесиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда вақтинча чеклаб ёки тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ёки чет эл давлат ҳудудида ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлган тақдирда Давлат чегарасининг айрим участкаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар, товарлар, бошқа мол-мулк, ҳайвонлар, уруғликлар, кўчатлар ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик оламидан тайёрланган бошқа маҳсулотлар учун карантин ўрнатилиши мумкин.

14-модда. Давлат чегарасида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият юритиш

Ўзбекистон Республикасининг чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари сув қисмида кемалар қатнови, сув объектларидан фойдаланиш ва бошқача тарзда сувдан фойдаланиш, сувни истеъмол қилиш, сув иншоотлари қуриш, Давлат чегарасида ерлардан ва ҳайвонот оламидан фойдаланиш, кончилик ишлари, геология-қидирув фаолияти ва бошқа фаолият юритиш қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

15-модда. Давлат чегарасини бузувчилар

Қуйидагилар Давлат чегарасини бузувчилар деб ҳисобланади:

  • Давлат чегарасини Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан бошқажойдан ёки ўтказиш пунктлари орқали бўлса-да, лекин чегарани кесиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда ҳарқандай усул билан кесиб ўтган ёки кесиб ўтишга ҳаракат қилаётган шахслар;
  • чет элга кетаётган транспорт воситаларига Ўзбекистон Республикасидан, ноқонуний равишда чиқибкетиш мақсадида чиқиболган ёки чиқиболишга уринаётган шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, шунингдек чегара бўйи дарёлари, кўллари вабошқасув ҳавзалари сув қисмига уларга кириш юзасидан белгиланган қоидаларни бузган ҳолда кирган чет эл, ноҳарбий кемалари ваҳарбий кемалари;
  • Давлат чегарасини тегишли давлат органларининг рухсатисиз кесиб ўтган ёки Давлат чегараси орқали учиб ўтиш қоидаларини бошқатарзда бузган ҳаво кемалари вабошқахил учиш аппаратлари.

Давлат чегарасини тегишли рухсати бўлмай туриб ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда ҳар қандай техникавий ёки бошқа хил воситалар билан кесиб ўтиш ҳам Давлат чегарасини бузиш ҳисобланади.

16-модда. Чегара низолари ва можароларини ҳал этиш

Чегара низолари ва можароларини ҳал этиш қонун ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

17-модда. Чегара вакиллари

Давлат чегараси режимига риоя этилишига доир масалаларни ҳал қилиш, чегара низоларини тартибга солиш мақсадида Давлат чегарасининг муайян участкаларига Миллий хавфсизлик хизматининг раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг чегара вакиллари тайинланади.
Чегара вакилларининг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ва чет эл давлатлари ҳарбий ҳаво кемаларининг, бошқа ҳарбий объектлар ёки ҳарбий хизматчиларнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган чегара низолари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакиллари иштирокида ҳал этилади.
Чегара вакиллари ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳал эта олмаган масалалар ва низолар дипломатик тартибда ҳал қилинади.

III. Чегара олди режими

18-модда. Чегара олди режимини белгилаш

Чегара олди режими чегара олди зонасига кириш (ундан ўтиш), у ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ҳамда ишлар бажариш тартибини белгиловчи қоидалар мажмуини ўз ичига олади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Чегара олди зонасида чегара олди режимига риоя этилиши устидан назорат қилиш чегара қўшинлари ва ички ишлар органлари зиммасига уларнинг ваколат доирасида юкланади.

19-модда. Чегара олди зонаси ва чегара олди минтақаси

Чегара олди зонаси ва чегара олди минтақаси Давлат чегараси режимини таъминлаш учун белгиланади.
Чегара олди зонаси — Давлат чегарасига туташ ҳудуднинг бир қисми бўлиб, унинг доирасида чегара олди режими жорий этилади.
Чегара олди зонаси Давлат чегарасига туташ туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ҳудуди доирасида белгиланади. Чегара олди зонаси таркибига бундай минтақа белгиланган жойдаги Ўзбекистон Республикасининг ички сувлари, чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари сув қисми ҳамда шу сувларда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ороллари ҳам киритилади.
Чегара олди минтақаси — чегара олди зонасининг Давлат чегараси чизиғига бевосита туташ қисмидир.
Чегара олди минтақаси бевосита Давлат чегараси бўйлаб, унинг қуруқлик участкаларида ёки чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари қирғоғи бўйлаб ўтказилади.
Чегара олди минтақасида чегара қўшинлари томонидан кириш ва чиқиш (ўтиш), бўлиш (яшаш), шахслар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига оид қўшимча режим қоидалари белгиланади.
Чегара олди зонаси ва чегара олди минтақасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

20-модда. Шахсларнинг чегара олди зонасига ва чегара олди минтақасига кириши ва чиқиши (ўтиши), у ерда бўлиши
(яшаши) ва ҳаракатланиши

Шахсларнинг чегара олди зонасига кириши, ундан чиқиши (ўтиши), у ерда бўлиши (яшаши), агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Чегара олди минтақасига кириш ва ундан чиқиш (ўтиш), у ерда вақтинча бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишлар бажариш чегара қўшинларининг рухсатномаси асосида амалга оширилади.

21-модда. Давлат чегараси олдидаги профилактик минтақа

Хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдидидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини муҳофаза қилиш мақсадида чегара олди минтақаси доирасида профилактик минтақа белгиланиб, у ерда чорва молларни боқиш ва сақлаш ман этилади.
Профилактика минтақасининг кенглиги, уни тўсиб қўйиш тартиби ва у ердаги режим қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

22-модда. Чегара олди минтақасида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият юритиш, оммавий ва бошқа маданий тадбирларни ўтказиш

Чегара олди минтақасида ер, ўрмон, ер ости, сувлардан фойдаланган ҳолда хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни юритиш, шунингдек оммавий ва бошқа маданий тадбирларни ўтказиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Чегара олди минтақасида чегара қўшинлари томонидан хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият юритиш, оммавий ва бошқа маданий тадбирлар ўтказиш бўйича қўшимча режим қоидалари белгиланиши мумкин.

23-модда. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш

Ўзбекистон Республикасининг ички сувларида, чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари сув қисмларида фойдаланиладиган кичик ҳажмли кемалар албатта ҳисобга олиниши ҳамда пристанларда, причалларда, бошқа туриш пунктларида сақланиши шарт. Ушбу кемаларнинг туриш пунктларидан чиқиши ва қайтиб келиши тартиби чегара қўшинлари томонидан белгиланади.

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг ички сувларида, чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзаларининг сув қисмларида овчилик, тадқиқот, қидирув фаолияти ва бошқа фаолият юритиш

Ўзбекистон Республикасининг ички сувларида, чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзаларининг сув қисмларида овчилик, тадқиқот, қидирув фаолияти ва бошқа фаолият юритиш чегара қўшинлари рухсатига биноан қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

IV. Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режим

25-модда. Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни белгилаш

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режим чегара, божхона назорати ва назоратнинг бошқа турларини амалга ошириш учун белгиланувчи ҳамда шахсларнинг, транспорт воситаларининг шу пунктларга кириши, у ерда бўлиши ва у ердан чиқиши, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонлар олиб кирилиши, туриши ва олиб чиқилиши, ўтказиш пунктлари ҳудудида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгиловчи қоидалар мажмуини ўз ичига олади.
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режим Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Давлат чегарасида назоратни амалга оширувчи барча органлар хизмат фаолиятининг зарур шароитларини сақлаб туриш мақсадида белгиланади.

26-модда. Чет эл, ноҳарбий кемалари ва ҳарбий кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейдларга) кириши ҳамда у ерда бўлиши

Чет эл, ноҳарбий кемалари ва ҳарбий кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейдларга) кириши ҳамда у ерда бўлиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.

27-модда. Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги қўшимча режим қоидалари

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бевосита чегара, божхона назорати ва назоратнинг бошқа турлари амалга ошириладиган ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча режим қоидалари жорий этиладиган ҳудудлар, бинолар белгиланади.

V. Давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш
соҳасидаги ваколатлари. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашдаги иштироки

28-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлаш соҳасидаги кучлар вавоситаларни, ўтказиладиган тадбирларни молиялаш варесурслар билан таъминлашни амалга оширади;
  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлаш соҳасида норматив ҳужжатлар чиқаради;
  • вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижро ҳокимияти маҳаллий органларининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлаш соҳасидаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширади.

29-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати:

  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлаш соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
  • Давлат чегараси ҳимоя қилиниши вақўриқланишини таъминлайди;
  • чегара қўшинларини бошқаришни амалга оширади;
  • давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ваташкилотларнинг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб туради;
  • Давлат чегараси хавфсизлигига таҳдидлар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этади;
  • разведка, контрразведка ватезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;
  • белгиланган тартибда контрабандага қарши кураш чораларини ишлаб чиқади ваамалга оширади;
  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлаш соҳасида бошқадавлатларнинг тегишли чегара идоралари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;
  • Давлат чегараси чизиғининг ўтишини белгилашда иштирок этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлашга доир қисмини шакллантириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига киритади;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширади.

30-модда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлашни ташқисиёсий вахалқаро-ҳуқуқийжиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
  • Давлат чегарасини ваунинг режимини белгилаш бўйича музокаралар олиб боради, зарур ҳужжатлар ваматериаллар тайёрлайди; Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет элфуқаролари вафуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши ваЎзбекистон Республикасидан чиқиши ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради;
  • Давлат чегараси режимига риоя этиш масалаларини, чегара низоларини белгиланган тартибда ҳалэтади;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширади.

31-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

  • ҳаво бўшлиғида Давлат чегараси ҳимоя қилиниши вақўриқланишини амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат чегарасини ҳимоя қилишда иштирок этишини таъминлайди;
  • ўз ваколатлари доирасида ҳаво бўшлиғида юзага келган чегара низоларини ҳалэтади;
  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлаш тадбирлари ресурс вабошқажиҳатдан таъминланишида чегара қўшинларига белгиланган тартибда кўмаклашади;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширади.

32-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги
ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлашга доир тадбирларни амалга оширишда чегара қўшинларига кўмаклашади;
  • чегара олди зонасида чегара олди режимига риоя этилиши устидан ҳамда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларига туташ ҳудудларда ҳуқуқ-тартиботга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларининг иштирокини таъминлайди;
  • чегара олди ҳудудларида ҳуқуқ-тартиботнинг ҳолати тўғрисида чегара қўшинларига ахборот беради;
  • Давлат чегарасини ҳимоя қилишда ички қўшинлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этишини таъминлайди;
  • чегара қўшинларининг тақдимномасига биноан чегара олди қидирув ишлари ваоперациялари ўтказилаётган пайтда, шунингдек ҳарбий хуружни қайтариш ёки Давлат чегараси орқали, ноқонуний оммавий ўтишларнинг олдини олиш чоғида Давлат чегарасига яқинайрим участкалар ёки объектларга фуқароларнинг ўтишини вақтинча чеклаш ёки ман этишни таъминлайди;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширади.

33-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги
ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлашда чегара қўшинларига кўмаклашади;
  • Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда божхона органлари иштирокини таъминлайди;
  • шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқамол-мулк ваҳайвонларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида божхона назоратидан ўтиши варасмийлаштирилишини ташкил этади;
  • контрабандага вабожхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқатарзда бузилишига қарши курашга доир чоралар ишлаб чиқади ваамалга оширади;
  • Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ташкил этишга доир таклифларни киритади;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширади.

34-модда. Давлат чегарасида назоратни амалга оширувчи бошқа давлат бошқаруви органларининг ваколатлари

Давлат чегарасида санитария-карантин, ветеринария, фитосанитария назоратини ҳамда назоратнинг бошқа турларини амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари:

  • шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқамол-мулк ваҳайвонлар Давлат чегараси орқали ўтказилишида ўз ваколатлари доирасида иштирок этадилар;
  • зарур ҳолларда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида ўз хизматларини тузадилар ваулар ишини ташкил қиладилар;
  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлашда чегара қўшинларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашадилар;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширадилар.

35-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

  • Давлат чегарасини қўриқлаш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ шароит яратиб берадилар;
  • Давлат чегараси эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда еручасткалари берадилар, улардан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширадилар;
  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш вақўриқлашда фуқаролар ихтиёрий асосда иштирок этишларига кўмаклашадилар;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширадилар.

36-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашдаги иштироки

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар:

  • чегара қўшинларига, Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларига, шунингдек Давлат чегарасида назоратни амалга оширувчи давлат бошқарув органларига кўмаклашадилар, уларга зарур ахборот тақдим этадилар;
  • Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда фуқаролар ихтиёрий асосда иштирок этишлари учун шароит яратадилар.

37-модда. Фуқароларнинг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашдаги иштироки

Фуқаролар чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар таркибида ва бошқа шаклларда чегара олди ҳудуди доирасида Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда ихтиёрий асосда иштирок этадилар.
Фуқароларнинг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

VI. Чегара қўшинлари ва Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва
қўриқлашга оид ваколатлари

38-модда. Чегара қўшинларининг ҳуқуқлари

Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш чоғида чегара қўшинлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • белгиланган тартибда ўзларига берилган еручасткаларида зарур муҳандислик-техника иншоотлари қуриш, алоқалиниялари вакоммуникациялар қурилишини амалга ошириш, техника вақурол-яроғларни жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш;
  • жойларнинг ҳарқандай участкаларида чегара нарядларини жойлаштириш ҳамда ҳаракат қилиш, транспорт воситаларини чегара нарядлари билан кузатиб бориш, транспорт воситаларини белгиланган тартибда кўздан кечириш;
  • қўшинга оид, разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолиятни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқафаолиятни амалга ошириш;
  • Давлат чегараси режимини, чегара олди режимини ёки Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий тартибда ушлаш;
  • маъмурий тартибда ушланган, шунингдек жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланган шахсларни махсус жиҳозланган жойларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақлаш;
  • чегара қўшинлари бўлинмаларига шахсларни таклиф этиш вауларга маълум бўлган Давлат чегарасини, ноқонуний кесиб ўтиш ёки Давлат чегараси режимини, чегара олди режимини ёки Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бошқатарзда бузиш ҳолатлари тўғрисида улардан тушунтиришлар олиш. Зарур ҳолларда юқорида кўрсатиб ўтилган қоидабузарлик ҳолатлари тўғрисидаги тушунтиришлар бошқажойларда ҳамолиниши мумкин;
  • Давлат чегараси орқали ўтаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқишҳуқуқитўғрисидаги ҳужжатларини текшириш, уларга тегишли белгилар қўйиш, зарурат бўлганда буҳужжатларни белгиланган тартибда олиб қўйиш, Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқишҳуқуқини берувчи ҳақиқийҳужжатлари бўлмаган шахсларни улар ҳужжатларини лозим даражада расмийлаштиргунга ёки чет элда бўлган чоғида ҳужжатларини йўқотганлик ҳолатлари аниқлангунга ёки уларнинг шахси аниқлангунга қадар Давлат чегараси орқали ўтказмаслик шунингдек Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун вақтинчалик чеклаш белгиланган шахсларни Давлат чегараси орқали ўтказмаслик;
  • манфаатдор органлар ватранспорт ташкилотлари билан ҳамкорликда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида транспорт воситалари тўхташ (тўхтаб туриш) жойлари вамуддатларини белгилаш;
  • чегара олди қидирувлари ваоперациялари ўтказилаётган вақтда одамларнинг соғлиғиваҳаётини ҳимоя қилиш мақсадида жойларнинг айрим участкаларида шахслар ватранспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки ман этиш, зарур ҳолларда фуқароларни бундай ерларга киритмаслик, улардан ўша жойда туришни ёки буучасткалардан чиқибкетишни талаб қилиш;
  • Давлат чегараси учун таҳдид туғилган пайтда унинг айрим участкаларида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, манфаатдор корхона, муассаса, ташкилотларни огоҳлантирган ҳолда ҳархил ишлар олиб боришни вақтинча чеклаб қўйиш, мудофаа, аҳамиятига молик ишлар ёки табиий офат ёхуд ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш ваоқибатларини тугатиш билан боғлиқ ишлар бундан мустасно;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бостириб киришни даф этиш, чегара олди қидирувларини ўтказиш, ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб келиш чоғида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг ва, алоҳида ҳолларда, фуқароларнинг алоқа, транспорт воситаларидан фойдаланиб қилинган харажатлар ваетказилган зарарни эгаларига белгиланган тартибда қоплаш. Ушбу ҳуқуқ дипломатик, консуллик, чет элдавлатларининг бошқаваколатхоналарига вахалқаро ташкилотларга тегишли алоқаватранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

Чегара қўшинлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.

39-модда. Чегара қўшинларининг мажбуриятлари

Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш чоғида чегара қўшинлари қуйидагиларга мажбур:

  • Давлат чегараси чизиғининг жойларда ҳуқуққахилоф тарзда ўзгартирилишига йўл қўймасликка;
  • Давлат чегарасида ҳарбий вабошқафитналарнинг олдини олишга;
  • Давлат чегарасини, ноқонуний равишда кесиб ўтилишига йўл қўймаслик, Давлат чегарасини бузувчиларни аниқлаш ваушлашга;
  • Давлат чегараси режимига, чегара олди режимига ваДавлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишга;
  • шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқамол-мулк ваҳайвонларнинг Давлат чегараси орқали белгиланган тартибда ўтказилишини амалга оширишга;
  • Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган контрабанда нарсаларини ҳамда бошқа, ноқонуний равишда олиб ўтилаётган товарлар, бошқамол-мулк ваҳайвонларни, шунингдек транспорт воситаларини аниқлаш вабелгиланган тартибда ушлаб қолишга;
  • Давлат чегараси режимини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга.

Чегара қўшинлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга.

40-модда. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларининг ҳаво бўшлиғида Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш бўйича ҳуқуқлари

Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари ҳаво бўшлиғида Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш пайтида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Давлат чегарасини, ноқонуний кесиб ўтиш таҳдиди пайдо бўлган ёки, ноқонуний кесиб ўтилган пайтда Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғидаги ҳаво кемалари вабошқаучиш аппаратларини аниқлаш учун ўзларида мавжуд воситалардан фойдаланиш;
  • вазиятни аниқлаш ҳамда ҳаво бўшлиғида Давлат чегараси, ноқонуний кесиб ўтилишининг олдини олиш ёки бартараф этиш чорасини кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бошқатурлари, давлат органлари кучлари вавоситаларини белгиланган тартибда жалб этиш;
  • Давлат чегарасини ҳаво бўшлиғида, ноқонуний кесиб ўтиш таҳдиди пайдо бўлган ёки, ноқонуний кесиб ўтилганда ёхуд парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғининг айрим районларида ҳаво кемалари вабошқаучиш аппаратлари парвозини ман этиш ёки чеклаш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғида Давлат чегараси, ноқонуний кесиб ўтилиши ҳолатларини аниқлашда иштирок этиш.

41-модда. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларининг ҳаво бўшлиғида Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш бўйича мажбуриятлари

Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш пайтида қуйидагиларга мажбурдирлар:

  • ҳаво кемалари вабошқаучиш аппаратлари Давлат чегарасини кесиб ўтиш қоидаларига риоя этиши устидан назорат қилишга;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини, ноқонуний кесиб ўтган ёки ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш тартибини бузган ҳаво кемалари вабошқаучиш аппаратларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида парвозини белгиланган тартибда тўхтатишга;
  • форс-мажор вазияти ҳолларида ҳаво кемалари вабошқаучиш аппаратларига ёрдам кўрсатишга.

42-модда. Қурол ва ҳарбий техникани қўллаш

Чегара қўшинлари, Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш пайтида қуйидаги мақсадларда қурол ва ҳарбий техникани қўллайдилар:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қуролли бостириб киришни даф этиш;
  • Давлат чегарасидаги ҳарбий фитналарнинг олдини олиш; транспорт воситаларини йўловчиларсиз чет элга олиб қочишга уриниш ҳолларининг олдини олиш.

Қурол ва ҳарбий техника Давлат чегарасини бузувчилар куч ишлатган ҳолларда уларга қарши жавоб сифатида ёки қоидабузарликнинг олдини олиш ёхуд қоидабузарларни бошқа воситалар билан ушлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда ҳам қўлланилади.
Зарур ҳолларда Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бошқа қўшинларининг қурол ва ҳарбий техникаси қўлланилиши мумкин.
Қурол ва ҳарбий техникани қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

43-модда. Махсус воситаларни қўллаш

Давлат чегарасида ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатларни бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус воситалар қўлланилишига йўл қўйилади.

VII. Якунловчи қоидалар

44-модда. Давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

45-модда. Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда иштирок этувчи давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят қилиш

Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда иштирок этаётган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бевосита судга ёки тобелик бўйича юқори турувчи давлат органи ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 20 август,
820-I-сонли

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2000 йилнинг 1 январидан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Ўзбекистон Республикасининг қонунларини «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"гиЎзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин;
  • ҳукумат қарорларини «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"гиЎзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин;
  • вазирликлар ваидоралар ўзларининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"гиЎзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари вабекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 20 август,
N


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...