Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Баҳолаш фаолияти тўғрисида

19 August 1999

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун баҳолаш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

2-модда. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжарларидан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Баҳолаш фаолияти тушунчаси

Баҳолаш фаолияти баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш объекти қийматини аниқлашга қаратилган фаолиятидир.

4-модда. Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш

Баҳолаш фаолияти лицензия асосида амалга оширилади.
Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Баҳолаш фаолиятини лицензиялашни амалга оширувчи орган (бундан буён матнда лицензияловчи орган деб юритилади) баҳоловчи ташкилотнинг қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади.

4-1-модда. Баҳоловчи ташкилот

Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсдир.
Баҳоловчи ташкилот ўз фаолиятида мустақилдир. Хизматларнинг истеъмолчиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, очиқ акциядорлик жамияти бундан мустасно. Бунда қуйидаги мажбурий ¬шартларга риоя этилиши керак:

  • баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари баҳоловчи бўлиши;
  • баҳоловчи ташкилотнинг штат бирлиги тегишли малакага эга бўлган баҳоловчиларнинг штатдаги энг кам сонига доир, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;
  • баҳоловчи ташкилотда қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдордаги устав фондининг мавжудлиги;
  • баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги.

Баҳоловчи (баҳоловчилар) фақат битта баҳоловчи ташкилотнинг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг баҳоловчи ташкилотни ташкил этиши, шунингдек баҳолаш фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.

4-2-модда. Баҳоловчи

Баҳоловчи белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.
Баҳоловчи баҳолаш ишларини ўтказишга, агар у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турган бўлса ёки баҳоловчи ташкилот у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, баҳоловчи ташкилот томонидан жалб этилиши мумкин.
Баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказадиган текширишларда ва бошқа тадбирларда баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосидагина мутахассис сифатида иштирок этиши мумкин.

4-3-модда. Баҳоловчининг ёрдамчиси

Баҳоловчининг ёрдамчиси баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлмаган ва баҳоловчининг баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш билан боғлиқ топшириқларини бажарадиган, баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни (бундан буён матнда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот деб юритилади) ҳамда баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бошқа расмий ҳужжатни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний шахсдир.
Баҳоловчи ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномасида (контрактда) белгилаб қўйилади.
Баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади.

5-модда. Баҳолаш объектлари

Баҳолаш объектлари жумласига қуйидагилар киради:

  • алоҳида моддий объектлар (ашёлар);
  • шахснинг мол-мулкини ташкил этувчи ашёлар мажмуи, шужумладан муайян турдаги (кўчар ёки кўчмас) мол-мулк;
  • мол-мулкка ёки мол-мулк таркибидаги айрим ашёларга бўлган мулк ҳуқуқивабошқаашёвий ҳуқуқлар;
  • талаб қилиш ҳуқуқлари, мажбуриятлари (қарзлар);
  • ишлар, хизматлар, ахборот;
  • интеллектуал мулк объектлари вақонун ҳужжатларига фуқаролик муомаласида бўлиши мумкинлиги белгиланган бошқафуқаролик ҳуқулари объектлари.

6-модда. Баҳолаш объекти қийматининг турлари

Баҳолаш мақсадларига қараб баҳолаш объекти хусусида бозор қиймати ёки бозорникидан фарқланувчи қиймат қўйилади.
Баҳолаш объекти қиймати турларининг қўлланиш соҳаси ва уларнинг фарқланувчи хусусиятлари баҳолаш стандартлари билан белгиланади.
Баҳолаш объектини баҳолаш пул шаклида амалга оширилади.

7-модда. Баҳолаш объектининг бозор қиймати

Баҳолаш объектининг бозор қиймати деганда энг эҳтимол тутилган нархи тушунилиб, унга кўра мазкур баҳолаш объектининг очиқ бозорда рақобат шароитида, битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатларини йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қилади, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирон-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.
Агар бирон-бир баҳолаш объектининг баҳолашда мажбурий ўтказий талаби мавжуд бўлган норматив ҳужжатда ёки баҳолаш объектининг баҳолаш тўғрисидаги шартномада (матнда бундан буён шартнома деб юритилади) қийматнинг аниқ тури кўрсатилган бўлмаса, мазкур объектнинг бозор қиймати белгиланиши лозим. Мазкур қоида норматив ҳужжатда баҳолаш объекти қийматининг турини аниқловчи, ушбу Қонунда ёки баҳолаш стандартларида назарда тутилмаган атамаларда фойдаланилган тақдирда ҳам қўлланиши керак.

8-модда. Баҳолаш объектининг бозорникидан фарқланувчи қиймати

Баҳолаш объектининг бозорникидан фарқланувчи қиймати деганда мазкур баҳолаш объектининг баҳолаш ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилганидан фарқли шартларида ўтказилган энг эҳтимол тутилган баҳо тушунилади.

9-модда. Баҳолаш стандартлари

Баҳолаш стандартлари ўзаро боғлиқ норма ва қоидалар мажмуидан иборат бўлиб, улар қуйидагиларни белгилайди:

  • баҳолаш тушунчалари вапринципларини;
  • баҳолаш фаолиятида қўлланиладиган атамалар ватаърифларни;
  • қиймат турларига қўйиладиган талабларни;
  • бошланғичахборотга қўйиладиган талабларни;
  • баҳолаш ўтказиш тартибини;
  • баҳолаш усулларини қўлланиш хусусиятлари;
  • баҳолаш натижаларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларни;
  • бошқаталабларни.

Баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, уларга қўшимчалар ва ўзгартиршлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.

10-модда. Баҳолашни ўтказиш ва унинг натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқи

Баҳолаш ўтказиш ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқдир.
Баҳолаш объектларини баҳолаш ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Баҳолашни ўтказиш натижаларидан баҳолаш объекти ўз балансида турган шахслар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот маълумотларига тузатишлар киритиш учун фойдаланишлари мумкин.

11-модда. Баҳолаш ўтказишнинг мажбурийлиги

Баҳолашни ўтказишни далатга тўла ёки қисман қарашли баҳолаш объектлари битим тузишга жалб этилган тақдирда, шу жумладан:

  • баҳолаш объектларини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга топшириш ёки ижарага бериш мақсадида уларнинг қиймати аниқланаётганда;
  • баҳолаш объектларидан гаров нарсаси сифатида фойдаланаётганда;
  • баҳолаш объектлари сотилаётганда ёки ўзга шахсга бошқача тарзда ўтказилаётганда;
  • баҳолаш объектлари билан боғлиқ қарз мажбуриятларидан бошқанинг фойдасига воз келаётганда;
  • баҳолаш объектлари юридик шахсларнинг устав фондларига улуш тариқасида берилаётганда мажбурийдир.

Баҳолаш ўтказиш баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида низо чиққан тақдирда ҳам, шу жумладан:

  • мол-мулк национализация қилинаётганда;
  • ипотека кредити берилаётганда;
  • тарафлардан бирининг талабига биноан эр-хотиннинг мол-мулки бўлинаётганда;
  • мол-мулк мулкдорларидан давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинаётган ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача тарзда олиб қўйилаётганда;
  • солиқлар вабошқамажбурий тўловлар тўғритўланиши устидан назорат ўтказилаётганда мажбурийдир.

Ушбу модданинг амал қилиши давлат унитар корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасида уларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи билан беркитиб қўйилган мол-мулкни тасарруф этишда келиб чиқадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

12-модда. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асослар

Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартнома ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суд ажрими баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асослардир.

13-модда. Баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага оид мажбурий талаблар

Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёзма шаклда қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.
Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • баҳолаш объектининг номи;
  • баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;
  • баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш муддати;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказганлик учун пул мукофоти миқдори.

Шартномага баҳоловчи ташкилотда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу лицензиянинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар киритилиши шарт.
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказганлик учун пул мукофотининг миқдори шартномада белгилаб қўйилади ва у баҳолаш объекти қийматининг баланд-пастлигига боғлиқ бўлиши мумкин эмас.

14-модда. Баҳоловчи ташкилотнинг ҳуқуқлари

Баҳоловчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • қонун ҳужжатларида белгиланган баҳолаш усулларини мустақилқўллаш;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан фойдаланиш эркинлиги таъминланишини буюртмачидан талаб қилиш, ёзма шаклда тушунтиришлар вақўшимча маълумотлар олиш;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни учинчи шахслардан талаб қилиб олиш. Агар мазкур ахборотни беришнинг рад этилиши баҳолашнинг ишончлилигига жиддий таъсир этадиган бўлса, баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатиб ўтади;
  • баҳолаш объектларини баҳолашдан ўтказишда иштирок этишга бошқабаҳоловчиларни вамутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
  • буюртмачи шартнома шартларини бузган ҳолларда баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишни рад этиш.

Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

15-модда. Баҳоловчи ташкилотнинг мажбуриятлари

Баҳоловчи ташкилот:

  • баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талабларига вашартларига риоя этиши;
  • баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни, баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификатини шартнома тузилиши олдидан буюртмачининг талабига кўра кўрсатиши;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган, холисона баҳолашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги оқибатида ўзининг иштирок этиш имконияти йўқлиги тўғрисида буюртмачига хабар бериши;
  • буюртмачининг сўровномасига кўра баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида ахборот тақдим этиши;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида олинадиган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида аниқланган зарар етказилганлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг бошқача тарзда бузилганлиги фактлари тўғрисида баҳолаш объекти мулкдорига ва(ёки) буюртмачига хабар бериши;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг нусхаси учйил мобайнида сақланишини таъминлаши;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида буюртмачидан олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;
  • баҳоловчиларнинг ҳарйили малака ошириш курсларида белгиланган тартибда ўқишини таъминлаши;
  • баҳоловчи ташкилотлар фаолиятининг рейтингини баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотлар вабаҳоловчилар бирлашмаларининг сўровномасига кўра ахборот тақдим этиши шарт.

Баҳоловчи ташкилотнинг зиммасида қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

15-1-модда. Баҳоловчи ташкилот томонидан кўрсатиладиган қўшимча профессионал хизматлар

Баҳоловчи ташкилот қуйидаги қўшимча профессионал хизматлар кўрсатиши мумкин:

  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертиза қилиш;
  • инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишватаҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;
  • баҳолаш жараёнини автоматлаштириш вабаҳолаш фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш;
  • баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқотишларини олиб бориш вауларнинг натижаларини тарқатиш.

Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қўшимча профессионал хизматлар ҳам кўрсатиши мумкин

16-модда. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишга йўл қўйилмаслиги

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:

  • буюртмачи баҳоловчи ташкилотнинг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори, суғурталовчиси, баҳоловчиси бўлса;
  • баҳоловчи ташкилот ва(ёки) баҳоловчи буюртмачининг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори бўлса;
  • баҳоловчи ташкилотнинг ва(ёки) баҳоловчининг баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлса;
  • баҳоловчи баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлган шахслар билан яқинқариндошлик ёки қайин-бўйинчилик вақуда-андачилик муносабатларида бўлса.

17-модда. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига оид талаблар

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ваунинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос;
  • баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;
  • баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;
  • баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ваунга берилган, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги маълумотлар;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар;
  • баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари;
  • баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
  • баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган натижани қўлланиш чегаралари;
  • баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана;
  • баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор васифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати.

Агар баҳолаш объектини баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан ўтказилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилади.
Агар баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда бозор қийматидан фарқланувчи қиймат аниқланган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳони аниқлаш мезонлари ва баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятидан воз кечиш сабаблари кўрсатилган бўлиши керак.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти қийматини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Баҳолаш объектларининг айрим турларини баҳолашдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг махсус шакллари назарда тутилиши мумкин.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, ҳисобот баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси, мазкур ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади ва буюртмачига топширилади.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳар хил шарҳлашга йўл қўймаслиги ёки чалғитмаслиги керак.

18-модда. Ҳисоботнинг ишончлилиги

Ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тузилган ҳисобот ишончли деб тан олинади.
Баҳолаш объектининг ҳисоботда кўрсатилган қиймати, агар қонун ҳужжатлари ёки суд қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, баҳолаш объекти хусусида битим тузиш мақсади учун тавсия хусусиятига эга бўлади.

18-1-модда. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг  низолилиги

Зарур бўлган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади.
Экспертиза ўтказаётган баҳоловчи ташкилотнинг эксперт хулосасида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холисона фикр бўлиши керак. Бунда мазкур ташкилот такрорий баҳолашни ўтказишга ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида эксперт хулосасини чиқаришга ҳақли эмас.
Баҳоловчи ташкилотни илгари ўзи бажарган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга жалб этишга йўл қўйилмайди.
Буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда кўриб чиқилиши керак.
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини низоли ҳолларда экспертизадан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади.
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат суд ажримига кўра тайёрланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ишончли эмас деб топилганда, баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосасини судга тақдим этади

19-модда. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади. Буюртмачига етказилган зарарнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот томонидан қопланиши керак.
Баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолашни сифатсиз ўтказганлиги ёки лозим даражада ўтказмаганлиги, махфий маълумотларни ошкор этганлиги натижасида етказилган зарар ёки баҳоловчи ташкилотнинг зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун баҳоловчи ташкилот олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

20-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

Баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

21-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари

Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ифода этиш мақсадида уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирлашиши мумкин.

22-модда. Низоларни ҳал этиш

Баҳолаш фаолияти амалга оширилаётганда юзага келадиган низолар белгиланган тартибда ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 19 август,
№ 811-I.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...