Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида

28 August 1998

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони таъсис этилсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5–6, 64-модда; 1997 йил, N 2, 64-модда; 1998 йил, N 5–6, 114-модда) 1-моддаси «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» деган сўзлардан сўнг қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон ифтихори».

3. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисида"ги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом „Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби“ фахрий унвони тўғрисидаги матндан сўнг қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

  • „Ўзбекистон ифтихори“ фахрий унвони жаҳон чемпионатларида, Олимпия ўйинларида ва шуларга тенг жаҳон спорт анжуманларида ғолиблик — чемпионлик унвонига эришган ҳамда ўз ютуқлари билан Ватан обрўсини, шони ва шуҳратини улуғлашга кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади».

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 28 август,
N 665–1


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...