Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида

30 April 1998

Ушбу Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, уларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларини тартибга солади.

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

2-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятининг принциплари

Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) фаолияти қуйидаги принципларга асосланади:

  • кооперативга (ширкатга) аъзоликнинг ихтиёрийлиги ваундан эркин чиқишмумкинлиги;
  • кооператив (ширкат) фаолиятида аъзоларнинг ўз меҳнати билан иштирок этиши шартлиги;
  • маҳсулот етиштириш вамеҳнатни хўжалик ичида асосан оила (жамоа) шартномаси асосида ташкил этиш;
  • кооператив (ширкат) аъзоларининг меҳнатига ишлаб чиқарган маҳсулоти (бажарган иши) ҳажмига, сифатига қараб ҳақ тўлаш;
  • якуний даромадни (фойдани) кооператив (ширкат) аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мувофиқ тақсимлаш;
  • бошқарувнинг демократик хусусияти, қарорлар қабул қилишда ҳуқуқлар тенглиги (кооперативнинг (ширкатнинг) бир аъзоси— бир овозга эга бўлиши);
  • кооператив (ширкат) уставида назарда тутилган тартибда унинг иши устидан кооператив (ширкат) аъзоларининг назорат қилиши;
  • еручасткаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш, ерларнинг муҳофаза қилинишини ватупроқ унумдорлигининг оширилишини таъминлаш.

4-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) фаолият турлари

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришдир.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан бир қаторда кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ўз ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқарида ҳам қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари, ишлаб чиқариш-техника, аҳамиятига эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек қонунларда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.

5-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) ташкил этиш

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) унинг муассислари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг сони кооператив (ширкат) фаолияти ихтисослашувидан келиб чиқиб унинг уставида белгилаб қўйилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман ҳокимлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) мустақил балансга, банк муассасасида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақларга, номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

6-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) устави

Устав қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. Уставда қуйидагилар белгиланади:

  • кооперативнинг (ширкатнинг) номи важойлашган ери;
  • фаолият соҳаси вамақсади;
  • кооперативга (ширкатга) кириш ваундан чиқиштартиби;
  • кооператив (ширкат) муассисларининг таркиби вааъзоларининг сони;
  • кооператив (ширкат) аъзоларининг ҳуқуқ вамажбуриятлари;
  • бошқарув органлари, уларни шакллантириш тартиби вауларнинг ваколатлари;
  • кооперативнинг (ширкатнинг) пай, бўлинмас вабошқажамғармалари-нинг миқдори вауларни шакллантириш тартиби;
  • кооператив (ширкат) аъзоларининг меҳнатда иштирок этиши ваулар меҳнатига ҳақ тўлашнинг кўпроқ оила (жамоа) пудратига асосланган шакллари;
  • кооператив (ширкат) даромадларини (фойдасини) тақсимлаш, шужумладан мулкий пайлар бўйича дивидендлар тўлаш учун тақсимлаш тартиби;
  • кооперативни (ширкатни) қайта ташкил этиш ватугатиш тартиби.

Уставга кооператив (ширкат) фаолияти билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам киритилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) устави муассислар томонидан таъсис йиғилишида қабул қилинади, унга ўзгартишлар кооператив (ширкат) аъзоларининг умумий мажлисида киритилади. Уставга киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги ахборот кооперативни (ширкатни) давлат рўйхатидан ўтказган органга бир ҳафталик муддат ичида тақдим этилади.

2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИНИНГ (ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИНИНГ) АЪЗОЛАРИ

7-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзо бўлиб кириш ва унга аъзолик

Ёши 16 га тўлган, кооператив (ширкат) уставини тан олувчи ва унинг талабларига риоя этувчи, кооператив (ширкат) фаолиятида ва унинг жамғармаларини шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоси бўлишлари мумкин.
Юридик шахслар ҳам қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) жамоа аъзолари бўлишлари мумкин. Кооперативлар (ширкатлар) ва уларнинг жамоа тарзидаги аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосида олиб борилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзо бўлиб кириш берилган ариза асосида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг (раисининг) кооперативга (ширкатга) қабул қилиш тўғрисидаги қарори кооперативнинг (ширкатнинг) умумий мажлисида ариза берган шахснинг иштирокида тасдиқланиши лозим. Бундай қарорни қабул қилиш ва уни тасдиқлаш тартиби кооператив (ширкат) уставида белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзолик ундан вақтинча чиқиб кетган шахслар учун қуйидаги ҳолларда сақланиб қолади:

  • ҳақиқиймуддатли ҳарбий хизматни ўтаётганда;
  • давлат важамоат органларига сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганда;
  • ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишга кирганда;
  • бошқақишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), хўжаликлараро вабошқакорхоналар, муассасалар ваташкилотларга қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви томонидан белгиланган муддатга ишга йўлланганда.

Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) аъзолари қарилик ёки ногиронлик бўйича ишни тўхтатса, унинг умумий мажлиси қарори билан белгиланган асос ва шартларда ўзларининг кооперативга (ширкатга) аъзоликларини сақлаб қоладилар.

8-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • кооператив (ширкат) ишларини бошқаришда иштирок этиш;
  • кооперативнинг (ширкатнинг) бошқарув органларига сайлаш васайланиш;
  • кооператив (ширкат) хизматларидан фойдаланиш;
  • ўз меҳнати натижаларига мувофиқ даромадлар олиш;
  • мулкий пайга мувофиқ дивидендлар олиш.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари уставга риоя этишлари, кооперативнинг (ширкатнинг) умумий мажлиси ва бошқаруви қарорларини бажаришлари шарт.
Қонун ҳужжатларида қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

9-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзоликни тугатиш

Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзолик қуйидаги ҳолларда тугатилади:

  • кооператив (ширкат) аъзолигидан ихтиёрий равишда чиқилганда;
  • кооператив (ширкат) фаолиятида меҳнати билан иштирок этиш тугатилганда;
  • кооператив (ширкат) аъзолигидан унинг уставида белгиланган ҳолларда ватартибда чиқарилганда;
  • бошқарувнинг (раиснинг) қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкатга) қабул қилиш тўғрисидаги қарори умумий мажлисда тасдиқланмаганда;
  • кооператив (ширкат) хўжалик юритишнинг бошқашаклларига ўзгартирилиб қайта ташкил этилганда ёки кооператив (ширкат) тугатилганда.

Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзоликни тугатиш тартиби унинг уставида белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолигидан чиқариш устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИ (ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ) БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

10-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) бошқариш

Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) бошқариш ўзини ўзи бошқариш, ошкоралик, кооператив (ширкат) фаолияти масалаларини ҳал этишда унинг аъзолари иштирок этиши асосида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) юқори бошқарув органи умумий мажлис бўлиб, у раисни, бошқарувни, тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди, кооперативни (ширкатни) жорий бошқариш бўйича ўз ваколатларини уларга бериб қўяди.

11-модда. Умумий мажлис

Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий мажлиси:

  • кооперативнинг (ширкатнинг) уставини қабул қилади ваунга белгиланган тартибда ўзгартишлар киритади;
  • кооперативнинг (ширкатнинг) раисини, кооперативнинг (ширкатнинг) бошқарувини ватафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди вауларни чақириб олади, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади вафаолиятига баҳоберади;
  • кооператив (ширкат) аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек кооператив (ширкат) аъзолигидан чиқишбилан боғлиқ масалаларни ҳалэтади;
  • кооперативнинг (ширкатнинг) ички меҳнат тартиби қоидаларини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди;
  • кооператив (ширкат) аъзоларининг мулкий пайлари миқдорини белгилайди;
  • кооператив (ширкат) фаолиятининг бизнес-режаларини вауларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
  • даромадни (фойдани) тақсимлаш тартибини, кооперативнинг (ширкатнинг) бўлинмас, пай вабошқажамғармалари турларини, миқдорини ваулардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;
  • кооперативни (ширкатни) қайта ташкил этиш ватугатиш, унинг уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар вабошқабирлашмаларга кириши ваулардан чиқиши масалаларини ҳалэтади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг мутлақ ваколатига киради. Унинг мутлақ ваколати жумласига кооперативнинг (ширкатнинг) уставига ёки умумий мажлисининг қарорига мувофиқ кооператив (ширкат) фаолиятининг бошқа масалалари ҳам киритилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ҳар бир аъзоси, шу жумладан жамоа аъзоси ўзининг мулкий улуши миқдоридан қатъи назар овоз беришда битта овозга эга бўлади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар умумий мажлисда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.
Умумий мажлис ҳар йили молия йили тугаганидан кейин ўтказилади. У қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг (раисининг) қарорига биноан ёки кооператив (ширкат) аъзолари камида учдан бир қисмининг ташаббуси билан навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.
Аъзоларининг сони беш юз кишидан ортиқ бўлган йирик қишлоқ хўжалиги кооперативларида (ширкат хўжаликларида) умумий мажлис ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун, уставда назарда тутилган ҳолларда, вакиллар мажлиси чақирилиши мумкин.

12-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бошқаруви ва раиси

Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бошқаруви:

  • кооператив (ширкат) фаолиятининг бизнес-режаларини ишлаб чиқади ваумумий мажлис тасдиғига киритади;
  • кооператив (ширкат) аъзоларининг умумий мажлисини чақиради вамажлис томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишини назорат қилади;
  • кооперативнинг (ширкатнинг) жорий хўжалик фаолияти масалаларини унинг уставига мувофиқ ҳалэтади;
  • кооперативга (ширкатга) янги аъзолар қабул қилиш вааъзоликни тугатиш тўғрисидаги қарорни умумий мажлис тасдиғига киритади;
  • кооперативнинг (ширкатнинг) мол-мулки сақланишини таъминлайди ҳамда етказилган зарарнинг ўрни қопланишига доир чораларни кўради;
  • зарурат бўлганда мустақилаудиторлик текширишлари ўтказилишини ташкил этади;
  • кооператив (ширкат) уставида назарда тутилган бошқамасалаларни ҳалэтади.

Бошқарув аъзоларининг сони қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) уставида белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг аъзолари ўз таркибидан кооперативнинг (ширкатнинг) уставига мувофиқ кооператив (ширкат) раисининг ўринбосарини ва бошқарув котибини сайлашлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси бошқарувга раҳбарлик қилади. Кооператив (ширкат) раисини сайлаш ва чақириб олиш тартиби, шунингдек унинг ваколатлари кооператив (ширкат) уставида белгиланади.

13-модда. Тафтиш комиссияси (тафтишчи)

Тафтиш комиссияси (тафтишчи) қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг), бошқарувнинг молиявий ҳамда хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий мажлисга ҳисобдордир. Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони кооперативнинг (ширкатнинг) уставида белгиланади.
Умумий мажлис қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ва унинг бошқарувининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудитор ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли.

4-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИГА (ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИГА) ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ. ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ

14-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) ер участкалари бериш. Ердан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) белгиланган мақсадда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
Ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) қўшимча равишда ижарага ёки вақтинча фойдаланиш учун ер участкалари олишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан, шунингдек фуқароларга-деҳқон хўжалигини юритиш учун бериб қўйилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) бериб қўйилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объектлари бўлиши мумкин эмас. Бу ер участкалари фермер ва-деҳқон хўжаликлари юритиш учун белгиланган тартибда берилиши мумкин. Қишлоқ хўжалик кооперативининг (ширкат хўжалигининг) фойдаланилмаётган ерлари бошқа жисмоний ва юридик шахсларга иккиламчи ижарага ёки вақтинча фойдаланишга уч йилгача бўлган муддатга ердан фойдаланишни янги муддатга узайтириш ҳуқуқи билан берилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ходимларига-деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаларини ажратиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўлчамлар ва тартибда амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ер участкасига бўлган ҳуқуқи улар уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмалар таркибига кирганида ҳам сақланиб қолади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) берилган ер участкаларини олиб қўйиш белгиланган кафолатларга риоя этилган ҳолда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

15-модда. Ер участкаларини оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида бериш

Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлиснинг қарорига асосан ер участкалари, қоида тариқасида, оилаларга (жамоаларга) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида вақтинча фойдаланишга камида беш йил муддатга берилади. Ер участкасидан фойдаланиш муддати тугаганидан кейин оилалар (жамоалар) оила (жамоа) пудрати шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эгадир.
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида бериладиган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда ҳайдаладиган ерлар майдони ўлчамларининг камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Ер участкасининг ўлчамлари ва унинг чегаралари тарафларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Пудрат шартномаси шартлари асосида олинган ер участкасини ижарага ёки ёрдамчи пудратга бериш тақиқланади.
Пудратчидан оила (жамоа) пудрати шартлари асосида берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ ундирилмайди.
Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда пудратчи зарар (шу жумладан бой берилган фойда) ва бошқа харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

16-модда. Сув истеъмоли

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) учун сув объектларидан сув олиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) етказиб берилаётган сув сарфини ҳисобга олиш тартиби, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдори ва уни тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

5-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИНИНГ (ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИНИНГ) МОЛ-МУЛКИ

17-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мулки

Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мустақил балансида акс эттириладиган асосий жамғармалар, айланма маблағлар ҳамда бошқа бойликлар шу кооперативнинг (ширкатнинг) мулкидир.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мол-мулки асосий жамғармалар қиймати, етиштирган маҳсулоти, уни сотишдан тушган даромадлар (фойда), аъзоларнинг пул ва моддий бадаллари, банк кредитлари, қимматли қоғозлар ҳисобидан ҳамда кооперативнинг (ширкатнинг) уставида назарда тутилган бошқа фаолият натижасида ва қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳосил бўлади. Кооператив (ширкат) мол-мулкини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида пул ва моддий бадаллар киритиш йўли билан иштирок этишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки уларнинг улушли иштирокига мувофиқ шу кооперативнинг (ширкатнинг) мулкидир.
Таркибига қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), мулкчиликнинг турли шаклидаги бошқа корхоналар ва ташкилотлар кирган уюшмаларнинг мол-мулки уларнинг умумий (улушли) мулки ҳисобланади. Таркибига фақат кооперативлар (ширкатлар) кирган уюшмаларнинг мол-мулки, агар уюшмаларнинг таъсис ҳужжатларида ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шу кооперативларга (ширкатларга) умумий (улушли) мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) юридик ва жисмоний шахслардан мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.

18-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) пай ва бўлинмас жамғармалари

Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлис қарори билан қуйидагилардан таркиб топадиган устав жамғармаси (капитали) шакллантирилади:

  • пай жамғармаси;
  • тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш, ирригация иншоотларини сақлаш, янги ирригация-мелиорация тармоқларини лойиҳалаш вақуриш, техника олиш, ижтимоий ваишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, бошқаумумий ижтимоий вахўжалик вазифаларини ҳалэтиш учун мўлжалланган бўлинмас жамғарма;
  • Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) пай жамғармаси унинг асосий жамғармалари қийматини ҳамда мажбуриятларидан холи бошқаактивлари қийматини ўз ичига олади, бўлинмас жамғармани шакллантиришга йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно;
  • Пай вабўлинмас жамғармаларнинг миқдорлари қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) уставида белгилаб қўйилади.

Пай жамғармаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларига умумий улушли мулк асосида, бўлинмас жамғарма эса — умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади.

19-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) мулкий пайлар

Пай жамғармаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари ўртасида мулкий пайларга тақсимланиши лозим.
Мулкий пай қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзосининг кооператив (ширкат) пай жамғармаси қийматидаги улушини белгилайди ва кооператив (ширкат) аъзосига кооперативнинг (ширкатнинг) якуний даромадидан (фойдасидан) дивидендлар тариқасида тегишли улушни олиш ҳуқуқини беради.
Мулкий пай миқдорини аниқлаш, пайлар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби, шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзоси мулкий пайининг аниқ миқдори кооперативнинг (ширкатнинг) аъзосига мол-мулкнинг муайян улушига ҳамда хўжалик оладиган умумий даромаднинг (фойданинг) тегишли қисмига бўлган унинг ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўювчи, номи ёзилган гувоҳнома берилган ҳолда кооперативнинг (ширкатнинг) юқори бошқарув органи қарори билан белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) даромадининг (фойдасининг) пайлар бўйича дивидендлар тўлаш учун мўлжалланган қисми йил якунларига кўра тақсимланади ва мулкий пайнинг миқдорига мутаносиб равишда тўланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолигидан чиқиш фермер хўжалиги ёки янги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ташкил этиш мақсадида амалга оширилган ҳолларда мулкий пайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратиб берилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзосининг мулкий пайини мерос қилиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат унинг қийматидаги ифодасида амалга оширилади.

6-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИ (ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ) ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ

20-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ишлаб чиқариш фаолияти

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқаришнинг тузилиши ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзи етиштираётган маҳсулот сифатига оид амалдаги нормативлар ва стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаблар ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) хўжалик фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Оила (жамоа) пудрати қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) ички хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишнинг устун шаклидир.

21-модда. Оила (жамоа) пудрати шартномаси

Оила (жамоа) пудрати шартномаси ҳар йили қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси орқали мазкур кооператив (ширкат) ва оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили) ўртасида тузилади.
Оила (жамоа) пудрати шартномаси бўйича оила (ходимлар гуруҳи) пудратчи сифатида муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни буюртмачига — қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) келишилган муддатларда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса, мазкур маҳсулотни қабул қилиш ва унинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Оила (жамоа) пудрати шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:

  • еручасткасининг ўлчами, жойлашган манзили ваҳолати;
  • еручасткасидан фойдаланиш шартлари, тарафларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ваерсифатини ошириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ваошириш бўйича мажбуриятлари;
  • етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг миқдори ватурлари, унинг сифати;
  • етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш вауни реализация қилиш шартлари;
  • суғориш учун сув вамоддий-техника ресурслари билан пудратчини таъминлаш;
  • тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги вауларнинг хоҳишига кўра бошқашартлар.

Пудратчи, агар оила (жамоа) пудрати шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ишларни бажариш усулларини мустақил равишда белгилайди, уларни ўз кучи ва воситалари билан амалга оширади. Буюртмачи пудратчига оила (жамоа) пудрати шартномасида назарда тутилган ҳажмда ва тартибда ишларни бажаришда кўмаклашиши шарт. Кўрсатилган ишларнинг бажарилишини моддий-техникавий таъминлаш, агар оила (жамоа) пудрати шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи томонидан амалга оширилади. Ишлар тугаганидан кейин пудратчи буюртмачи томонидан берилган моддий-техника ресурсларидан фойдаланилганлик тўғрисида буюртмачига ҳисобот тақдим этиши, шунингдек уларнинг қолдиғини буюртмачига қайтариши ёхуд пудратчидаги фойдаланилмай қолган моддий-техника ресурслари қийматини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланиши лозим бўлган ишлар қийматини буюртмачининг розилиги билан камайтириши шарт.
Оила (жамоа) пудратида меҳнатга ҳақ тўлаш якуний натижаларга кўра — етиштирилган маҳсулотнинг шартномада назарда тутилган миқдори, сифати ва баҳосига қараб амалга оширилади. Шу билан бирга оила аъзолари (пудратчилар) — пай эгалари хўжаликнинг йил давомидаги фаолияти якуний натижаларига кўра аниқланадиган дивидендлар оладилар.

22-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) меҳнат

Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) меҳнат муносабатлари ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари, кооперативнинг (ширкатнинг) устави ва ички иш тартиби билан тартибга солинади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун кооператив (ширкат) аъзоси бўлмаган шахсларни меҳнат шартномаси бўйича ишга жалб этиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзолари ва ёлланган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тизими ва шартларини қонун ҳужжатларига ҳамда оила (жамоа) пудратига мувофиқ мустақил равишда белгилайди.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларига мулкий пайлар бўйича тўланган дивидендлар меҳнат ҳақи таркибига киритилмайди.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича белгиланган нормалар ва қоидаларга, ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя этилишини таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларини ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларни ижтимоий таъминлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

23-модда. Маҳсулотни қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан реализация қилиш тартиби

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) етиштирилаётган маҳсулотни реализация қилиш учун, шу жумладан давлат эҳтиёжларини кўзлаб реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга.
Шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда, тарафлар қонунда ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) етиштирилаётган маҳсулотни экспортга чиқариш, шунингдек чет эллик шериклар билан ҳисоб-китоб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

24-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) солиқ солиш

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни.

25-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) моддий-техникавий таъминлаш, унга агротехник ва бошқа
хил хизмат кўрсатиш

Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) моддий-техникавий таъминлаш, унга агротехник ва бошқа хил хизмат кўрсатиш товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзига зарур бўлган мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан, аҳолидан олишга ҳақли.

26-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) кредитлаш ва суғурталаш

Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) ишлаб чиқариш, аҳамиятига молик объектлар қурилиши, асосий ишлаб чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномалари асосида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ташкил этилган пайтда унга қарзлар ва кредитлар беришда тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек кооперативларнинг (ширкатларнинг) ўзлари ўз мол-мулкини гаровга қўйиб кафил бўлишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзига қарашли ва ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ хўжалик экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, етиштирилган ёки қайта ишланган маҳсулотнинг, хом ашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўзининг жавобгарлик хавфини суғурта қилдиради ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда суғурта товони олади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) уни иқтисодий ночорликка олиб борадиган даражада зарар кўрган ва тўловга қобилиятсиз бўлган ҳолларда қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) санация қилиш ўтказилиши ёки унинг банкротлиги тўғрисидаги масала қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.

27-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) қишлоқ аҳоли пунктлари ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги фаолияти

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ аҳоли пунктлари ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, кооператив (ширкат) аъзолари ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг, шунингдек улар оилаларининг маданий—маиший турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондириш бўйича тадбирларни амалга оширади. Бу мақсадларда қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги):

  • ижтимоий инфратузилма объектларини қуради важиҳозлайди;
  • қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳудудидаги, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, электрлаштириш, газлаштириш ваичимлик сув билан таъминлашни амалга оширади, кооператив (ширкат) аъзолари ваходимларига хизмат кўрсатувчи кичик корхоналарни ривожлантиришга кўмаклашади;
  • ўз аъзоларининг-деҳқонхўжаликларини ривожлантиришга уларга уруғлик, кўчат, ёш қорамоллар вапаррандалар реализация қилиш, агротехника ваветеринария хизмати кўрсатиш, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини реализация қилишда кўмаклашиш йўли билан ёрдам беради;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш тадбирларини амалга оширади;
  • кооперативда (ширкатда) даволаш вапрофилактика тадбирларини ўтказишда соғлиқнисақлаш органларига ёрдам беради;
  • ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича кооператив (ширкат) уставида назарда тутилган бошқатадбирларни амалга оширади.

28-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) бирлашмалари

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улуш (пай) асосида маҳсулотни етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва уни сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, хизмат кўрсатишнинг техникавий, сув хўжалигига, ветеринария, агрокимё, маслаҳат беришга оид ва бошқа турлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирлашиш, уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.

29-модда. Ҳисобга олиш ва ҳисобот

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ишларини юритади ҳамда маҳаллий статистика ва солиқ органларига ҳисобот тақдим этади.

7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

30-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш

Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида ва кооператив (ширкат) уставида белгиланган тартибда қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги):

  • умумий мажлис қарорига биноан;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) кредиторлар даъволари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки қиймати унинг аъзолари ўртасида тақсимланади.

31-модда. Низоларни ҳал этиш

Қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

32-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан жавоб бермайдилар.
Давлат қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мажбуриятлари бўйича, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) эса давлатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

33-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзоларининг ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига улар меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил этилган ҳолларда, мазкур суммалар қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бор ёки йўқлигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ тўланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ва унинг аъзоларининг, шунингдек унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг ердан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 30 апрель,
N _______


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

ҚАРОРИ

«Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1998 йил 1 июлдан амалга киритилсин. Мазкур Қонуннинг амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги Фармони билан тасдиқланган «1998–2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури"да назарда тутилган муддатлар ва тадбирларга мувофиқ равишда таъминлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • ҳукумат қарорларини «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"гиҚонунга мувофиқ ҳолга келтирсин;
  • амалдаги жамоа хўжаликларини қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) айлантириш тартиби тасдиқлансин;
  • вазирликлар ваидоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари вабекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 30 апрель,
N ______.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...