Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қ о н у н и Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида

30 April 1998

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун тузилади ҳамда у ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларига амал қилади.

2-модда. Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари

Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, мустақиллик, адолатлиликдан иборат.
Марказий сайлов комиссияси ўзининг бутун фаолияти билан сайлов тизимининг демократик принципларини амалга оширишга кўмаклашишга, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш имкониятини таъминлашга даъват этилган.

3-модда. Марказий сайлов комиссиясини тузиш

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Марказий сайлов комиссияси аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси бўйича комиссия мажлисида сайланади. Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссиянинг мажлисида сайланадилар.
Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тугатилиши мумкин.

4-модда. Марказий сайлов комиссиясига аъзолик

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бошқа сайлов комиссиясининг ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига номзод этиб, ишончли вакил этиб рўйхатга олинган Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссия таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан бевосита ёки уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномаси бўйича тўхтатилиши мумкин:

  • уўз ваколатларини зиммасидан соқитқилиш ҳақида ёзма ариза берган тақдирда;
  • убелгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган тақдирда;
  • унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
  • уўз вазифаларини мунтазам равишда бажармай келган тақдирда.

Марказий сайлов комиссиясининг янги аъзоси ушбу Қонунда белгиланган тартибда тасдиқланади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссиянинг қарорига биноан унда доимий асосда ишлаши мумкин.

5-модда. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари

Марказий сайлов комиссияси:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссияларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш учун тузиладиган референдум ўтказувчи комиссияларнинг тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ваЎзбекистон Республикаси референдуми тўғрисидаги қонунларнинг ижросини назорат қилади, уларнинг бир хил қўлланилишини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳарКенгашларига сайловлар юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилади;
  • сайлов комиссиялари вареферендум ўтказувчи комиссиялар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлайди, сайлов вареферендумни ташкил этишга оид масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар чиқаради ҳамда низомларни тасдиқлайди ватушунтиришлар бериб боради;
  • сайлов округларини, референдум округларини тузади, уларга ном ватартиб рақами беради, чегараларини, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сонини кўрсатган ҳолда округлар рўйхатини эълон қилади;
  • Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари вареферендум участкаларини қайси округларга биркитиш тўғрисидаги масалаларни ҳалэтади;
  • округ сайлов комиссияларини вареферендум ўтказувчи округ комиссияларини тузади ҳамда уларнинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
  • сайлов комиссиялари вареферендум ўтказувчи комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди;
  • округ сайлов комиссияларининг вареферендум ўтказувчи округ комиссияларининг қарорларини, агар буқарорлар сайлов вареферендум тўғрисидаги қонунларга зид бўлса, мустақилтарзда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;
  • чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг кузатувчиларига сайлов вареферендумга мандатлар беради;
  • сайловга вареферендумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади ватасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига ҳамда референдум ўтказувчи комиссияларга тақсимлайди, бумаблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди, сайлов комиссияларининг вареферендум ўтказувчи комиссияларнинг бинолар, транспорт ваалоқавоситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайлов ҳамда референдумни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқамасалаларни кўриб чиқади;
  • сиёсий партияларнинг кузатувчилари, матбуот, телевидение, радио вакиллари, бошқадавлатлар, халқаро ташкилотлар ваҳаракатларнинг кузатувчиларига мўлжалланган мандат намунасини белгилайди;
  • тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда қатнашишига ижозат бериш юзасидан қарор қабул қилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ваЎзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ваЎзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олади, рўйхатга олинган номзодларнинг рўйхатлари ваулар ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинишини уюштиради;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ваЎзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар сайловда иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ваСенати аъзолари сайловига доир сайлов бюллетенларининг, референдумда овоз бериш бюллетенининг, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар баённомаларининг ҳамда бошқаҳужжатларнинг намуна вашаклларини, овоз бериш қутиларининг ҳамда сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар муҳрларининг намуналарини, ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди;
  • сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ваидоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлатнинг бошқаорганлари ҳамда бошқанодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш вауларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;
  • сайловнинг вареферендумнинг якунини чиқаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниқлайди ҳамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ёки референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони тўғрисидаги, ҳарбир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони тўғрисидаги, референдумга қўйилган масалани ёқлаб ёки унга қарши берилган овозлар сони тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда такрорий овоз бериш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ёки Сенати аъзоларининг такрорий сайлови вабўшаб қолган ўринларга сайлови ўтказилишини ташкил этади;
  • сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларини, Сенатининг аъзоларини рўйхатга олади, шунингдек уларнинг рўйхатини матбуотда эълон қилади;
  • сайловдан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг биринчи мажлисини қонунда белгиланган тартибда чақиради;
  • сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топширади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатига ваСенатининг аъзосига тегишинча Қонунчилик палатаси депутатининг ҳамда Сенат аъзосининг гувоҳномаси вакўкрак нишонини беради;
  • сайлов комиссияларининг вареферендум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари ҳамда хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза вашикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
  • Ўзбекистон Республикасининг сайлов вареферендум тўғрисидаги қонунлари жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига оширади;
  • сайловни вареферендумни ташкил этиш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар архивга топширилишини таъминлайди;
  • Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлайди;
  • қонунларга мувофиқ бошқаваколатларни амалга оширади.

6-модда. Марказий сайлов комиссияси Раисининг ваколатлари

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси:

  • Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
  • Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади, комиссиянинг аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
  • Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида иштирок этиш учун давлат органлари, сиёсий партиялар вабошқажамоат бирлашмаларининг, ташкилотларнинг вакилларини вабошқамансабдор шахсларни таклиф этади;
  • давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда Марказий сайлов комиссияси номидан ишкўради;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов, шунингдек референдум якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига ахборот беради;
  • тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваСенатининг биринчи мажлисини очади ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери ваСенат Раиси сайлангунга қадар унда раислик қилади;
  • ушбу Қонунда вабошқақонунларда назарда тутилган бошқаваколатларни амалга оширади.

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси ўз ваколатларини бажаришининг имкони бўлмаган тақдирда, шунингдек Раис бўлмаганида, Раиснинг вазифалари Раис ўринбосарига ёки Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан комиссия аъзоларидан бирига юкланади.

7-модда. Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари

Марказий сайлов комиссияси ишининг ташкилий кўриниши унинг мажлислари ҳисобланиб, улар заруратга қараб ўтказилади. Агар мажлисда комиссия аъзолари умумий миқдорининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, у ваколатли ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари умумий миқдорининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиниб қолган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

8-модда. Марказий сайлов комиссияси мажлисининг баённомаси

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида баённома юритилиб, у раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари алоҳида фикр билдиришга ҳақли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баённомага илова қилинади.

9-модда. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари

Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, бу қарорлар Раис томонидан имзоланади ва матбуотда эълон қилиниши лозим.

10-модда. Марказий сайлов комиссияси қарорларининг мажбурийлиги

Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар округ ва участка сайлов комиссиялари ҳамда референдумни ўтказиш комиссиялари учун, давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.

11-модда. Марказий сайлов комиссиясининг мурожаатларини кўриб чиқиш

Марказий сайлов комиссияси сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, бошқа мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, улар масалани кўриб чиқишлари ва уч кун ичида жавоб беришлари шарт.

12-модда. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан шикоят бериш

Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериш мумкин. Шикоят тушган пайтдан эътиборан уч кун ичида, агар сайлов ёки референдумга олти кундан кам вақт қолган бўлса — дарҳол кўриб чиқилиши лозим.

13-модда. Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти

Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятини таъминлаш учун унинг Котибияти тузилади.
Котибият ишига Марказий сайлов комиссиясининг котиби раҳбарлик қилади.
Котибиятнинг тузилиши, штатлари ва унинг иш тартибини Марказий сайлов комиссиясининг Раиси тасдиқлайди.

14-модда. Марказий сайлов комиссиясининг Регламенти

Марказий сайлов комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби унинг Регламентида белгиланади.

15-модда. Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш

Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини тасдиқлаш пайтида назарда тутилади.

16-модда. Марказий сайлов комиссиясининг муҳри

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Марказий сайлов комиссияси юридик шахс ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
1998 йил 30 апрель,
№ 613-I.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси биринчи ўқишда маъқуллансин.

2. Олий Мажлиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳасини тушган таклиф ҳамда мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда маромига етказсин ва Олий Мажлис муҳокамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри, 1997 йил 26 декабрь,
N_______

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
Қ О Н У Н И

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 декабрь ва 1999 йил 19 августдаги қонунларига киритилган ўзгартиришлар билан)


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...