Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида

29 August 1998

1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади

Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон халқининг маданий меросини асраш, маданий бойликларни қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан, уларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишининг ягона тартибини белгилашдан, шунингдек халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

2-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • маданий бойликлар— моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқийвабошқамаданий, аҳамиятга молик кўчар ашёлари;
  • маданий бойликларнинг олиб чиқилиши— маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
  • маданий бойликларнинг олиб кирилиши— маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни қайтариб олиб чиқишмажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
  • маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши— маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб кириш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
  • маданий бойликларнинг вақтинча олиб кирилиши— маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб чиқишмажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш.

4-модда. Мазкур Қонуннинг таъсири остида бўладиган маданий бойликлар

Қуйидагилар мазкур Қонуннинг таъсири остида бўлади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан яратилган маданий бойликлар;

  • чет эллик фуқаролар вафуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яратилган маданий бойликлар;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топилган маданий бойликлар;
  • музейлар, кутубхоналар, архивлар, кино-, фото-, фонотекаларда, суратлар галереяларида вабошқасақлаш жойларида тўпланган маданий бойликлар;
  • қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан археологик, этнологик ватабиий-илмий
  • ихтиёрий равишда айирбошлашлар натижасида олинган маданий бойликлар;
  • қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан мерос, ҳадя сифатида олинган ёки қонуний қўлга киритилган маданий бойликлар;
  • чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган маданий бойликлар.
экспедициялар томонидан қўлга киритилган маданий бойликлар;

5-модда. Давлат органларининг маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасидаги ваколатлари

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тартибда маданий бойликлар сирасига кирувчи ашёларнинг тоифасини аниқлайди;
  • маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади;
  • олиб чиқилаётган ваолиб кирилаётган, шунингдек вақтинча олиб чиқилаётган вақтинча олиб кирилаётган маданий бойликларни рўйхатга олади;
  • олиб чиқилади, вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган, шунингдек вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
  • маданий бойликларнинг олиб чиқилиши вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи гувоҳнома беради;
  • ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни экспертизадан ўтказади ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби устидан назоратни амалга оширади.
Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

6-модда. Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга бўлган мулк ҳуқуқи

Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга давлат мулки ҳуқуқи ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк ҳуқуқи юзага келишига қуйидагилар асос бўлади:

  • маданий бойликлар давлат бюджети ҳисобига яратилганлиги;
  • маданий бойликлар юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти ҳисобига яратилганлиги;
  • маданий бойлик яратилиши ёки қўлга киритилишига асос бўлган битимлар;
  • мерос олиш. Айни пайтда интеллектуал мулк объекти ҳам бўлган маданий бойликларга мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

7-модда. Мулкдорнинг маданий бойликларнинг олиб чиқилишига бўлган ҳуқуқи

Маданий бойликларнинг ўз мулкдори ёки у ваколат берган шахс томонидан олиб чиқилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома асосида амалга оширилади.
Муаллиф ўзи яратган, ўз мулки бўлган маданий бойликларни олиб чиқишга ҳақли.

8-модда. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликлар

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас:

  • эллик йил муқаддам ваундан ҳамолдинроқ яратилган маданий бойликлар;
  • давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари вареестрларига киритилган маданий бойликлар;
  • Ўзбекистон Республикасининг давлат важамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида вабошқасақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар.

9-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши

Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
кўргазмалар ташкил этиш учун; қайта тиклаш-таъмирлаш ишларини ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун; театр, концерт ва бошқа санъаткорлик фаолияти муносабати билан; Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва ваколатхоналарини жиҳозлаш учун; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. Вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар кредитни таъминлаш воситаси сифатида ишлатилиши ёки гаров нарсаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

10-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши шартлари

Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги берадиган гувоҳнома асос бўлади.
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи гувоҳномани бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

11-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:

  • маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари вашартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;
  • суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция);
  • қабул қилувчи томон давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ваўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.

Бошқа юридик шахслар томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун аризага ушбу модданинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Жисмоний шахслар томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун аризага ушбу модданинг биринчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.

12-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳнома беришни рад этиш

Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳнома қуйидаги ҳолларда берилмайди, агар:

  • ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
  • вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган маданий бойликларнинг ҳолати уларни сақлаш шароитларини ўзгартириш имкониятини бермаса;
  • вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган маданий бойликларнинг мулкдори аниқланмаган бўлса;
  • маданий бойликлар мулк ҳуқуқитўғрисидаги низо мавзуи бўлса;
  • маданий бойликларни вақтинча олиб чиқишга мўлжалланаётган мамлакатда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланишини таъминлашга тўсқинлик қиладиган табиий офат содир бўлган ёки бошқаҳолатлар юзага келган бўлса.

13-модда. Вақтинча олиб чиқилган маданий бойликларни муҳофаза қилиш

Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқилган маданий бойликларни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли мамлакатдаги дипломатия ваколатхоналари томонидан амалга оширилади.

14-модда. Вақтинча олиб кирилган маданий бойликлар сақланишининг кафолатлари

Давлат Ўзбекистонга вақтинча олиб кирилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда сақланишини кафолатлайди.

15-модда. Ашёларнинг маданий бойликлар ниқоби остида олиб кирилишини тақиқлаш

Конституциявий тузум ва давлат мустақиллигига путур етказишга, ҳудудий яхлитликни бузишга қаратилган, урушни, террорчиликни, зўравонликни, диний экстремизмни, ирқчиликни тарғиб қилувчи ашёларнинг, шунингдек порнографик мазмундаги материалларнинг маданий бойликлар ниқоби остида олиб кирилиши тақиқланади.

16-модда. Маданий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб кирилиши ва қўлга киритилишининг олдини олиш

Маданий бойликларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлса, улар кейинчалик қонуний мулкдорларига қайтариш мақсадида ушлаб қолиниши керак.
Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, ўғирланган ёки қонунга хилоф равишда қўлга киритилган маданий бойликларни қўлга киритишнинг олдини олиш мақсадида давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари уларнинг келиб чиқиши тўғрисида зарур ахборотга эга бўлишлари шарт.

17-модда. Маданий бойликларни реализация қилиш

Олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни реализация қилиш бу бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидор ёзма равишда огоҳлантирилганидан кейингина амалга оширилади.
Маданий бойликларни ким ошди савдосига (аукционга) қўйиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади. Маданий бойликларни реализация қилишда иштирок этувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг рухсатномасини олишлари шарт.

18-модда. Маданий бойликлар транзити ва уларни почта жўнатмаларида юбориш

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тартибида олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси божхона органларига маданий бойликлар фақат транзит тартибида олиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида белгиланадиган шартларда олиб кирилаётганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.
Маданий бойликларни почта жўнатмаларида юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

19-модда. Маданий бойликларни ҳалол қўлга киритувчининг ҳуқуқлари

Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, бошқа давлатларда ўғирланган ёки йўқолган маданий бойликларни ҳалоллик билан қўлга киритувчи уларни қонуний мулкдорига қайтариши лозим. Бундай ҳолларда ҳалоллик билан қўлга киритувчига белгиланган тартибда компенсация тўланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ қайтарилган маданий бойликлар божхона тўловлари ва бошқа йиғимлардан озод қилинади. Талаб қилувчи тараф қайтаришга доир бошқа харажатларни кўтаради.

20-модда. Маданий бойликларни қайтариш

Давлат қонунга хилоф равишда олиб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасига қайтарилиши лозим бўлган маданий бойликларни талаб қилиб олиш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан унинг мустақиллиги эълон қилингунга қадар қонунга хилоф равишда олиб чиқилган маданий бойликларни қайтариш тўғрисидаги талабларга нисбатан даъво муддати татбиқ этилмайди.
Қайтарилган маданий бойликларнинг мулкдорлари уларни қайтариб олиб киришда божхона тўловлари ва махсус йиғимни тўлашдан озод қилинади.

21-модда. Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғим

Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғим тўланади.
Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғимнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

22-модда. Маданий бойликлар учун божхона тўловлари

Маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловлари олинади.

23-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 29 август,
N__________.

«Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга
киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1998 йил 1 ноябрдан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 29 август,
N__________.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...