Cайт ранги: A A


Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида

30 April 1998

1-модда. Қонуннинг мақсади ва вазифалари

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестиция фаолиятини амалга ошираётган чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатларини ва уларни ҳимоя қилиш чораларини белгилайди.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари вауларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс чораларни шакллантириш;
  • чет эллик инвесторлар вачет элинвестицияларининг айрим тоифалари учун қўшимча кафолатлар бериш шарт-шароитларини вауларни ҳимоя қилиш чораларини белгилаш.

2-модда. Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатларини бериш ва уларни ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун, «Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари

Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амалга оширилиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда фуқаролиги, яшаш жойи, диний эътиқоди, иқтисодий фаолияти қаерда амалга оширилаётганлигига, шунингдек инвесторлар ёки инвестицияларнинг қайси мамлакатга мансублигига қараб чет эллик инвесторларнинг камситилишига йўл қўйилмайди.
Қонун ҳужжатлари, шу жумладан идоравий норматив ҳужжатлар, агар уларнинг ижроси чет эллик инвесторга ёки чет эл инвестицияларига зарар етказса, улар орқага қайтиш кучига эга эмас.
Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, унда чет эллик инвесторларга нисбатан инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилади. Чет эллик инвестор ўз хоҳишига кўра янги қонун ҳужжатларининг инвестициялаш шарт-шароитларини яхшилайдиган қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эгадир.
Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштириш ҳисобланади:

  • чет эллик инвесторга тўланадиган дивидендлар тарзида олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғимиқдорининг (ставкасининг) кўпайтирилиши;
  • чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўтказиладиган даромадини (фойдасини) ўз мамлакатига қайтариш тартиб-таомилини мураккаблаштирувчи ёки уларнинг миқдорини камайтирувчи қўшимча талабларнинг жорий этилиши, бундан чет элинвестициялари иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги вабанкротлиги ёки кредит берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор— жисмоний шахс содир этган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд ёки ҳакамликнинг ҳалқилув қарорига мувофиқ маблағларни ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқазарурати бўлганда ваколатли давлат органи томонидан чет эллик инвесторнинг маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш шароитида ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
  • инвестициялашни амалга ошириш ҳажмларига нисбатан миқдорий чеклашларнинг ваинвестициялар миқдори бўйича бошқақўшимча талабларнинг, шужумладан чет элинвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет элинвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш тарзида, жорий этилиши;
  • чет эллик инвесторнинг корхоналар устав фондларида (устав капиталларида) улуш билан иштирок этиши бўйича чеклашларнинг жорий этилиши;
  • чет эллик инвесторларнинг— жисмоний шахсларнинг визаларини расмийлаштириш ваузайтириш борасида қўшимча тартиб-таомилларнинг, шунингдек чет элинвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқақўшимча талабларнинг жорий этилиши.
  • Ушбу модданинг тўртинчи вабешинчи қисмлари қоидаларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Чет эл инвестициялари, аввало хусусий инвестициялар бўйича барча шартномалар, улар бажарилишининг қатъий кафолатларини таъминлаш борасида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ваколат берган тегишли органларнинг назорати остида туради.
Давлат бошқарув органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Давлат бошқарув органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ўзларининг қонуний ваколатларидан фойдаланиш пайтида чет эллик инвестор қонун ҳужжатларини бузганлигини аниқласалар, улар фақат ваколатлари бўлган ҳамда муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чораларнигина кўришлари мумкин. Давлат бошқарув органлари ёки давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан чет эллик инвесторнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки фаолиятини чеклаб қўйиш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Ушбу модда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига мувофиқ белгиланадиган, Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилиш, уларга қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.

4-модда. Чет эллик инвесторларга бериладиган қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари

Чет эллик инвесторларни ҳимоя қилишнинг умумий кафолатлари ва чоралари билан бир қаторда қонун ҳужжатларида қўшимча, шу жумладан шериклар томонидан чет эллик инвесторлар олдидаги ўз мажбуриятларининг сўзсиз бажарилишини таъминловчи кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари назарда тутилиши мумкин.
Чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари ҳар бир муайян ҳолда, яъни:

  • барқарор иқтисодий ўсишни, мамлакат иқтисодиётида илғортузилмавий ўзгаришлар рўй беришини таъминловчи устувор тармоқларга инвестициялар киритилаётганда;
  • республиканинг экспорт имконияти мустаҳкамланиши вакенгайишини, республика жаҳонхўжалик алоқаларига интеграциялашувини таъминловчи устувор лойиҳаларга инвестициялар киритилаётганда;
  • амалга оширилиши хом ашё ваматериалларни қайта ишлашга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш вахизматлар кўрсатишга, аҳолини ишбилан таъминлашга қаратилган кичик тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларга инвестициялар киритилаётганда берилиши мумкин.

Чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолат беришни, инвестиция лойиҳаларини молиявий таъминлашда кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режими яратилишини, лойиҳалар рўёбга чиқарилишининг давлат мониторинги амалга оширилишини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни ўз ичига олиши мумкин.
Қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари чет эллик инвесторларга Ҳукуматнинг махсус қарорлари билан берилиб, уларда, хусусан, чет эл инвестицияларини киритиш, ишлатиш ва уларнинг ўрни қопланишини таъминлаш шартлари ва тартиби назарда тутилади.

5-модда. Давлат мулкига айлантиришдан кафолатлар.

Реквизицияларни амалга ошириш шартлари Ўзбекистон Республикасидаги чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторларнинг бошқа активлари давлат мулкига айлантирилмайди. Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторларнинг бошқа активлари реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотия ҳоллари бундан мустасно.

Реквизиция тўғрисидаги қарор:

  • кўрсатилган ҳоллардан келиб чиқувчи вазифаларни ҳалэтиш учун зарур бўлган инвестициялар ёки бошқаактивларнинг энг кам миқдори чекланадиган; камситилмайдиган асосда вақонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган;
  • етказилган зарарга монанд равишда товон тўланадиган реквизиция бўйича, талабларга риоя этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Давлат кўрсатиб ўтилган товон тўловлари ўз вақтида амалга оширилишига кафил бўлади.

Чет эллик инвестор суд ва ҳакамлик тартибида қуйидагилар бўйича, хусусан:

  • реквизицияни амалга ошириш учун қўлланаётган мақсаднинг қонунийлиги;
  • реквизиция миқдори;
  • реквизиция қилинадиган инвестициялар вабошқаактивлар баҳоси;
  • тўланиши керак бўлган товон тўловларининг мослиги;
  • реквизицияни амалга ошириш пайтида давлат бошқарув органлари вадавлат ҳокимияти маҳаллий органлари риоя қилган тартиб юзасидан баҳслашишга ҳақли.

6-модда. Маблағлардан фойдаланиш кафолатлари

Чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикасида олган даромадлари чет эллик инвесторнинг хоҳишига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реинвестиция қилиниши ёки бошқа ҳар қандай усулда ишлатилиши мумкин.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек ундан ташқарида ҳарқандай валютада, ҳарқандай банкда ҳисобварақлар очиш, улардан фойдаланиш вауларни тасарруф этиш;
  • чет элвалютасида ссудалар олиш вауни қайтариш. Чет элинвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишни чеклаш ёхуд маблағларни мажбурий олиш давлат бошқарув органлари вадавлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан фақатқонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

7-модда. Маблағларни ўтказиш кафолатлари

Чет эллик инвесторларга чет эл валютасидаги пул маблағларини Ўзбекистон Республикасига ва ундан ташқарига, улар солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаши шарти билан, бирон-бир чеклашсиз эркин ўтказиш кафолатланади. Бундай ўтказишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • чет элинвестицияларини сақлаб туриш ёхуд кўпайтириш учун бошланғичвақўшимча суммаларни;
  • инвестицияларни амалга оширишдан тушган даромадларни;
  • етказилган зарарни қоплаш учун товон сифатида ушбу Қонунга мувофиқ олинган маблағларни;
  • шартномаларни ижро этиш тартибида амалга оширилган тўловларни;
  • чет элинвестицияларининг ҳаммасини ёки бир қисмини сотишдан келган тушумни;
  • низони ҳалқилиш, шужумладан суд ёки ҳакамликнинг ҳарқандай ҳалқилув қарори туфайли вужудга келувчи тўловларни;
  • ходимларга тўланадиган ишҳақини вабошқатўловларни;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаманбалардан олинган маблағларни.

Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, давлат чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор — жисмоний шахс содир этган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд ёки ҳакамликнинг ҳал қилув қарорига мувофиқ маблағларни ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда чет эллик инвесторнинг маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш шароитида ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туриши мумкин.

8-модда. Инвестиция фаолияти тўхтатилиши муносабати билан чет эл инвестицияларини қайтариш кафолатлари

Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш ҳуқуқига эга.
Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини тўхтатганидан кейин инвестиция фаолиятини тўхтатиш натижасида олинган ўз активларини, чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ёхуд бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажариш учун зарар етказмаган ҳолда, пул ёхуд натура шаклида ўз мамлакатига эркин қайтариш ҳуқуқига эга.

9-модда. Очиқ ахборотдан эркин фойдалана олиш

Чет эллик инвесторлар ўзларининг манфаатларига бирон-бир тарзда дахл қилувчи қонун ҳужжатлари, шу жумладан идоравий норматив ҳужжатлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарорларидан эркин фойдалана олишлари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса — бундай ҳужжатлар эълон қилиниши шарт.
Давлат бошқарув органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари чет эллик инвесторларнинг сўровларига кўра уларни қизиқтирган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда беришлари шарт.

10-модда. Низоларни ҳал қилиш

Чет эл инвестициялари билан бевосита ёки билвосита боғлиқ низо (инвестицияга оид низо), тарафлар келишувига кўра, улар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилиши мумкин. Агар тарафлар келишилган ҳал қилувга эриша олмасалар, бундай низо Ўзбекистон Республикасининг хўжалик суди томонидан ёхуд ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Инвестицияга оид низога жалб этилган тарафлар ўзаро келишувга кўра бундай низони кўриб чиқувчи органни, шунингдек инвестицияга оид низо бўйича ҳакамлик судловини амалга оширувчи мамлакатни аниқлашлари мумкин.
Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади, шартномада низоларни ҳал қилишнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўзга тартиби назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.

11-модда. Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, чет эллик инвестор етказилган зарар учун суд тартибида шунга монанд товон олиш ҳуқуқига эга.
Давлат бошқарув органлари ёки давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқларини камситувчи норматив ҳужжатлар қабул қилинган тақдирда, шунингдек улар чет эллик инвесторларнинг хўжалик фаолиятига ғайриқонуний аралашган ҳолларда етказилган зарар шу органлар томонидан суд тартибида қопланади.
Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган давлат бошқарув органлари ёки давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мансабдор шахслари белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

12-модда. Ўзаро зид қоидалар

Мазкур Қонуннинг қоидалари билан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ўртасида бирон-бир номувофиқлик бўлган ҳолда, чет эллик инвесторлар учун бирмунча қулай бўлган қоидалар устувор кучга эга бўлади.

13-модда. Қонуннинг илгари амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланиши

Мазкур Қонун кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган чет эл инвестицияларига нисбатан, мазкур Қонуннинг чет эллик инвесторга кўпроқ қулайлик яратиб берадиган қисмигина қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 30 апрель,

«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни
ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунини амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 30 апрель,
№ 612–1


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...