Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Чет эл инвестициялари тўғрисида

30 April 1998

1-модда. Қонуннинг мақсад ва вазифалари

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари амалга оширилишининг ҳуқуқий асослари ва тартибини белгилаб беради.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари:

  • чет элинвестициялари кириб келишини рағбатлантириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш ваунинг жаҳониқтисодий тизимига қўшилишига кўмаклашишдан;
  • чет элнинг молиявий, моддий, интеллектуал вабошқаресурсларини, замонавий хорижий технологияларни вабошқарув тажрибасини жалб этиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишдан иборат.

2-модда. Чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун, «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Чет эл инвестициялари

Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.
Ушбу Қонунда тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига чет эллик инвесторлар томонидан реинвестиция тариқасида қўшиладиган даромад деганда Ўзбекистон Республикасида инвестициялашдан олинган ҳар қандай маблағ, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва комиссион мукофотлар, техникавий ёрдам, техник хизмат кўрсатиш учун тўловлар ва бошқа шаклдаги мукофот пуллари тушунилади.

4-модда. Чет эллик инвесторлар

Ўзбекистон Республикасида чет эллик инвесторлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • чет элдавлатлари, чет элдавлатларининг маъмурий ёки ҳудудий органлари;
  • давлатлараро битимлар ёки бошқашартномаларга мувофиқ ташкил топган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъектлари бўлган халқаро ташкилотлар;
  • чет элдавлатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил топган вафаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар, бошқаҳарқандай ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар;
  • чет элдавлати фуқаролари бўлмиш жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар вачет элларда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

5-модда. Чет эл инвестицияларини амалга ошириш шакллари

Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицияларни қуйидаги йўллар билан амалга оширишлари мумкин:

  • Ўзбекистон Республикасининг юридик ва(ёки) жисмоний шахслари билан биргаликда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ваширкатларининг, банклар, суғурта ташкилотлари вабошқакорхоналарнинг устав жамғармаларида вабошқамол-мулкида улуш қўшиб қатнашиш;
  • чет эллик инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ваширкатларини, банклар, суғурта ташкилотлари вабошқакорхоналарни барпо этиш варивожлантириш;
  • мол-мулк, акциялар вабошқақимматли қоғозларни, шужумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
  • интеллектуал мулкка, шужумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ваноу-хауга, шунингдек ишчанлик нуфузига (гудвиллга) ҳуқуқлар киритиш;
  • концессиялар, шужумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессиялар олиш;
  • савдо вахизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жой биноларига улар жойлашган еручасткалари билан биргаликда мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга эгалик қилиш ваундан фойдаланиш (шужумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳамда табиий ресурсларга эгалик қилиш ваулардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш орқали.

Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицияларни амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширишлари мумкин. Чет эл инвестициялари бирламчи ёки такроран амалга оширилаётган шаклларининг ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатидаги моҳияти ўзгаришига олиб келмайди.

6-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар

Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ўзларига берилган барча ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар деганда акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав жамғармасининг камида ўттиз фоизини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар тушунилади. Улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклларда фаолият кўрсатадилар. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қатнашчиларидан бири ушбу Қонун 4-моддасининг иккинчи, учинчи ёки тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган чет эллик инвестор бўлиши шарт.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона уни таъсис этиш йўли билан ёки илгари чет эл инвестициялари иштирокисиз таъсис этилган корхонада иштирок этиш улушини (пайини, акцияларини) ёхуд бундай корхонани бутунлай, шу жумладан хусусийлаштириш жараёнида чет эллик инвестор томонидан сотиб олиниши натижасида ташкил этилиши мумкин.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этиш ва уларни давлат рўйхатига олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

7-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг шўъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари ташкил этилиши мумкин.

8-модда. Корхоналарнинг хўжалик бирлашмалари

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уюшмалар, концернлар, корпорациялар, консорциумлар ва бошқа хўжалик бирлашмалари ташкил этиши, амал қилиб турган бирлашмалар таркибига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида кириши мумкин.

9-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари учун ҳуқуқий режим

Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторлар инвестиция фаолиятини амалга оширишлари чоғида уларнинг барча ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади.
Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари учун адолатли ва тенг ҳуқуқли режим, уларнинг тўлиқ ва доимий ҳимояси ҳамда хавфсизлиги таъминланади. Бундай режим Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгилаб қўйилган режимга қараганда, ноқулайроқ бўлиши мумкин эмас.
Чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий режими Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан амалга оширилаётган инвестицияларнинг тегишли режимига қараганда, ноқулайроқ бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида иқтисодиёт ва фаолиятнинг муайян соҳаларида чет эл инвестициялари учун чеклашлар ёки тақиқ назарда тутилган бўлиши мумкин. Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан кафолатланган ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилганда уларни тиклаш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, шу жумладан халқаро шартномалари билан тартибга солинади.

10-модда. Чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари

Чет эллик инвестор халқаро ҳуқуқ принциплари ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • инвестициялашни амалга оширишнинг ҳажмлари, турлари вайўналишларини мустақилбелгилаш;
  • инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик важисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
  • ўзининг инвестицияларига ваинвестиция фаолиятининг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш вауларни тасарруф этиш. Чет эллик инвесторнинг қарорига биноан инвестицияларга, уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаюридик важисмоний шахсларга берилиши мумкин. °уқуқлар бошқашахсга берилганда тарафларнинг ўзаро муносабатлари шартномалар асосида тартибга солинади;
  • Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида олинган ўзига қарашли ихтиролар, фойдали моделлар васаноат намуналарини чет элларда ваЎзбекистон Республикасида патентлаштириш тўғрисида мустақилравишда қарор қабул қилиш;
  • инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни мустақилваэркин тасарруф этиш (шужумладан уни монеликсиз репатриация қилиш);
  • Ўзбекистон Республикасига кредитлар вақарзлар тариқасида пул маблағлари жалб этиш;
  • ўз ҳисобварағидаги миллий валюта маблағларидан ички валюта бозорида чет элвалютасини сотиб олиш учун фойдаланиш;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда вашартларда еручасткаларига доир ҳуқуқларни сотиб олиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўзига мулк ҳуқуқиасосида қарашли бўлган мол-мулк ваҳарқандай мулкий ҳуқуқлардан зиммага олган мажбуриятларнинг, шужумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг барча турлари бўйича таъмин сифатида фойдаланиш;
  • ўз инвестициялари вабошқаактивлари реквизиция қилинган тақдирда мутаносиб равишда товон олиш;
  • давлат бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳамда қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундириш.

Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

11-модда. Чет эллик инвесторларнинг мажбуриятлари

Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини амалга оширганда:

  • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари;
  • Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар вабошқатўловлар тўлашлари;
  • инвестициялаш муносабати билан ўз зиммаларига олган шартнома мажбуриятлари бўйича жавоб беришлари;
  • инвестиция лойиҳаларида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган санитария-гигиена, экологияга оид вабошқаталабларга риоя этилганлиги хусусида экспертиза хулосасини олишлари;
  • ўз рақобатчиларига нисбатан қўшимча имтиёзлар ваафзалликлар олиш мақсадида инвестиция фаолияти бўйича шерикларига ёки давлат бошқарув органлари вамаҳаллий давлат ҳокимияти органларига бевосита ва(ёки) билвосита, ноқонуний таъсир ўтказишнинг ҳарқандай шаклларидан ўзларини тийишлари шарт.

Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя этмаганлик учун умумий асосларда жавобгар бўлади ҳамда ўзига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлган, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган ўзининг мол-мулки билан жавоб беради.

12-модда. Чет эллик инвесторларнинг хўжалик фаолияти

Чет эллик инвесторларнинг хўжалик фаолияти, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, уларнинг шўъба корхоналари, филиаллари ва бошқа тузилмаларини, шунингдек хўжалик уюшмалари ва бирлашмаларини ташкил этиш, сотиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фондларини шакллантириш, ижара шартномалари ва бошқа шартномаларини тузиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ходимларининг пенсия таъминоти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда экспорт-импорт операцияларини мустақил равишда амалга оширадилар. Ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилганларида бундай маҳсулот лицензияланмайди ва квоталанмайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун маҳсулотни лицензиясиз импорт қилишга ҳақли. Экспортга чиқариладиган ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотини ва корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотни аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Чет эллик инвесторлар ва устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади. Чет эллик инвесторларнинг ва чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан бож ундирилмайди.
Чет эллик инвесторларга ҳамда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга тегишли, уларнинг инвестициялари сифатида қўшиладиган ихтироларни патентлаш ва саноат намуналарини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар корхона фондлари рўйхатини, уларни вужудга келтириш ва улардан фойдаланиш тартибини мустақил равишда белгилайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ходимларини ижтимоий суғурта қилиш ва ижтимоий таъминлаш (чет эллик ходимларни ижтимоий суғурта қилиш ва таъминлаш бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ер участкалари сотиб олишлари мумкин.
Иморатлар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқага ўтаётганда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда шу объектлар билан биргаликда ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Чет эллик инвесторларга мол-мулкни ижарага бериб қўйиш ижарага берувчи томонидан шартномалар асосида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни ва ҳисоботни амалга оширадилар. Улар бухгалтерия дафтарлари ва ёзувларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида, шунингдек, ўз хоҳишларига кўра, эркин айрбошланадиган валютада юритадилар.

13-модда. Концессия шартномалари

Чет эллик инвесторларга табиий ресурсларни қидириш, қазиб олиш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқа хўжалик фаолиятини юритиш учун концессиялар бериш чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг ваколатли органлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузадиган концессия шартномалари асосида амалга оширилади.
Концессияларга, агар улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бўлса ва тузиладиган концессия шартномаларининг мақсадларига жавоб берса, фаолиятнинг барча соҳалари ва турларида йўл қўйилади.

14-модда. Чет эллик ходимларни жалб этиш

Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳар қандай чет давлат фуқаролари билан ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида эркин меҳнат шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Бундай шахслар тегишли кўп марталик визалар олган ҳолда меҳнат шартномасининг бутун амал қилиш даври учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва унда қолиш ҳуқуқига эга.
Чет эллик ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга таътиллар бериш, уларни пенсия билан таъминлаш масалалари уларнинг ҳар бири билан тузилган меҳнат шартномаларида ҳал этилиши лозим. Бундай ходимлар иш ҳақи ва қонуний йўл билан олган ўзга даромадларини бошқа давлатларга, қонунда белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан кейин, бирон-бир чекловсиз ўтказишлари мумкин.
Чет эллик инвестор, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона чет эллик ходим доимий яшайдиган мамлакатдаги тегишли фондларга шу ходим учун пенсия таъминоти тўловларини ўтказади.

15-модда. Юриш эркинлиги

Инвестиция фаолияти билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эллик инвесторлар, уларнинг вакиллари ва чет эллик ходимлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин юриш ҳуқуқига эгадирлар.
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида эркин юришга чекловлар белгиланган бўлса, фақат миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадларини кўзлаб муайян чекловлар қўлланилиши мумкин.

16-модда. Чет эл инвестицияларини суғурта қилиш

Инвестициялар ва чет эллик инвесторларнинг таваккалчилигини суғурта қилиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Чет эллик инвесторлар мамлакатнинг ўз инвесторлари билан тенг равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний фаолият кўрсатаётган ҳар қандай суғурта ташкилотида суғурта ҳимояси ҳуқуқидан фойдаланадилар. Чет эл инвестицияларини сиёсий ва бошқа хавфлардан суғурта қилиш халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг экспорт кредит агентликлари, бошқа суғурта компаниялари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Чет эл инвестицияларини суғурта қилишни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. Давлат суғурта ташкилотларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Чет эл инвестицияларини суғурта қилиш сиёсий ва бошқа хавфлардан, шу жумладан:

  • мулкнинг экспроприация қилинишини, шунингдек мулкнинг олиб қўйилиши ёки бошқашахсга ўтказилишига, мулк ёки уорқали олинадиган даромадлар устидан назорат қилиш имконияти йўқотилишига олиб келувчи ҳарқандай қонун чиқаришга оид ёки маъмурий чораларни;
  • чет элвалютасини мамлакатдан ташқарига ўтказишга чекловлар жорий этилишини;
  • қонун ҳужжатларига инвесторларнинг айрим гуруҳларига нисбатан камситиш тусидаги ўзгартишлар киритилишини;
  • давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваулар мансабдор шахсларининг инвесторларнинг шартномавий муносабатларига аралашувини;
  • урушлар, фуқароларнинг ғалаёнлари ёки бошқашукаби ҳодисаларни;
  • чет эллик инвесторлар вачет элинвестициялари билан боғлиқ ўзга турдаги сиёсий ҳамда бошқахавфларни ўз ичига олувчи хавфлардан суғурта ҳимояси вакафолатларни таъминлайди.

17-модда. Мажбуриятларни таъминлаш

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг мол-мулки ва мулкий ҳуқуқларидан корхона зиммасидаги барча турдаги мажбуриятларини таъминлаш, шу жумладан заём маблағларини жалб қилиш кафолати сифатида фойдаланиши мумкин. Унинг савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига, шунингдек жойлашган ер участкалари билан биргаликда уй-жой биноларига бўлган мулк ҳуқуқи, бинолар, иншоотлар, ускуналарга бўлган мулкий ҳуқуқлари ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларидан мажбуриятларнинг таъмини сифатида фойдаланилиши мумкин.
Чет эллик инвестор ўзига мулк ҳуқуқида тегишли барча мол-мулки ва мулкий ҳуқуқларидан, уларнинг қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, ўз мажбуриятларининг таъмини сифатида фойдаланиши мумкин.

18-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани қайта ташкил этиш ёки тугатиш

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Давлат рўйхатига олинган санадан эътиборан бир йил ичида ўз устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда туитлган бўлмаса, белгиланган тартибда тугатилади. Шу билан бирга ўз устав фондини белгилаган муддатда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантира олмаган корхона уни шакллантириб улгурган, аммо қонун ҳужжатларида белгаланган энг кам миқдордар оз бўлмаган даражада камайтириши ёки ўзини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиш мумкин. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона тугатилганида унинг активларига белгиланган тартибда солиқ солинади. Активларнинг қолган қисми, башарти таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қатнашчилари ўртасида уларнинг корхона мол-мулкидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади. Чет эллик инвестор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонадан чиқиб кетган ёки бу корхона тугатилган тақдирда, корхона мол-мулкидаги ўз улуши пул ёки бозор баҳосига мувофиқ равишда товар шаклида қайтарилиши ҳуқуқини олади. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қайта ташкил этилган ёки тугатилганда меҳнат шартномалари бекор бўлган ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ кафолатланади.

19-модда. Чет эл инвестициялари бўйича давлат мажбуриятлари

Давлат, давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чет эл инвесторлари билан тузилган тегишли шартномаларда ўз зиммасига олган, ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган шахслар имзолаган мажбуриятлар бўйичагина жавоб берадилар.
Давлат чет эл инвестицияларини жалб этаётган Ўзбекистон Республикаси резидентларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, бундай мажбуриятлар қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан кафолатланган ҳоллар бундан мустасно.

20-модда. Чет эл инвестицияларини жалб этишни амалга оширувчи органларнинг вазифалари

Чет эл инвестицияларини жалб этиш, рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш мақсадида ҳукумат томонидан ваколат берилган орган, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек ҳукуматга қарашли бўлмаган манфаатдор ташкилотлар:

  • Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятининг имкониятлари вашарт-шароитлари тўғрисида ахборот тайёрлайдилар ҳамда тарқатадилар;
  • потенциал инвесторларга фаолиятнинг юридик, иқтисодий вабошқажиҳатлари бўйича маслаҳатлар берадилар ҳамда юзага келувчи масалаларни ҳалэтишда зарур ёрдам кўрсатадилар;
  • чет эллик инвесторлар фаолиятининг ҳуқуқийбазасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқадилар;
  • чет элинвестициялари масалалари бўйича халқаро муносабатларда ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан ишкўрадилар;
  • чет эл инвестицияларини жалб этиш, рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишга қаратилган бошқа вазифаларни бажарадилар.

21-модда. Чет эллик инвесторларнинг фаолияти устидан назорат қилиш бўйича давлат органларининг ваколатлари

Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши устидан назоратни солиқ органлари ва Ўзбекистон Республикаси °укумати ваколат берган бошқа давлат органлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
Назорат қилувчи орган назорат вазифаларини амалга оширишда тижорат сири сақланишини таъминлаши шарт. Тижорат сирини ошкор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига биноан таъқиб қилинади.

22-модда. Ўзаро зид қоидалар

Мазкур Қонуннинг қоидалари билан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ўртасида бирон-бир номувофиқлик бўлган ҳолда, чет эллик инвесторлар учун бирмунча қулай бўлган қоидалар устувор кучга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов.

Тошкент шаҳри,
1998 йил 30 апрель,
№ 609–1


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...