Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Инвестиция фаолияти тўғрисида

24 December 1998

1-модда. Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Чет эл инвестицияларини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари чет эл инвестиция тўғрисидаги, чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • инвестициялар— иқтисодий вабошқафаолият объектларига киритиладиган моддий ваномоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар;
  • инвестиция фаолияти— инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлар мажмуи;
  • инвестор— ўз маблағларини, қарзга олинган важалб этилган маблағларни, мулкий бойликларни вауларга доир ҳуқуқларни, шунингдек интеллектуал мулкка доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти обеъктларига инвестициялашни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти;
  • инвестиция фаолияти иштирокчиси— инвесторнинг буюртмаларни бажарувчи сифатида инвестиция фаолиятини таъминловчи инвестиция фаолияти субъекти;
  • реинвестициялар— инвесторнинг фаолияти натижасида олинганфойдани (даромадни) муомилага киритиш.

3-модда. Мўжалланган объектига кўра инвестицияларнинг турлари

Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, инновация ва ижтимоий инвестицияларга бўлинади.
Капитал инвестициялар жумласига асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шакилларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради.
Инновация инвестициялари жумласига техника ва технология-ларнинг янги авлодини ишлаб чиқариш ва ўзлаштиришга қўшиладиган инвестициялари киради.
Ижтимоий инвестициялари жумласига инсон салоҳиятини, малакаси ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек номоддий неъматларнинг бошқа шакилларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради.

4-модда. Инвестицияларни амалга ошириш шакллари

Инвесторлар инвестицияларни қуйдаги йиллар билан амалга оширишлари мумкин:

  • юридик шахслар тузиш ёки уларнинг устав жамғармаларида (капиталларида) улушли иштирок этиш, шужумладан мол-мулкни ёки акцияларни олиш;
  • қимматли қоғозларни, шужумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини олиш;
  • концессияларни, шужумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланиша бўлган концессияларни олиш;
  • мулк ҳуқуқини, шужумладан улар жойлашган еручасткалари билан биргаликда савдо вахизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жойларга мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга ҳамда бошқатабиий ресурсларга эгалик қилиш ваулардан фойдаланиш (шужумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ олиш.

Инвесторлар инвистицияларни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакилларда ҳам амалга оширишлари мумкин.
Инвестицияларни бирламчи ёки такроран қўшиладиган шакилла-рининг ўзгартирилиши уларнинг инвестициялар сифатидаги даражасининг ўзгаришига олиб келмайди.

5-модда. Инвестиция ресурслари

Инвестиция ресурслари жумласига қуйидагилар киради:

  • Пул вабошқамолиявий маблағлар, шужумладан кредитлар, пайлар, акциялар вабошқақимматли қоғозлар;
  • кўчар вакўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар вабошқамоддий бойликлар) ҳамда уларга доир ҳуқуқлар;
  • интеллектуал мулк объектлари, шужумладан техникавий ҳужжатлар тарзида тузилган техникага, технологияга, тижоратга оид вабошқабилимлар мажмуи, уёки бутурдаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган билимлар ваишлаб чиқариш тажрибаси, ноу-хау;
  • ерга вабошқатабиий ресурсларга, бинолар, иншоотлар, ускуналарга эгалик қилиш ваулардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек мулк ҳуқуқидан келиб чиқувчи ашёвий ҳуқуқлар;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқабойликлар.

6-модда. Инвестиция фаолияти объектлари

Моддий ва номоддий неъматлар ишлаб чиқариш объектлари инвестиция фаолиятининг объектларидир.
Барпо этилиши ва фойдаланиши қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гегиена, радиация, экалогия, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган, қўриқланадиган манфаатларни бузадиган объектларга инвестиция киритиш тақиқланади.

7-модда. Инвестиция фаолиятининг субъектлари

Қуйидагилар инвестиция фаолиятининг субъектлари (инвесторлар ва иштирокчилар) бўлишлари мумкин:

  • Ўзбекистон Республикасининг резидентлари— фуқаролари (жисмоний шахслари), юридик шахслари;
  • хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар вачет эллик юридик шахслар ҳамда фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ваЎзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшавчи фуқаролари;
  • хамкорликда инвестиция фаолиятини амалга ошираётган юридик важисмоний шахслар, шунингдек давлатлар вахалқаро ташкилотлар.

Инвесторлар қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи (маблағ киритувчи), кредитор, сотиб олувчи бўлишлари, шунингдек инвестиция фаолияти иштирокчиси вазифасини бажарувчи бўлишлари мумкин.
Инвестиция фаолиятининг иштирокчилари инвестор билан тузилган шартнома асосида инвесторнинг буюртмасини бажарувчи бўлишлари мумкин.

8-модда. Инвесторнинг ҳуқуқлари

Мулк шакилларидан ва фаолият туридан қатъи назар, инвесторлар инвестиция фаолияти амалга оширишда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Инвестицияланиши ушбу Қонун ёки бошқа қонунлар чекланган ёхуд тақиқланган объектлардан ташқари, ҳар қандай объектга инвестициялар киритиш инвесторнинг мутлоқ ҳуқуқи ҳисобланади ва қонун билан қўриқланади.
Инвестор инвестициялаш мақсади, йўналиши, тури ва ҳажмини мустақил равишда белгилайди, буни амалга ошириш учун шартнома асосида, қоида тариқасида, танлов (тендер) савдосини ўтказиш йўли билан юридик ва жисмоний шахсларни инвестиция фаолияти иштирокчилари сифатида жалб этади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестор инвестиция объектларига ва уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш, шунингдек реинвестиция қилиш ҳуқуқига эга.
Қонун ҳужжатларида белгиланган мулк ҳуқуқини қўлга киритишни келтириб чиқармайдиган объектларга инвестиция киритиш инвесторнинг кейинчалик бу объектларга эгалик қилиш, уларни опиратив бошқариш ёки улардан фойдаланишдан олинадиган фойда (даромадлар) да иштироқ этиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Инвесторнинг қарорига биноан инвестиция объектларига ва уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Ҳуқуқларни бериш пайитида тарафларнинг ўзаро муносабатлари улар тузадиган шартномалар асосида тартибга солинади.
Агар қонун ҳужжатлрида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, инвестор, ўзига зарур бўлган мол-мулкни юридик ва жисмоний шахслардан ўзаро келишув асосида белгиланадиган нарх ва шартларда, ҳажми ва номенклатурасини чекламаган тарзда олишга ҳақли.
Инвестор қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9-модда. Инвесторнинг мажбуриятлари

Инвестор:

  • инвестиция лойҳаларида санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид вабошқаталабларга риоя этилганлиги хусусида экспертиза хулосасини олиш;
  • монополияга қарши қонун ҳужжатларнинг талабларига риоя этиши;
  • солиқлар вабошқамажбурий тўловларни тўлаши;
  • шартнома бажарилмаслиги ёки лозим даражад бажарилмаслиги туфайли инвестиция фаолияти иштирокчисига етказилган зарарни қоплаш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вадавлат бошқарув органларининг ўз ваколати доирасида қўйиладиган талабларни бажариши шарт.

Инвесторнинг зиммасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

10-модда. Инвестиция фаолияти иштирокчисининг ҳуқуқлари

  • Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси қуйдагиларга ҳақли;
  • танлов (тендер) савдосининг иштирокчиси бўлиш;
  • инвесторлар билан уларнинг буюртмаларини бажариш учун шартномалар тузиш;
  • агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача белгиланмаган бўлса, инвестор олдидаги ўз мажбуриятини бажаришга бошқашахсларни жалб этиш;
  • агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, инвестиция фаолияти объектининг ҳақиқийқийматини пасайтириш натижасида эришилган тежамни мустақилравишда тасарруф этиш.

Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11-модда. Инвестиция фаолияти иштирокчисининг мажбуриятлари

Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси:

  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар, қоидалар вастандартларга риоя этиши;
  • шартномларни ўз вақтида валозим даражада бажариши;
  • шартномани бажармаслиги ёки лазим даражада бажармаслиги туфайли инвесторга етказилган зарарни қоплаши;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вадавлат бошқарув органларининг ўз ваколати доирасида қўйилгн талаблрни бажариши шарт.

Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси лицензияланиши лозим бўлган фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда лецензия олиши шарт.
Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси зиммасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

12-модда. Инвестиция фаолияти субъектларининг ўзаро муносабатлари

Шартнома тузиш, шериклар ва кафилларни танлашб, мажбурият-ларини белгилаш, шунингдек, инвестиция фаолияти субъектлари ўзаро муносабатларнинг бошқа шартлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

13-модда. Инвестиция фаолиятида нарх белгилаш

Инвестиция фаолияти жараёнида маҳсулот (ишлар, хизматлар) баҳоси, қоидаси тариқасида, танлов (тендер) савдоси натижаларига кўра, келишилган нархларда белгиланади.
Инвестиция фаолияти субъекти бозорда монопол ҳолатни эгаллаган ҳолларда нархларни давлатнинг ваколатли органи қонунларга мувофиқ тартибга солади.

14-модда. Инвечтиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш

Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишқуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • инвестиция фаолиятининг қонунчилик негизини такомиллаштириш;
  • солиқ тўловчилар васолиқ объектларини, солиқ ставкалари вауларга доир имтиёзларни табақалаштирувчи соиқ тизимини қўллаш;
  • асосий фондларни жадал амортизация қилиш;
  • нормалар, қоидалар вастандартларни белгилаш;
  • мониполияга қарши чораларни қўллаш;
  • кредит сиёсати ванарх белгилаш сиёсатини ўтказиш;
  • ерга вабошқатабиий ресурсларга эгалик қилиш ваулардан фойдаланиш шатларини белгилаш;
  • инвестиция лоқиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лоқиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини юритиш.

Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилади.

15-модда. Марказлаштирилган инвестициялар

Давлат инвестиция фаолияти доирасида:

  • давлат бюджети вабюджетдан ташқари фондлар маблағиҳисобидан тўғридан-тўғримолиялаш йўли билан малга ошириладиган инвестиция;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида чет элинвестициялари вакредитларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция марказлаштирилган инвестиция ҳисобланади.

Марказлаштирилган инвестицияларни бошқариш давлат инвестициялари мақсадлари учун объектларни, инвестициялаш шарт-шароитларини белгилашдан ва улар билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этишдан иборат.
Марказлаштирилган инвестицияларни бошқариш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.

16-модда. Марказлашган инвестицияларни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш

Марказлаштирилган инвечтицияларни амалга ошириш бўйича қарорлар давлат органлари томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг истиқболга мўлжалланган тахминлари, аниқ мақсадга мўлжалланган илмий-техник ва комплекс давлат дастурлари ҳамда ана шу инвестицияларнинг мақсадга мувофиқлигини аниқловчи техник-иқтисодий асослар негизида қабул қилинади.
Умумдавлат, аҳамиятига молик бўлган аниқ мақсадга мўлжалланган комплекс давлат дастурларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси давлат бюджетидан молияланадиган инвестицияларнинг ҳажмларини тасдиқлайди.

17-модда. Марказлаштирилган инвестицияларни жойлаштириш

Марказлаштирилган инвестицияларни жойлаштириш, қоида тариқасида, давлат контиракти асосида амалга оширилади.
Давлат контракти инвестиция фаолияти иштирокчисини — бажарувчини танлов (тендер) асосида саралаб олиш орқали тузилади. Бунда мазкур бажарувчи учун қонун ҳужжатларида муайян имтиёзлар белгилаб қўйилиши мумкин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларида амалга ошириладиган инвестици лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш иштирокчиларига солиққа оид ва бошқа имтиёзлар берилади. Ҳар бир алоҳида инвестиция лойиҳаси бўйича ёки умуман Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури бўйича бериладиган имтиёзларнинг аниқ рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.

19-модда. Инвестиция лойиҳалари экспертизаси

Бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига, шунингдек чет эл инвестицияларини Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати кафолати остида жалб этилган ҳолда молияланадиган инвестиция лойиҳалари экпертизадан ўтказилиши шарт. Экспертизани ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Бошқа манбаалар ҳисобига молияланадиган инвестиция лойиҳалари санитария-гигиена, радиация, экалогия, архитекрура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талаблар бажарилишига доир қисмида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши лозим.
Банкларнинг кредит ресурслари ҳисобидан молияланадиган кичик тадбиркорлик инвестиция лойиҳалари тижорат банки томонидан мазкур инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида экспетриза қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари шу шартномаларда назарда тутилган тартибда экспертиза қилиниши лозим.

20-модда. Инвестиция фондлари

Инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида тегишли инвестиция фондлари ташкил этилиши мумкин.

21-модда. Инвестиция фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари

Давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция фаолияти субъекталрининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция фаолияти субъектларининг фаолияти қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласалар, улар ваколатлари бўлган ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чораларни кўришлари мумкин. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан инвестиция фаолияти субъектларининг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки фаолиятини чеклаб қўйиш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Ушбу модданинг қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига мувофиқ белгиланадиган, Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлашга бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилиш, уларга қўшимча киритиш ёки уларни бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.

22-модда. Инвестицияларни ҳимоя қилиш

Давлат инвестициялар ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасида инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа актив давлат мулкига айлантирилмайди. Инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотия ҳоллари ва бошқа фавқулотда хусусиятга эга бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор:

  • ушбу модданинг учунчи қисмидакўрсатилган ҳоллардан келиб чиқувчи вазифаларни ҳалэтиш учун зарур бўлган инвестициялар ёки бошқаактивларнинг энг кам миқдори чекланган;
  • камситилмайдиган асосда вақонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган;
  • етказилган зарарга монанд равишда компенсация тўланадиган реквизиция бўйича талабларга риоя этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Давлат кўрсатиб ўтилган компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилишига кафил бўлади.

Инвестор инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан суд тартибида низолашишга ҳақли.
Инвестициялар суғурта қилиниши мумкин, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса суғурта қилиниши шарт.

23-модда. Маблағлардан фойдаланиш кафолатлари

Инвестиция фаолияти субъектининг инвестиция фаолияти натижасида олинган фойдаси (даромади) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангач, унинг хоҳишига кўра реинвестиция қилиниши ёки бошқа ҳар қандай усулда ишлатилиши мумкин.
Инвестиция фаолияти субъекти олган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, унинг мақсадли банк омонатлари, шунингдек олинган мол-мулк олиб қўйилган (реквизиция қилинган) ҳалларда улар қиймати ёки ижира тўловлари қонун ҳужжатлирга мувофиқ қопланади (компенсация тўланади).
Инвестиция фаолияти субъектининг ҳисоб варақаларидан фойдаланишни чеклаб қўйиш ёки маблағларни мажбуран олиб қўйиш қонунда балгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

24- модда. Инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва ҳимоя қилиш чоралари

Инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва ҳимоя қилиш чоралари ҳукумат томонидан кафолатлар беришни, инвестиция лойиҳаларини молиявий таъминлашда кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режими яратилишини, лойиҳалар амалга оширилишининг давлат мониторинги юритилишини ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни ўз ичига олиши мумкин.
Инвестициянинг қўшимча кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари инвестиция фаолияти субъектига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан берилади.

25-модда. Очиқ ахборотдан эркин фойдалана олиш

Инвестиция фаолияти субъектларининг манфаатларига муайян тарзда дахлдор умум мажбурий тусдаги қонун ҳужжатларидан улар эркин фойдалана олишлари лозим.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органлари инвестиция фаолияти субъектларининг сўровларига кўра уларни қизиқтирган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда беришлари шарт.

26-модда. Инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш

Инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш инвесторнинг, давлатнинг ваколатли органи ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор:

  • инвестор қонунда белгиланган тартибда банкрот деб эълон қилинган ёки топилган;
  • фавқулодда вазиятлар юзага келган;
  • инвестиция фаолияти жараёнида қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид вабошқаталаблар, юридик важисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган ҳолларда қабул қилиниши мумкин.

Тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга олиб келадиган инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда, аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда инвестиция фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
Инвестиция фаолияти субъектига ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда етказилган зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

27-модда. Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, инвестиция фаолиятининг субъекти етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

28-модда. Низоларни ҳал этиш

Инвестициялар билан боғлиқ низолар (инвестицияга оид назолар) суд томонидан ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 24 декабрь,
№ 719–1


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...