Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида

24 December 1998

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати тегишли қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Солиқ текшируви орқали амалга ошириладиган давлат назоратининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • назорат килувчи органлар— хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ваидоралар;
  • текшириш— хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқақонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;
  • текширишларни қайд этиш дафтари— ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қўйиладиган махсус дафтар;
  • молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)— солиқ вавалюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқаҳужжатларини ўрганиш ватаққослаш»;
  • муқобил текшириш— операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ватурли хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув;
  • назорат тартибида текшириш— хўжалик юритувчи субъектларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш.

4-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш шакллари

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • текшириш, шужумладан тафтиш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш;
  • статистика ахборотларини вабошқаахборотларни таҳлил қилиш;
  • идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

5-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ваошкоралик;
  • юридик важисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари вақонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашмаслик.

6-модда. Текширувчи мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишлари лозим.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома ва ушбу Қонуннинг 9 ва 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлгани тақдирда йўл қўйилади.
Текширувга аудиторлар ташкилотлари ва (ёки) экспертлар жалб этилгани тақдирда назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан назорат қилувчи орган ва аудитор ташкилоти ва (ёки) эксперт ўртасидаги шартноманинг кўчирма нусхаси албатта тақдим этилади. Шартномада аудитор ва (ёки) экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими кўрсатилган бўлиши керак. Аудиторлик ва (ёки) эксперт хулосасининг тўғрилиги ва унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун аудиторлик ташкилоти ва (ёки) экспертнинг жавобгарлиги, тузиладиган шартноманинг зарурий шарти ҳисобланади. Аудиторлик текширувлари ва экспертизаларни ўтказиш харажатлари назорат қилувчи органлар ҳисобига амалга оширилади.

7-модда. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади ва у чиқарган қарор-ларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга доир қисми назорат қилувчи органлар учун мажбурий ҳисобланади.

8-модда. Махсус ваколатли органнинг асосий вазифалари

Махсус ваколатли органнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг, шужумладан комплекс текширувлар ҳамда тафтишларнинг назорат қилувчи органлар бир-бирининг ишини такрорлашига йўл қўймайдиган мувофиқлаштирувчи режаларини ишлаб чиқиш;
  • назорат қилувчи органларнинг текширувлар ўтказишнинг муво-фиқлаштирувчи режаларига риоя қилишини назорат қилиш ҳамда ре-жадан
  • ташқари текширувлар махсус ваколатли орган билан келишмай ўтказилишига йўл қўймаслик.
Махсус ваколатли органни тузиш ваунинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

9-модда. Текширишларни ўтказиш учун асос

Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан молия-хўжалик фаолиятини текширишлар учун, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, қуйидагилар асос бўлади:

  • махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;
  • назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруғиёхуд махсус ваколатли органнинг режадан ташқари текшириш, шужумладан тафтиш ўтказиш тўғрисидаги ҳамда текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ватекширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган қарорлари.

Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади. Бунда текширувга хўжалик юритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иш билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши, мумкин бўлиб бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъект¬ларининг — юридик шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги билдириши асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади, текшириш муддати ўттиз календарь кунидан ошмаслиги ¬керак.
Бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар давлат солиқ хизмати органларининг фақат қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари томонидан мазкур бўлинмалар бошлиқларининг буйруқлари асосида ўтказилиб, кейинчалик бу ҳақда махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси қисқа муддатли текширув ўтказилган кундан эътиборан бир иш куни ичида хабардор қилинади.

10-модда. Текширишлар даврийлиги

Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишлар махсус ваколатли органнинг қарорига биноан режали тартибда кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкин, хусусий корхоналар ва ушбу Қонуннинг 101-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда риоя этувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади, ушбу Қонуннинг 101-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

101-модда. Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар даврийлиги

Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас.

11-модда. Текширувлар муддатлари

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш муддатлари ўттиз календар кунидан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин.

12-модда. Режадан ташқари текширув

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режадан ташқари текшириш учун махсус ваколатли органнинг текширилаётган объект номини, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширув ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи асос бўлиб хизмат қилади.
Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

  • текширувларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда;
  • назорат қилувчи органга хўжалик юритувчи субъект томонидан қонунлар вабошқақонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда;
  • фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олди олинаётганда;
  • санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ватарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.

13-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш

Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш солиқ ор-ганлари ҳамда бошқа назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

14-модда. Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш

Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши, санитария, ветеринария, энергетика назорати ва бошқа) органлар томонидан, қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган комплекс текширув давомида амалга оширилади. Комплекс текширувлар махсус ваколатли орган тасдиқлаган режалар асосида ўтказилади.

141-модда. Муқобил теширишлар

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишлар жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида ёхуд назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишлар хўжалик юритувчи субъектларга бормасдан туриб амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишларга уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари юзасидангина йўл қўйилади, улардан муқобил текшириш предметига тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ҳужжатларини ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш тақиқланади.

15-модда. Назорат тартибида текшириш

Назорат тартибида текшириш назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

16-модда. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳукуқлари ва мажбуриятлари

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
  • назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари қарорини, текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқаҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;
  • текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
  • назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларни бажармаслик ватекшириш предметига тааллуқлибўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик;
  • назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида текшириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхасини олиш;
  • қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари устидан шикоят қилиш.

Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчиларнинг қонуний та-лабига биноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга, уларни текшириш объектларига киритишга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришлари учун кўмаклашишга мажбурдирлар.

17-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар вабошқаахборотларни талаб қилиш;
  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
  • тегишли давлат ҳокимияти вабошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар мулкдорлари олдига айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;
  • текширувга аудиторлик ташкилотларини ва(ёки) экспертларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда молиявий ёки маъмурий жазо чораларини қўллаш;
  • режали текширишларни ўтказиш муддатини кўчириш тўғрисида, башарти бунга объектив асослар бўлса, махсус ваколатли органга тақдимнома киритиш.

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг қонуний талаблари текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажариш учун мажбурийдир.
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;
  • хўжалик юритувчи субъектлар ишлашига халал бермаслик;
  • текширишларни қайд этиш дафтарига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзиб қўйиш;
  • давлат сири, тижорат ёки бошқасирлар сақланишини таъминлаш;
  • текширув натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириш;
  • ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш.

18-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмасликни кафолатлаш

Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланишга ҳақли эмас.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг, ноқонуний қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари натижасида хўжалик юритувчи субъектга етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш унинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

19-модда. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин. Шикоятни бериш назорат қилувчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатларини тўхтатиб қўймайди. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қилинган шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

20-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
1998 йил 24 декабрь,
717-I.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...