Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Деҳқон хўжалиги тўғрисида

30 April 1998

Ушбу Қонун-деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларини тартибга солади.

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Деҳқон хўжалиги

Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.
Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда-деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан доимий асосда фойдаланиши мумкин эмас.

2-модда. Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

3-модда. Деҳқон хўжалиги аъзолари

Деҳқон хўжалиги аъзолари жумласига биргаликда яшаётган ва-деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари киради.

4-модда. Деҳқон хўжалиги бошлиғи

Юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда-деҳқон хўжалиги номидан шу хўжалик бошлиғи иш кўради.
Деҳқон хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган оила бошлиғи ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан биридир.
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатини шу хўжалик аъзоларидан бирига беришга ҳақлидир.

5-модда. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш тартиби

Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда фуқарога белгиланган тартибда ер участкаси берилганидан ва-деҳқон хўжалиги давлат рўйхатига олинганидан кейин ташкил этилган ҳисобланади.
Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва дов-дарахтлар билан қопланмаган ўрмон фонди ерларида, шунингдек захира -ерларда ташкил этилади.
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини олишга муҳтож бўлган фуқаролар яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжалланган жойини кўрсатган ҳолда ариза беради.
Туман (шаҳар) ҳокими ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосаси асосида-деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризачига ер участкаси бериш бўйича асослантирилган рад ¬жавобини юборади.
Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.

6-модда. Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олиш

Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Деҳқон хўжалиги бошлиғига Ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
Агар давлат рўйхатига олиш белгиланган муддатда амалга оширилмаган ёки-деҳқон хўжалиги бошлиғи асоссиз деб ҳисоблайдиган сабабларга кўра рад этилган бўлса, хўжалик бошлиғи судга мурожаат қилиши мумкин.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар бир-деҳқон хўжалигини Хўжалик китобига киритиб, унда-деҳқон хўжалигининг таркиби, хўжалик бошлиғи ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс, шунингдек хўжаликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмасдан) тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб қўяди.
Деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

2-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЕР БЕРИШ. ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ

7-модда. Томорқа ер участкаси

Томорқа ер участкаси — қишлоқ хўжалик маҳсулотини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш мақсадида оила аъзоларидан бирига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ўлчамларда ажратиб бериладиган ер участкасидир.
Томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан гувоҳлантирилади.

8-модда. Деҳқон хўжаликларига ер бериш шартлари

Оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга-деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди. Бунда-деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ўлчами якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз берилади. Мазкур қоида якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкаларига татбиқ этилмайди.
Фуқароларга-деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида томор¬қа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кимошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин.
Деҳқон хўжалигига ажратилган ернинг чегаралари натурада (жойнинг ўзида) ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан расмийлаштирилади.
Томорқа ер участкасидан оқилона ва самарали фойдаланаётган-деҳқон хўжалигига туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва реализация қилиш, озуқа етиштиришни ташкил этиш, шунингдек яйлов яратиш учун қисқа муддатли ижарага қўшимча равишда ер участкалари берилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

9-модда. Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш

Деҳқон хўжалигининг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган томорқа ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилиши мумкин.
Деҳқон хўжалигига берилган томорқа ер участкаси бўлиниши мумкин эмас.
Томорқа ер участкасининг ўлчами ва чегаралари фақат-деҳқон хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида, деҳқон хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагида бўлган хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўйича ўтади. Деҳқон хўжалиги бошлиғи меҳнат қобилиятини тўла йўқотган тақдирда, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи хўжалик аъзоларидан бирига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда топширилади.
Деҳқон хўжалиги ер участкасини олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда, фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилгандан кейин, дов-дарахтлар, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг ёхуд уларни бошқа жойга кўчириш ёки бошқа бинолар ва иншоотлар қуриш қиймати ҳамда бошқа барча харажатлар (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўла ҳажмда тўланган ҳолда йўл қўйилади.

10-модда. Томорқа ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ

Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган томорқа ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи тариқасида ундирилади.

11-модда. Сув истеъмоли

Деҳқон хўжаликларининг сув истеъмоли уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган сув объектларидан сув олиш лимитлари асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Деҳқон хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби, шунингдек мазкур солиқ бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

3-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ ҲАМДА УНИНГ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

12-модда. Деҳқон хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Деҳқон хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўзига берилган томорқаеручасткасида-деҳқонхўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини мустақилташкил этиш;
  • етиштирилаётган вареализация қилинаётган маҳсулотга мустақилравишда баҳобелгилаш;
  • ўзи етиштирган маҳсулотни, шужумладан бумаҳсулотни истеъмолчиларга ўз хоҳиши бўйича реализация қилиш ҳуқуқини тасарруф этиш;
  • харид этиладиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс битимлари тузиш;
  • тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга сотиш учун ваэркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш;
  • ўз мол-мулкини, шунингдек томорқаеручасткасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шужумладан ким ошди савдоси асосида сотиб олинган ҳуқуқнигаровга қўйиш.

Деҳқон хўжалиги қуйидагиларни бажариши шарт:

  • томорқаеручасткасидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш;
  • табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик;
  • томорқаеручасткасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ваошириш юзасидан сарф-харажатлар қилиш;
  • янги берилган томорқаеручасткасидан, агар қонун ҳужжатларида бошқамуддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида фойдаланишга киришиш;
  • агротехника талабларига, белгиланган режим, сақлаш вазифаси васервитутларга риоя этиш;
  • деҳқонхўжалигининг мажбуриятлари вақарзлари бўйича тўла жавобгар бўлиш;
  • хўжалик аъзолари учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш.

Қонун ҳужжатларида-деҳқон хўжалигининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

13-модда. Деҳқон хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Деҳқон хўжалиги бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • деҳқонхўжалиги номидан ишончномасиз ишкўриш;
  • юридик важисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
  • ишончномалар бериш;
  • банкда ҳисобварақлар очиш.

Деҳқон хўжалиги бошлиғи-деҳқон хўжалигининг ҳамда унинг аъзоларининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаши шарт.
Деҳқон хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14-модда. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Деҳқон хўжалиги аъзолари:

  • хўжалик аъзолари ўртасидаги шартнома шартларига кўра биргаликда ёки якка тартибда фойдаланиладиган даромаддан ўз улушини олиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиш ваижтимоий таъминланиш, шунингдек товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун-деҳқонхўжалигида сарфланган ишвақтиЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб борилган тақдирда меҳнат стажига киритилиш ҳуқуқига эга.

Деҳқон хўжалиги аъзолари-деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.
Қонун ҳужжатларида-деҳқон хўжалиги аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

4-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ МОЛ-МУЛКИ

15-модда. Деҳқон хўжалигининг мулки

Деҳқон хўжалиги:

  • ўзига қарашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, қишлоқ хўжалик экинзорлари вакўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллар, паррандалар, қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб-ускуна ваашё-анжомлари, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектларига, шунингдек бошқамол-мулкларга;
  • ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотга;
  • олинган даромадга (фойдага);
  • қонунда тақиқланмаган асосларда эга бўлинган бошқамол-мулкка мулкдордир.

16-модда. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига бўлган мулк ҳуқуқи

Деҳқон хўжалигининг ўзига қарашли мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясидадир.
Деҳқон хўжалигининг мол-мулки, агар унинг аъзолари ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш назарда тутилган бўлмаса, унинг аъзоларига умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади.
Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади.
Деҳқон хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулкни ҳосил қилиш, кўпайтириш, олиш, сотиш, уни ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.

17-модда. Деҳқон хўжалигининг маблағлари ва ҳисоб-китоблари

Деҳқон хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалигининг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан маблағларни фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобдан чиқариш мумкин.

18-модда. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкини мерос қилиб қолдириш

Деҳқон хўжалигининг мол-мулки фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ мерос қилиб қолдирилади. Хўжаликда фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилганлик учун давлат божи тўлашдан озод этиладилар.

5-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ

19-модда. Деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти

Деҳқон хўжалиги ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилиши ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қонунларда тақиқланмаган ҳар қандай тури, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланишга ҳақли.
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган ва реализация қилаётган маҳсулот сифатига оид амалдаги норматив ва стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаб ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Деҳқон хўжаликларининг хўжалик фаолиятига шу жумладан улар томонидан агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турларини танлашда, унинг нархини ва уни реализация қилиш йўналишларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) натижасида, шунингдек бундай органлар, ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг-деҳқон хўжалигига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни лозим даражада бажармасликлари оқибатида-деҳқон хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.
Юридик шахс тариқасида рўйхатга олинган-деҳқон хўжалиги ташқиқтисодий фаолиятни бошқа шаклларда хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг шартларда амалга оширади.

20-модда. Деҳқон хўжалигида меҳнат

Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин.
Деҳқон хўжалигининг аъзолари-деҳқон хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда бадаллар тўланган тақдирда давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.
Деҳқон хўжалигининг барча аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб бораётган-деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат фаолияти ҳисобини-деҳқон хўжалиги бошлиғи юритади.
Деҳқон хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда меҳнат стажига қўшилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида), бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонасида, муассасасида, ташкилотида ишлаётган-деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат фаолияти ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўлаши ҳисобини юритиш тегишинча мазкур кооператив (ширкат хўжалиги), корхона, муассаса ва ташкилот томонидан амалга оширилади.
Деҳқон хўжалиги аъзоларига ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.

21-модда. Маҳсулотни-деҳқон хўжалиги томонидан реализация қилиш тартиби

Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотга бозордаги талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда баҳо белгилайди.

22-модда. Деҳқон хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти

Деҳқон хўжаликлари ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улушли (пай) асосда маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.

23-модда. 28.12. № ЎРҚ-138 билан чиқарилган

24-модда. Деҳқон хўжалигини кредитлаш ва суғурталаш

Юридик шахс ташкил этган ҳолда тузилган-деҳқон хўжаликлари фаолиятни амалга ошириш учун кредит олишлари, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларида, шу жумладан-деҳқон хўжаликларини кредитни узишнинг зарур гаров, суғурта ҳамда бошқа кафолатларини таъминлаган ҳолда имтиёзли кредитлашга жалб этишлари, шунингдек хусусий кичик тадбиркорлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланишлари мумкин.
Деҳқон хўжалигини ишлаб чиқариш, аҳамиятига молик объектлар қурилиши, асосий ишлаб чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномаси асосида амалга оширилади.
Деҳқон хўжалиги ўзига қарашли ва ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ хўжалиги экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, етиштирилган маҳсулотнинг, хом ашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўзининг жавобгарлик хавфини ихтиёрийлик асосида суғурта қилдиради ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда суғурта товони олади.

25-модда. Деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш

Давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва уни реализация қилиш билан шуғулланувчи-деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Давлат органлари-деҳқон хўжалигини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишлари лозим.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

  • ишлаб чиқариш ваижтимоий-маиший, аҳамиятга молик объектлари бўлмаган ҳудудда-деҳқонхўжаликлари ташкил этилганида уни бирламчи ободонлаштириш (йўллар, электр узатиш ваалоқалиниялари қуриш, сув билан таъминлаш, газлаштириш, телефонлаштириш, радиолаштириш, ертузиш, ерларни мелиорациялаш) ишларини амалга оширади;
  • деҳқонхўжаликларига ишлаб чиқариш объектлари ватурар жойларни барпо этишда ёрдам кўрсатади;
  • деҳқонхўжалиги учун керакли мол-мулк ваишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик важисмоний шахслардан олишда кўмаклашади;
  • навли уруғлик вақишлоқ хўжалик экинларининг кўчат материалларини, органик ваминерал ўғитларни, қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалар вакасалликлардан ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш юзасидан давлат агротехника хизмати кўрсатиш тизими орқали техникавий хизмат кўрсатади;
  • қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналари ваашё-анжомларини лизинг асосида олишда кўмаклашади;
  • чорва моллар вапаррандалар боқишучун шартнома асосида аралаш озуқаажратади, ёш чорва моллар вапаррандалар, зотдор қорамоллар олишда кўмаклашади;
  • деҳқонхўжаликларининг чорва молларига зооветеринария хизмати кўрсатиш учун зарур шароитлар яратади;
  • деҳқонхўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини тайёрлаш вареализация қилишда кўмаклашади;
  • консалтинг ваахборот хизматлари кўрсатади.

Деҳқон хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон-Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалга оширилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари-деҳқон хўжалигига берилган ерлардан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда ердан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрадилар.

26-модда. Деҳқон хўжалиги фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиш

Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради.

6-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИ ТУГАТИШ (ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ)

27-модда. Деҳқон хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) асослари

Деҳқон хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади (фаолияти тўхтатилади):

  • хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган биронта ҳамхўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаган бўлса;
  • томорқаеручасткасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда;
  • томорқаеручасткаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда;
  • белгиланган солиқлар муттасил тўланмаганда;
  • агар қонун ҳужжатларида бошқамуддат белгиланган бўлмаса, янги берилган томорқаеручасткасидан бир йил мобайнида фойдаланишга киришмаган тақдирда;
  • деҳқонхўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта, лекин қўпол равишда бузилганда.

28-модда. Деҳқон хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) тартиби

Деҳқон хўжалиги:

  • деҳқонхўжалиги аъзоларининг қарорига биноан;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади (фаолияти тўхтатилади).

Деҳқон хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

29-модда. Низоларни ҳал этиш

Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

30-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик

Деҳқон хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича қонунларга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
Деҳқон хўжалиги аъзолари-деҳқон хўжалиги мол-мулки етарли бўлмаганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли мол-мулк билан солидар равишда субсидиар жавобгар балади.
Давлат-деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари бўйича, деҳқон хўжалиги эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

31-модда. Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Деҳқон хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик аъзоларининг ва унда вақтинчалик асосда ишлаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига улар меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган-деҳқон хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади.
Деҳқон хўжалигининг ҳамда унинг аъзоларининг ердан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги қонун ҳужжатларида белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 30 апрель,
604-I.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...