Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида

I Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1.«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони таъсис этилсин.

2.Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5–6, 64-модда; 1997 йил, N 2, 64-модда) 1-моддаси «Ўзбекистон

Республикаси халқ рассоми» дегандесўзлардан сўнг қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:


«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси».

3. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Респуб-ликасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом „Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми“ фахрий унвонига оид матндан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

  • „Ўзбекистон Республикаси халқ устаси“ фахрий унвони халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган халқ усталарига уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссалари учун берилади»;

4. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифи „Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми“ фахрий унвонининг кўкрак нишони тавсифидан кейин қуйидаги мазмундаги матн билан тўлдирилсин:

„Ўзбекистон Республикаси халк устаси“

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида халқ усталари ясаган буюмлар (қумғон, лаган ва хонтахта), пастки ўнг чеккасида дафна навдаси тасвирланган. Нишоннинг чап қисми юқорироғидан „ХАLQ USТАSI“ деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади».

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 1 май,
N 633–1.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.01.2020
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни...

28.01.2020
Қонунчилик палатаси Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган барча қўмиталар ҳамда депутатлик бирлашмалари...

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...