Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг ҚОНУНИ “Эл-юрт ҳурмати” орденини таъсис этиш тўғрисида

28 August 1998

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

1. «Эл-юрт ҳурмати» ордени таъсис этилсин.

2. «Эл-юрт ҳурмати» ордени тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).

3. «Эл-юрт ҳурмати» орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).

4. 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотларини тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5–6, 63-модда; № 9, 120-модда) „Буюк хизматлари учун“ ордени» деган сўзлардан сўнг «Эл-юрт ҳурмати» ордени» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1998 йил 28 август,
№ 664-I

«Эл-юрт ҳурмати» ордени тўғрисидаги
НИЗОМ

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 163-модда; 200 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда)

1. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчилигининг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин.

2. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва уни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

3. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг эллик карраси миқдоридаги бир йўла пул мукофотини оладилар. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

4. «Эл-юрт ҳурмати» ордени кўкракнинг чап томонига тақиб юрилади.

5. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.

«Эл-юрт ҳурмати» орденининг

ТА В С И Ф И

«Эл-юрт ҳурмати» ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади ва у икки ёқлама нурлар таралувчи саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Юлдуз бурчаклари орасида мовий рангдаги шаффоф эмаль қопланган, таралувчи нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 52 миллиметр. Нурларни ўз ичига олган доира диаметри — 49 миллиметр.
Орденнинг марказида, доирада қизил рангли йўл билан ҳошияланган Регистон архитектура мажмуи тасвирланган. Унинг орқасида, фон билан берилган, рангли эмаль қопланган водийлар ва тоғлар, улар узра эса мовий осмон фонида чиқиб келаётган қуёш тасвирланган. Бутун тасвир шаффоф эмаль билан қопланган бўлиб, у тасвир узра ярим доира сегментини ташкил этади.
Тасвир атрофи айлана билан ҳошияланган бўлиб, айлананинг юқори қисмида, оқ фонда «EL-UYRT HURMATI» деган ёзув, айлананинг пастки қисмида яшил шаффоф эмаль билан қопланган дафна новдаси жойлашган.
Орқа томонининг пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзиғлиқ.
Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...