Cайт ранги: A A


Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисида

27 December 1996

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» деб белгилансин ҳамда у байрам (дам олиш) куни деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова) 131-моддаси олтинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

«1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббий куни».

Шу модданинг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари тегишли равишда саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикасининг «Халқ таълими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги 1993 йил 29 декабрь Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 26-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

И. Каримов

Тошкент ш,

27 декабрь 1996 й.,

367-I.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...