Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма Қарори

30 December 2010

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни
юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январдаги қўшма мажлисидаги иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнлари билан ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ тизимларини мунтазам янгилаб боришнинг аниқ ва чуқур ўзаро боғлиқлигини таъминлашга доир «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» деган маърузасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари тасдиқлансин (илова қилинади).

2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти кўриб чиқиши учун қонун лойиҳаларини ёки янги қонун ҳужжати қабул қилиниши, қонун ҳужжатига ўзгартишлар, қўшимчалар киритилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари ёки унинг қисми ўз кучини йўқотган деб топилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифларни киритувчи сенаторларга, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларга қонун ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш вақтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларини қўллаш тавсия этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш вақтида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг атамалар, тушунчалар аппаратини такомиллаштиришга, уларда қабул қилинган қонунларни рўёбга чиқаришни, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, жамият ва давлат қурилишининг турли соҳаларида юз бераётган демократик жараёнларни рағбатлантиришни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилиши шартлигига алоҳида эътибор қаратсинлар.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг Спикери
Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенатининг Раиси

Д.Тошмуҳамедова И.Собиров

Тошкент шаҳри,
2010 йил 30 декабрь,
№ 237-II/150-II.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...