Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида

23 April 2009

Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 11 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш— маҳсулотлар, ишлар вахизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш вабажариш;
  • маҳсулотлар, ишлар вахизматлар хавфсизлиги— маҳсулотнинг, уни ишлаб чиқариш, ишлатиш (ундан фойдаланиш), сақлаш, ташиш, реализация қилиш ваутилизация қилиш жараёнларининг, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларнинг ҳолати бўлиб, бунда инсоннинг ҳаётига, соғлиғига, атроф муҳитга, юридик, жисмоний ¬шахсларнинг вадавлатнинг мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимоли билан боғлиқ йўл қўйилмайдиган хавф ¬мавжуд бўлмайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар— техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ванормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар вақоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ¬бошқаҳужжатлар;
  • техник регламент— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар вахизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат;
  • умумий техник регламент— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, бир турдаги маҳсулотлар, ишлар вахизматлар гуруҳихавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат;
  • махсус техник регламент— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, умумий техник регламентда назарда тутилмаган маҳсулотлар, ишлар вахизматлар айрим турининг хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат;
  • савдодаги техник тўсиқлар— маҳсулотлар, ишлар вахизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда мавжуд бўлган тафовутлари ёки ўзгаришлари оқибатида савдода юзага келадиган тўсиқлар.

4-модда. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий вазифалари

Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий вазифалари -қуйидагилардан иборат:

  • инсон ҳаёти васоғлиғи, юридик, жисмоний шахсларнинг вадавлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш;
  • атроф муҳитмуҳофаза қилинишини, шунингдек табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
  • савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;
  • маҳсулотлар, ишлар вахизматлар хавфсизлиги хусусида -истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш.

5-модда. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари

Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • техник регламентларни қўллашнинг мажбурийлиги;
  • техник регламентларни қўллашнинг бир хиллиги;
  • техник регламентларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий вахалқаро норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;
  • техник регламентларнинг, уларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ваэълон қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги.

6-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими

Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини қуйидагилар ташкил этади:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари— Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология васертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси ¬Соғлиқнисақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура вақурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ¬Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида фаолиятни амалга оширувчи давлат вахўжалик бошқаруви органлари.

2-боб. Давлат органларининг ва бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка- масининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимига кирувчи органлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимига кирувчи органларнинг фаолият кўрсатишини таъминлайди;
  • техник регламентларни ишлаб чиқишдастурларини тасдиқлайди;
  • умумий техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш вақўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

8-модда. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат вахўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилган техник регламентларни ишлаб чиқишдас¬турларининг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ¬Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган таклифлар киритади;
  • давлат вахўжалик бошқаруви органларининг умумий вамахсус техник регламентларни ишлаб чиқишга доир фаолиятини ўз ваколати доирасида мувофиқлаштиради ҳамда ташкил этади;
  • умумий техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартиш вақўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясини тузади;
  • давлат вахўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий вамахсус техник регламентларни ўз ваколати доирасида экспертизадан ўтказади;
  • ўз ваколати доирасида: хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш вақўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади;
  • умумий вамахсус техник регламентларга риоя этилиши устидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш дав- лат қўмитасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлигига доир, уларда инсон ҳаёти ва соғ¬лиғи учун зарарли бўлган моддалар, касаллик туғдирувчи организмларнинг мавжудлиги, касаллик ташувчиларнинг кириб келиши ёки тарқалишининг олдини олиш, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника ва дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда қўллаш бўйича мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиий ресурслардан фойдаланишда ҳамда атроф муҳитни ифлосланиш ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди.
Ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида кўрсатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ўз ваколати доирасида:

  • техник регламентларни ишлаб чиқишдастурлари лойиҳалари ваумумий техник регламентларни тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология васертификатлаштириш агентлигига таклифлар киритади;
  • умумий вамахсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга оширади ҳамда уларни экспертизадан ўтказади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларини тузади;
  • давлат вахўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий вамахсус техник регламентларни экспертизадан ўтказади;
  • умумий техник регламентларга ўзгартиш вақўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
  • махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш вақўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади;
  • умумий вамахсус техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

10-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари- нинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:

  • техник регламентларни ишлаб чиқишдастурлари лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология васертификатлаштириш агентлигига таклифлар киритади;
  • умумий вамахсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга оширади;
  • умумий вамахсус техник регламентларга ўзгартиш вақўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашларини тузади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиришда иштирок этади;
  • умумий вамахсус техник регламентларга риоя этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.
  • Давлат вахўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни ҳамамалга ошириши мумкин.

Давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади.

11-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни, техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳузурида тузилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

12-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари умумий ва махсус техник регламентларни, техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида тузилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашларининг фаолияти Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

13-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан ҳамда ўз ваколатлари доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органлари томонидан шакллантирилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди умумий ва махсус техник регламентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, давлат бошқаруви органлари ўзлари тасдиқлаган махсус техник регламентларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондига белгиланган тартибда тақдим этади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантириш ва юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

14-модда. Техник регламентлар тўғрисидаги ахборот

Амалдаги, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган техник регламентлар тўғрисидаги ахборот юридик ва жисмоний шахслар эркин фойдалана оладиган бўлиши керак. Давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар тарқатилмаслиги керак.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровларига кўра:

  • амалдаги, ишлаб чиқилаётган вақабул қилинган техник регламентлар тўғрисидаги маълумотларни;
  • маҳсулотлар, ишлар вахизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили тўғрисидаги маълумотларни;
  • Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги халқаро ташкилотларга аъзолиги вахалқаро шартномалардаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни;
  • ишлаб чиқилаётган, қабул қилинган техник регламентларни ватехник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқанорматив ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

3-боб. Техник регламентлар

15-модда. Техник регламентларнинг турлари

Ўзбекистон Республикасида техник регламентларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

  • умумий техник регламентлар;
  • махсус техник регламентлар.

16-модда. Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар

Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар қуйидагилар бўйича белгиланиши мумкин:

  • биологик хавфсизлик;
  • механик хавфсизлик;
  • кимёвий хавфсизлик;
  • ядровий варадиациявий хавфсизлик;
  • ёнғинхавфсизлиги;
  • электр хавфсизлиги;
  • машина ваускуналарни ишлатиш (улардан фойдаланиш) ҳамда утилизация қилиш хавфсизлиги;
  • электромагнит мослиги;
  • қурилиш ишлари хавфсизлиги;
  • бинолар, иншоотлардан вауларга туташ ҳудуддан фойдаланиш хавфсизлиги;
  • экологик хавфсизлик;
  • ветеринария хавфсизлиги;
  • саноат ваишлаб чиқариш хавфсизлиги;
  • портлаш хавфсизлиги;
  • ахборот хавфсизлиги;
  • ўлчовларнинг васиновлар усулларининг бир хиллигини таъминлаш.

Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир бошқа талаблар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.

17-модда. Техник регламентларнинг мазмуни

Техник регламентлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • маҳсулотлар, ишлар вахизматлар хавфсизлиги тавсифлари;
  • хавфсизлик талаблари белгиланаётган маҳсулотлар, ишлар вахизматларнинг тўлиқ рўйхати;
  • атамаларга, ўров-идишга, тамғаларга ёки ёрлиқларга ҳамда уларни акс эттириш қоидаларига вамаҳсулотни идентификация қилишга доир талаблар;
  • маҳсулотлар намуналарини олиш вауларни синовдан ўтказиш қоидалари;
  • давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
  • маҳсулотлар, ишлар вахизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган синовлар, ўлчовлар қоидалари ваусуллари.

Зарарли микроорганизмлар ва қўшимчалар, касалликлар, касаллик тарқатувчилар, ифлослантирувчи моддалар, токсинлар, зараркунандалар ва бегона ўсимликлар кириб келиши ёки тар¬қалиши муносабати билан юзага келадиган инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфи даражаси ҳамда зарарни бартараф этиш ҳисобга олинган ҳолда техник регламентларда санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари ҳам кўрсатилиши керак.
Санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора-тадбирларида қуйидагилар белгилаб қўйилади:

  • маҳсулотга, уни синаш, текшириш тартиб-таомилига, санитария-эпидемиология, ветеринария вафитосанитария хулосасини бериш тартибига доир мажбурий талаблар;
  • карантин ваветеринария-санитария қоидалари, шужумладан ҳайвонлар ваўсимликларни ташиш билан боғлиқ талаблар;
  • намуналар олиш усуллари ватартиб-таомили, инсоннинг ҳаёти васоғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфини тадқиқ этиш ҳамда баҳолаш усуллари, шунингдек техник регламентларда кўрсатилган бошқаталаблар.

Техник регламентларда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар бўлмаслиги лозим, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши хавфи даражаси ҳисобга олинган ҳолда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар йўқлиги сабабли маҳсулот хавфсизлиги таъминланмаслиги ҳоллари бундан мустасно.
Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлардан узоқ муддат фойдаланилиши оқибатида ва (ёки) йўл қўйиладиган хавф даражасини аниқлаш имкониятини бермайдиган бошқа омиллар таъсири сабабли инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига зарар етказадиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга доир талаблар техник регламентларда бўлмаслиги керак. Бунда техник регламентларда эҳтимол тутилган зарар тўғрисида ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфи қайси омилларга боғлиқ бўлса, шу омиллар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилишга доир талаблар бўлиши мумкин.
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир қуйидаги махсус талаблар бўлиши мумкин:
қонун ҳужжатларида белгиланган айрим тоифадаги фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлайдиган махсус талаблар;
техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига таҳдид солувчи трансчегаравий хавфли ишлаб чиқариш объектларига оид махсус талаблар.
Давлат сирларидан ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат бўлган маълумотларни ўз ичига олган техник регламентлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Техник регламентлар тугал бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тўғридан-тўғри амал қилади ҳамда уларга фақат белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин.

18-модда. Техник регламентларни ишлаб чиқиш дас турларини шакллантириш

Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларини шакллантириш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органларининг ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўз ваколатлари доирасидаги таклифлари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда эълон қилинади.

19-модда. Техник регламентларни ишлаб чиқиш тартиби

Техник регламентлар техник регламентларни ишлаб чиқишнинг тасдиқланадиган дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Техник регламентларни ишлаб чиқувчилар белгиланган тартибда:

  • техник регламентлар ишлаб чиқилиши ҳақидаги хабарларни эълон қилади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиниши лозим бўлган маҳсулотлар, ишлар вахизматларнинг гуруҳлари ҳамда турларини белгилайди;
  • маҳсулотлар, ишлар вахизматларнинг техник регламентларда белгиланадиган талабларга мувофиқлигини баҳолаш усулларини белгилайди;
  • ишлаб чиқилган техник регламентларни келишиб олади;
  • ишлаб чиқилган техник регламентлардан фойдаланиш эркинлигини таъминлайди.

Техник регламентларни ишлаб чиқувчилар ишлаб чиқилган техник регламентлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ичида уларнинг муҳокама қилинишини таъминлайди.

20-модда. Техник регламентларни қабул қилиш тартиби

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий техник регламентлар экспертизадан ўтказиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларига улар фаолиятининг йўналиши бўйича топширилади.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли эксперт комиссиясининг хулосаси олинганидан кейин умумий техник регламентларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда юборади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентлар экспертизадан ўтказиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларига улар фаолиятининг йўналиши бўйича топширилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, давлат бошқаруви органлари ўз фаолиятининг йўналишлари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли эксперт комиссиясининг хулосаси асосида махсус техник регламентларни тасдиқлайди.
Тасдиқланган умумий ва махсус техник регламентлар расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан камида олти ой ўтгач амалга киритилади.
Умумий ва махсус техник регламентларни эълон қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

21-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг техник регламент- ларни ишлаб чиқиш учун қўлланилиши

Техник регламентларни ишлаб чиқишда маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлик мезонларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий ва халқаро норматив ҳужжатлардан фойдаланилади.
Техник регламентларда далилий база сифатида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг матнлари тўлиқ ёки қисман келтирилади.

22-модда. Техник регламентларга риоя этиш

Техник регламентларга риоя этиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган тегишли норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ҳамда белгиланган тартибда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этади.

23-модда. Техник регламентларга риоя этилиши усти- дан давлат назорати

Техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назорати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

24-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишларни молия-лаштириш республика бюджети ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар -молиялаштирилади:

  • умумий техник регламентларни ишлаб чиқиш;
  • умумий вамахсус техник регламентларни экспертизадан ўтказиш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини юритиш;
  • техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлардаги аъзолиги билан боғлиқ харажатлар.

25-модда. Низоларни ҳал этиш

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

26-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда ¬жавобгар бўлади.

27-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
  • давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқийҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари вабекор қилишларини таъминласин.

28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
2009 йил 23 апрель
№ ЎРҚ-213


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...