Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида

30 September 2009

Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда Маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги -муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • ёнғин— одамларнинг ҳаёти ва(ёки) соғлиғига, юридик важисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;
  • ёнғинназорати— ёнғинхавфсизлиги талабларига риоя -қилинишини текшириш ватекширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ¬ошириладиган фаолият;
  • ёнғинлар профилактикаси— ёнғинлар келиб чиқиши ¬эҳтимолини истисно этишга вауларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;
  • ёнғиндан сақлаш хизмати— одамларнинг ҳаёти ва¬соғлиғини, юридик важисмоний шахсларнинг мол-мулкини, ¬атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқаҳудудларда ёнғин¬хавфсизлигини талаб даражасида сақлаб туриш мақсадида ¬белгиланган тартибда ташкил этилган бошқарув органлари, ¬кучлар вавоситалар мажмуи;
  • ёнғинхавфсизлиги— одамларнинг, юридик важисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати;
  • ёнғинхавфсизлиги талаблари— ёнғинхавфсизлигини ¬таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва(ёки) техник хусусиятга эга махсус шартлар;
  • ёнғинхавфсизлиги талабларининг бузилиши— ёнғин-хавфсизлиги талабларини бажармаслик ёки лозим даражада ¬бажармаслик;
  • ёнғин-техник маҳсулоти— ёнғинхавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган махсус техник, илмий-техник ваинтеллектуал маҳсулотлар, шужумладан ёнғинни ўчириш техникаси ва¬асбоб-ускуналари, ёнғинни ўчириш аслаҳа-анжомлари, оловни ўчириш ваоловдан ҳимоя қилиш моддалари ҳамда материаллари, ¬махсус алоқавабошқариш воситалари, электрон ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар вамаълумотлар базалари, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришнинг бошқавоситалари;
  • ёнғинга қарши режим— ёнғинхавфсизлиги талаблари -бузилишининг олди олинишини ваёнғинлар ўчирилишини ¬таъминлаш юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ¬ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва(ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби;
  • ёнғинга қарши алоҳида режим— ёнғинхавфи юқори бўлган даврда муайян ҳудудларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғинхавфсизлигининг қўшимча талабларини белгилаш.

4-модда. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими ёнғинларнинг ¬олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техник чора-тадбирлар, шунингдек кучлар ва воситалар мажмуидан иборатдир.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими субъектлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ¬шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ва фуқаролардир.

2-боб. Давлат органлари ва бошқа органларнинг ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки. Ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • ёнғинхавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасида давлат дастурларини тасдиқ¬лайди вауларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
  • давлат вахўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ¬давлат ҳокимияти органларининг ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги ¬фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасида молиявий, моддий-техника ¬таъминотини варесурслар билан таъминлашни амалга оширади;
  • давлат эҳтиёжлари учун ёнғин-техник маҳсулотининг -номенклатурасини, уни етказиб бериш ҳажмларини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши ¬мумкин.

6-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ваколатлари

Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидир (бундан буён матнда Давлат ёнғин ¬хавфсизлиги хизмати деб юритилади).
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати:

  • ёнғинхавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ¬ижросини таъминлайди;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади вауларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
  • ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ёнғинни ўчириш -техникаси вабошқатехника воситалари билан жиҳозлаш ¬соҳасида ягона техника сиёсатини амалга оширади;
  • ёнғинларни ўчиришни, ёнғинзонасида қолган одамларни ҳамда юридик важисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқаришни ¬амалга оширади;
  • барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ваёнғинлар профилак¬тикасига доир ишларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқийҳужжат¬ларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилишида иштирок этади;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандарт¬лар, нормалар, қоидалар вабошқанорматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;
  • давлат ёнғинназоратини амалга оширади;
  • ёнғинхавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга ¬чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда ¬бинолар, иншоотларни вабошқаобъектларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ватехник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳаҳужжатларининг ёнғинхавфсизлиги ¬талабларига риоя қилинишига тааллуқлиқисмини кўриб чиқади;
  • қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) -комиссиясининг, шунингдек қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларининг ишида иштирок этади;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасида ёнғинга қарши тарғиботни, ўқитишни ваахборот билан таъминлашни амалга оширади;
  • ёнғинхавфсизлигининг илмий-техник жиҳатдан таъминланишини мувофиқлаштиради;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасида лицензиялаш васертификат-лаштиришни белгиланган тартибда амалга оширади;
  • ёнғинлар вауларнинг оқибатлари ҳисобини юритади;
  • давлат вахўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ¬органлари, ташкилотлар вафуқароларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати қонун ҳужжатларига ¬мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

7-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари (бундан буён матнда ваколатли органлар деб юритилади) ўз ваколатлари доирасида:

  • ёнғинхавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ¬ижросини таъминлайди;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади вауларнинг амалга оширилишини ¬ташкил этади;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқийҳужжат¬ларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилишида иштирок этади;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандарт¬лар, нормалар, қоидалар вабошқанорматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;
  • ёнғинназоратини ташкил этади;
  • ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва¬ишланмаларни мувофиқлаштиради;
  • давлат эҳтиёжлари учун ёнғин-техник маҳсулотининг -номенклатурасини ишлаб чиқади ваҳажмларини белгилайди;
  • ёнғинларни вауларнинг оқибатларини ҳисобга олиш тизимини яратади;
  • аҳоли пунктларида, ўта муҳимдавлат, аҳамиятига молик ёки ёнғинвапортлаш хавфи юқори бўлган объектларда, ижтимоий-маданий, саноат объектларида ҳамда бошқаобъектларда, ҳудудлар вакоммуникацияларда ёнғинлар ўчирилишини ташкил ¬этади.

Ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа -ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

  • ёнғинхавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурлари амалга -оширилишида иштирок этади;
  • ёнғинхавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилишини ¬ташкил этади;
  • маҳаллий бюджетларнинг ёнғинхавфсизлигига, шужумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир ¬қисмининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ваижро этилишини таъминлайди;
  • ёнғинўчирувчилар деполари қурилишини амалга оширади, ёнғиндан сақлаш хизматининг маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бўлинмаларини белгиланган тартибда сақлайди вамоддий-техника базаси билан таъминлайди;
  • ёнғинхавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий ваиқтисодий жиҳатдан рағбатлантирилишини амалга оширади;
  • тегишли ҳудудда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

9-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

  • кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг ташкил этилишига вафаолиятига кўмаклашади;
  • ёнғинназоратининг амалга оширилишига кўмаклашади;
  • ёнғинхавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан ¬жамоат назоратини амалга оширади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.

10-модда. Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Ташкилотлар:

  • ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этиш, қайта ташкил этиш ватугатиш;
  • тегишли органларга ёнғинхавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
  • белгиланган тартибда ёнғин-техник комиссияларини ташкил этиш;
  • ўз ҳудудида содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқишва¬кучайиш (тарқалиш) сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашга доир ишларни бажариш;
  • ёнғинхавфсизлигини таъминлашни ижтимоий ваиқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
  • белгиланган тартибда ёнғинхавфсизлиги масалалари бўйича ахборот олиш, шужумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг ¬бошқарув органлари вабўлинмаларидан ахборот олиш ҳуқуқига эга.

Ташкилотлар:

  • ёнғинхавфсизлиги талабларига риоя қилиши;
  • ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши;
  • ёнғинхавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиши ва¬амалга ошириши, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан ¬доимий назоратни таъминлаши;
  • ёнғинга қарши тарғибот ўтказиши ваўз ходимларига ёнғинхавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиши;
  • ўзига қарашли ёнғинга қарши ҳимоя тизими вавоситаларини, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини, шужумладан ¬ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини ишга яроқлиҳолда ¬сақлаши, улардан белгиланганидан бошқамақсадда фойдаланилишига йўл қўймаслиги;
  • ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларига ёнғинларни ўчиришда, шунингдек ёнғинназорати органларига ёнғинларнинг келиб чиқишвакучайиш (тарқалиш) сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда, ёнғинхавфсизлиги талабларининг бузилишида ваёнғинлар келиб чиқишида айбдор шахсларни топишда белгиланган тартибда кўмаклашиши;
  • ўз ҳудудидаги ёнғинларни ўчириш чоғида зарур кучлар ва-воситаларни белгиланган тартибда бериши;
  • ёнғиндан сақлаш хизматининг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини бажараётганда уларнинг ўз ҳудудига, бинолар, -иншоотларга вабошқаобъектларга эркин киришини таъминлаши;
  • ўзига қарашли объектларнинг ёнғинхавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги, шужумладан ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг ёнғинхавфлилиги ҳақидаги, шунингдек ўз ҳудудида содир бўлган ёнғинлар вауларнинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ҳужжатларни ёнғинназорати органлари мансабдор шахсларининг талабига кўра тақдим этиши;
  • келиб чиққанёнғинлар, мавжуд ёнғинга қарши ҳимоя ¬тизимлари вавоситаларидаги носозликлар тўғрисида, йўллар ватор ¬кўчаларнинг ҳолати ўзгарганлиги ҳақида ёнғиндан сақлаш ¬хизматига дарҳолхабар қилиши;
  • кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг фаолиятига белгиланган тартибда кўмаклашиши шарт.

Ташкилотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ¬бўлиши мумкин.

11-модда. Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Фуқаролар:

  • ёнғинкелиб чиққантақдирда ўз соғлиғивамол-мулкининг ҳимоя қилиниши;
  • ёнғинтуфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши;
  • ўз соғлиғига ва(ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг келиб чиқишсабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда ¬иштирок этиш;
  • ёнғинхавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборот олиш;
  • ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-мулкни қутқариш ваёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш;
  • ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмак¬лашиш;
  • ёнғинхавфсизлигини таъминлашда, шужумладан кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Фуқаролар:

  • ёнғинхавфсизлиги талабларига риоя қилиши;
  • ёнғинни сезиб қолганда буҳақдаёнғиндан сақлаш хизматига дарҳолхабар қилиши;
  • ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши;
  • ўзига қарашли ишлаб чиқариш, хўжалик биноларини, тураржойларни вабошқабинолар ҳамда иморатларни белгиланган тартибда ёнғинназоратини амалга ошириш мақсадида кўздан кечириши ватекшириши учун ёнғинназорати органларининг ¬мансабдор шахсларига имконият бериши шарт.

Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.

3-боб. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш

12-модда. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятининг таркибий қисмидир. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар мансаб йўриқномаларида ва бошқа йўриқномаларда, зарур ҳолларда эса тегишли шартномаларда акс эттирилиши керак.
Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар тегишли шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва улар ваколат берган шахслар зиммасига юклатилади. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир вазифаларнинг ваколатли шахслар зиммасига юклатилиши раҳбарларнинг зиммасидан масъулиятни соқит ¬қилмайди.
Хусусий ва давлат уй-жой фондларининг тураржойлари ва ¬бошқа биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар бу мулкий ижара (аренда) шартномасида кўрсатилган бўлса, ¬мулкдорлар ёки ижарага (арендага) олувчилар зиммасига ¬юклатилади.
Аҳоли пунктларини ривожлантириш ва уларда иморат қуришни режалаштириш, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чоғида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ¬тегишинча шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, буюртмачилар, иморат қурувчилар, лойиҳа ва ¬қурилиш ташкилотлари зиммасига юклатилади.

13-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш

Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш ижро этилиши шарт бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларининг ваколатли органлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек норматив ҳужжатларда белгиланишидир.
Ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек норматив ҳужжатлар Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишиб олиниши керак.

14-модда. Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари ёнғин хавфсизлигини -таъминлашга, шу жумладан ёнғин хавфсизлиги талабларини ¬бажаришга доир ҳаракатлардир.
Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, шунингдек ёнғинларга қарши курашиш тажрибаси, моддалар, материаллар, технологик ¬жараёнлар, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар, бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфлилигига баҳо бериш асосида ¬ишлаб чиқилади.
Моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) мазкур моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарнинг ёнғин хавфлилиги кўрсаткичларини, шунингдек улардан фойдаланишда қўлланиладиган ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тегишли техник ҳужжатларда кўрсатиши керак.
Ташкилотлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва ¬амалга оширишда, шу жумладан улар лойиҳалаштирилаётганда ¬ёнғинлар чоғида одамларнинг эвакуация қилинишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки сақлаб қолинишини ¬таъминловчи ечимлар назарда тутилиши керак.
Аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.

15-модда. Ёнғинларни ўчириш

Ёнғинларни ўчириш одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ҳамда соғлиғини сақлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-¬мулкини, атроф табиий муҳитни асраш ҳамда ёнғинларни ¬бартараф этиш ҳаракатларидан иборатдир.
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартибини Давлат ёнғин ¬хавфсизлиги хизмати белгилайди.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари ва бўлинмаларининг ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқа турлари, ваколатли органлар, авария-таъмирлаш хизматлари ва ўзга ¬хизматлар билан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этишни ¬таъминлашга доир ҳамкорлиги келишувлар билан тартибга ¬солинади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга жалб қилиш тартиби фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ёнғинларни ўчириш учун ёнғиндан сақлаш хизмати бўлин-маларининг кучлари ва воситаларини жалб қилишнинг минтақалараро ҳамда маҳаллий даражалардаги режалари маҳаллий ¬давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
Ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш учун, аҳоли -пунктларининг телефон тармоқларида ягона рақам — 01 ўрнатилади.
Ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисидаги хабарни олгач, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ёнғин жойига дарҳол жўнаб кетиши шарт.
Зарур ҳолларда, ёнғинларни ўчириш чоғида ёнғин кучайишининг (тарқалишининг) ҳамда ёнғин билан боғлиқ бўлган, ¬одамларга, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, ¬атроф табиий муҳитга таҳдид солувчи хавфли омилларнинг олдини олиш учун:
ёнғинлар тарқалган (тарқалиш эҳтимоли бўлган) ва хавф ¬келтириб чиқарадиган жойларга кириб боришга доир;
ёнғинларнинг кучайишига (тарқалишига) тўсқинлик қиладиган ва уларни бартараф этишни таъминлайдиган шароитларни ¬яратишга доир;
ташкилотлар ва фуқароларда мавжуд бўлган алоқа, транспорт воситаларидан, асбоб-ускуналардан, ёнғинни ўчириш восита¬лари ва оловни ўчириш моддаларидан кейинчалик ўрни белгиланган тартибда қопланиши шарти билан фойдаланишга доир;
тегишли хизматларни жалб этган ҳолда жамоат тартибини -таъминлаш, ёнғинлар ўчирилаётган жойларни қўриқлаш (шу ¬жумладан ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) ¬сабабларини, шароитларини текшириш чоғида), йўл ҳаракатини тартибга солиш, эвакуация қилиш ва (ёки) ёнғин келиб чиққан жойда бошқа тадбирларни амалга оширишга доир ҳаракатлар бажарилади.
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ёнғинларни ўчириш, ёнғинлар ва аварияларнинг келиб чиқиши ҳамда кучайишининг (тарқалишининг) олдини олиш билан боғлиқ зарур ишларни амалга оширишда ёнғинни ўчириш мақсади учун табиий ва сунъий сув манбаларидан сув билан бепул таъминланади.
Асосли таваккалчилик доирасида ҳаракат қилган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа иштирокчилар етказилган зарарнинг ўрнини қоплашдан озод қилинади.

16-модда. Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш

Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш ёнғин жойига етиб келган ёнғиндан сақлаш хизматининг катта тезкор мансабдор шахси (бундан буён матнда ёнғинни ўчириш раҳбари деб юритилади) томонидан амалга оширилади, у ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизматининг ¬шахсий таркибини, шунингдек ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларни яккабошчилик принципи асосида бошқаради.
Ёнғинни ўчириш раҳбари вазифаларнинг бажарилиши, ¬ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизмати шахсий таркибининг ҳамда ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларнинг хавфсизлиги учун жавоб беради.
Ёнғинни ўчириш раҳбари ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуд чегараларини, мазкур ҳаракатларни ¬бажаришнинг тартибини ва ўзига хос жиҳатларини белгилайди, шунингдек ёнғин чоғида одамларни, юридик ва жисмоний ¬шахсларнинг мол-мулкини қутқариш бўйича қарорлар қабул қилади. Зарур ҳолларда, ёнғинни ўчириш раҳбари бошқа қарорлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ¬чеклайдиган қарорлар қабул қилишга ҳақли.
Ёнғинни ўчириш раҳбарининг кўрсатмалари ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги барча ташкилотлар ва фуқароларнинг ижро этиши учун мажбурийдир.
Ёнғин ўчирилаётганда ёнғинни ўчириш раҳбарининг ҳаракатларига аралашишга ёки унинг фармойишларини бекор қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.

17-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш

Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар ёнғин -хавфсизлиги талабларини амалга ошириш, шунингдек ёнғинлар профилактикасини таъминлаш ва ёнғинларни ўчириш мақсадида бажарилади ҳамда кўрсатилади. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар жумласига қуйидагилар киради:

  • ёнғинхавфсизлиги соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш;
  • аҳолига ёнғинхавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ¬ўргатиш;
  • ёнғинга қарши тарғибот ишларини амалга ошириш;
  • илмий-техник маслаҳатлар бериш ваэкспертизалар ўтказиш;
  • ташкилотларни, аҳоли пунктлари вабошқаҳудудларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш;
  • ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш, харид қилиш ваетказиб бериш;
  • моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ваасбоб-ускуналарни ёнғинхавфсизлиги жиҳатидан синовдан ўтказиш;
  • лойиҳа, тадқиқотишларини бажариш;
  • оловдан ҳимоя қилиш вапеч-мўрикон ишларини бажариш;
  • ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари вавоситаларини монтаж қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш;
  • ёнғинга қарши аслаҳа-анжомларни, ёнғинни ўчиришнинг ¬бирламчи воситаларини таъмирлаш вауларга хизмат кўрсатиш, оловни ўчириш моддаларининг сифатини тиклаш.

Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ишлар ва хизматлар ҳам киритилиши мумкин.

18-модда. Ёнғинга қарши тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш

Ёнғинга қарши тарғибот аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда жамиятни оммавий ахборот воситалари, махсус адабиётлар ва реклама маҳсулотларини нашр этиш ҳамда тарқатиш, муайян ¬мавзуга бағишланган кўргазмалар, кўриклар, конференциялар ўтказиш ва, аҳолини хабардор қилишнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шаклларидан фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳақида хабардор қилишдир.
Ёнғинга қарши тарғиботни ёнғиндан сақлаш хизмати, шунингдек ёнғиндан сақлаш хизмати кўмагида ваколатли органлар, ¬маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқаролар ўтказади.
Ташкилотларнинг ходимларига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш иш берувчилар (маъмурият, -мулкдорлар) томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, тегишли ваколатли органлар тасдиқлаган ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган махсус дастурлар бўйича олиб борилади.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа ¬таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин ¬хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни мажбурий тарзда ¬ўргатиш мазкур муассасалар томонидан тегишли ваколатли органлар тасдиқлаган ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган махсус дастурлар бўйича амалга оширилади.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида болаларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш, уларни касбга йўналтириш, ёнғинга қарши тарғибот ¬тизимини такомиллаштириш ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга ва ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила билишга қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида қонун ҳужжатларига ¬мувофиқ ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналари ташкил этилиши мумкин.

19-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ахборот билан таъминлаш

Ваколатли органлар ёнғин хавфсизлиги учун, ноқулай шароитлар тўғрисида ўз ваколатлари доирасида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматини дарҳол ва бепул асосда хабардор қилиши шарт.
Фаолияти тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситалари ёнғин хавфсизлиги масалаларига доир ¬тезкор ахборотни бепул асосда эълон қилиши шарт.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ¬юзасидан қабул қилган қарорлари ҳақида, аҳолини хабардор ¬қилиши шарт.

20-модда. Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш

Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро ¬алмашиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

21-модда. Ёнғинга қарши алоҳида режим

Ёнғин хавфи юқори бўлганда маҳаллий давлат ҳокимияти -органларининг қарори билан тегишли ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатилиши мумкин.
Ёнғинга қарши алоҳида режимнинг амал қилиши даврида ¬тегишли ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ёнғин хавфсизлигига оид қўшимча талаблар белгиланади.

22-модда. Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш

Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлашни илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик, лойиҳа ташкилотлари ва бошқа илмий-техник ташкилотлар, шунингдек тегишли таълим муассасалари амалга оширади.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги илмий-техник ишланмаларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ¬маблағлари, ташкилотларнинг маблағлари, шунингдек қонун ¬ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлашни мувофиқлаштириш Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ¬томонидан амалга оширилади.
Ташкилотлар янги технологиялар ва маҳсулотлар яратилишида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зарур ¬илмий-техник ишланмалар амалга оширилишини таъминлайди.

23-модда. Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш

Ёнғин-техник маҳсулоти давлат буюртмаси асосида, ¬шунингдек тадбиркорлик фаолияти тартибида ишлаб чиқарилади.
Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш белгиланган ¬тартибда амалга оширилади.

24-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш

Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

25-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш

Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ¬оширилади.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги мажбурий сертификат¬лаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар ва хизматларнинг ¬рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун улар ташкилотлар ҳамда фуқаролар ташаббусига кўра ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин.

4-боб. Ёнғиндан сақлаш хизмати

26-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари

Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш.
Ёнғиндан сақлаш хизмати кучлари ва воситаларининг ¬ёнғинлар профилактикаси ҳамда ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ ¬бўлмаган ишларни бажаришга жалб қилинишига, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди.

27-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматининг турлари

Ёнғиндан сақлаш хизмати давлат, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматларига бўлинади.

28-модда. Давлат ёнғиндан сақлаш хизмати

Давлат ёнғиндан сақлаш хизмати ёнғиндан сақлаш ¬хизматининг асосий туридир ва у Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ¬томонидан амалга оширилади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари ¬туманлар, шаҳарлар ва бошқаҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат ¬аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда белгиланган тартибда ташкил этилади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тузилиши, вазифалари, функциялари, ташкил этилиши ва фаолият юритиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

29-модда. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби тегишли штат лавозимларида турган:
сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидан бўлган шахсларни (ходимларни);
махсус унвонга эга бўлмаган шахсларни (хизматчиларни) ўз ичига олади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ходимларига нисбатан ички ишлар органларида хизматни ўташни тартибга солувчи ¬низомлар амал қилади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хизматчиларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар амал қилади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби белгиланган намунадаги хизмат кийимига ва фарқлаш ¬белгиларига эга бўлади.

30-модда. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибини ижтимоий ҳимоя қилиш чоратадбирлари

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибининг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясидадир ҳамда белгиланган тартибда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиниши лозим.

31-модда. Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати

Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ваколатли органларда ва ташкилотларда уларга қарашли объектларнинг ёнғин хавфсиз¬лигини таъминлаш учун ташкил этилади.
Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бошқарув органлари ва бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек шахсий таркибнинг хизматни ўташ тартиби тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда белгиланади.

32-модда. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати

Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фуқаролар ва жамоат -бирлашмаларининг ташкилотларда, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминлашда, ёнғинларни ўчиришда иштирок этишининг шаклидир.
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари дружиналар ва (ёки) командалар тарзида ташкил этилади ҳамда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимига киради.
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

33-модда. Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш

Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинма¬ларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш ¬тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ¬томонидан белгиланади.

5-боб. Ёнғин назорати

34-модда. Давлат ёнғин назорати

Давлат ёнғин назорати ваколатли органлар, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган назоратдир.
Давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари бўлган тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг объектларида, ўрмон хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган ¬портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ¬ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортидан ¬фойдаланилаётганда ¬давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва тегишли ¬ваколатли ¬органлар ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва бошқа чет эл ваколатхоналари эгаллаб турган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан ¬давлат ёнғин назорати ушбу муассасалар расмий вакилининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали қилган ёзма мурожаати асосида давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг рўйхати, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом билан белгиланади.

35-модда. Идоравий ёнғин назорати

Идоравий ёнғин назорати идоравий ёнғиндан сақлаш ¬хизмати, шунингдек қонун ҳужжатларида ваколат берилган мансабдор ¬шахслар томонидан идораларга қарашли ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ¬ошириладиган назоратдир.
Идоравий ёнғин назорати ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Идораларга қарашли ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги ¬талаблари ёнғин келиб чиқишига ва одамларнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бузилганлиги аниқланган тақдирда, ¬идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати алоҳида ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш участкасининг, агрегатнинг ишини, ¬бинодан, иншоотдан, хонадан фойдаланишни, айрим турдаги ишларни ¬бажаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

6-боб. Якунловчи қоидалар

36-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматининг молиявий ва моддий-техника таъминоти

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари ҳамда бўлинмаларининг, бундан ташкилотлар билан тузиладиган ¬шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалар мустасно, молиявий ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида ¬тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган бўлинмаларининг таъминоти мазкур ташкилотлар маблағлари ҳисобидан ¬амалга оширилади.
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг ¬молиявий ҳамда моддий-техника таъминоти, шунингдек шахсий таркибнинг ижтимоий кафолатлари ва компенсацияларини молиявий таъминлаш уларнинг муассислари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

37-модда. Низоларни ҳал этиш

Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

38-модда. Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ¬бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

39-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
  • давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз -норматив-ҳуқуқийҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва¬бекор қилишларини таъминласин.

40-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2009 йил 30 сентябрь
№ ЎРҚ-226


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...