Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Электр энергетикаси тўғрисида

30 September 2009

Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади электр энергетикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Электр энергетикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Электр энергетикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электр энергетикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан ¬бошқача қоидалар ¬белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
электр энергетикаси — электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш, тақсимлаш, сотиш ва истеъмол қилиш соҳаси;

  • ягона электр энергетикаси тизими— электр ¬энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар, магистраль электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари мажмуи ва¬уларнинг тезкор-диспетчерлик ¬бошқаруви;
  • электр энергетикаси объектлари— электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар, шунингдек электр тармоғихўжалиги объектлари;
  • электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар— ягона электр энергетикаси тизимига уланган стационар электр стан¬циялари (иссиқлик электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, гидроэлектростанциялар, ¬шунингдек қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган бошқаэлектр станциялари);
  • электр тармоғихўжалиги объектлари— электр энергиясини узатишни амалга ошириш учун мўлжалланган электр узатиш ¬линиялари, трансформатор подстанция¬лари, тақсимлаш пунктлари;
  • магистраль электр тармоқлари— электр энергиясининг минтақалараро ва(ёки) давлатлараро узатилишини таъминлаш учун фойдаланиладиган электр тармоғи¬хўжалиги объектлари ¬мажмуи;
  • ҳудудий электр тармоғи— тегишинча Қорақалпоғистон -Республикаси, вилоятлар ваТошкент шаҳарҳудуди доирасидаги электр тармоғихўжалиги объектлари ¬мажмуи;
  • тезкор-диспетчерлик бошқаруви— электр энергетикаси объектларининг технологик жиҳатдан ўзаро уйғунишлашини ваягона электр энергетикаси тизими ишлаб туришининг технологик режимини марказлаштирилган ¬тарзда узлуксиз бошқариш ¬жараёни;
  • электр энергияси— бир вақтнинг ўзида ҳосил ¬қилиниши ваистеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида турдаги ¬товар;
  • электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи)— электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергия¬сидан ишлаб чиқариш ва(ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
  • авария режими— электр энергетикаси объектлари ишлаши технологик параметрларининг ягона электр энергетикаси ¬тизимининг ишончли ишлаб туриши бузилишига ваистеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши чекланишига олиб келиши мумкин бўлган, йўл қўйиб бўлмайдиган тарзда бузилиши.

2-боб. Электр энергетикаси соҳасида давлат томонидан тартибга солиш

4-модда. Электр энергетикаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Электр энергетикаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикасининг электр энергетика хавфсиз¬лигини таъминлаш;
  • ягона электр энергетикаси тизимининг хавфсиз ваишонч¬лиишлаб туришини таъминлаш, истеъмолчиларнинг электр энергия¬сига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш;
  • истеъмолчиларнинг ҳудудий электр тармоқларидан тенг -фойдаланишини таъминлаш;
  • энергия ҳосил қилувчи қувватларни ваэлектр тармоқларини реконструкция қилиш, модернизациялаш, ¬ривожлантириш ¬жараёнларига инвестициялар жалб қилиш;
  • электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш васотиш ¬бўйича бошқарув ҳамда хўжалик алоқалари тизимига ¬бозор принцип¬лари вамеханизмларини жорий этиш;
  • электр энергетикасининг мутаносиб ривожланишини ¬таъминлаш;
  • электр энергиясидан ваёқилғи-энергетика ресурс¬ларидан оқилона фойдаланиш.

5-модда. Электр энергетикаси соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар

Электр энергетикаси соҳасида давлат томонидан тартибга солишни қуйидагилар ўз ваколатлари доирасида амалга оширади:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
  • қонун ҳужжатларида белгиланадиган электр энергетикаси -соҳасидаги махсус ваколатли орган;
  • қонун ҳужжатларида белгиланадиган электр энергетикаси -соҳасидаги давлат назорати органи;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг электр энергетикаси соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • электр энергетикасини ривожлантириш дастурлари ишлаб -чиқилишини ташкил этади вауларни белгиланган тартибда ¬тасдиқлайди;
  • электр энергетикаси соҳасида иқтисодий ислоҳотларни -чуқурлаштиришнинг асосий принциплари ваустувор йўналишлари рўёбга чиқарилишини амалга оширади;
  • электр энергиясини ҳосил қилиш ваунинг истеъмоли балансини шакллантиради;
  • электр энергетикаси объектларини молиялаштириш, қуриш, ишга тушириш вафойдаланишдан чиқариш тартибини белгилайди;
  • қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ҳосил қилишга доир лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишига кўмаклашади;
  • ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ҳосил қилинишини ¬лицензиялашни амалга оширади;
  • Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ¬ошириши мумкин.¬

7-модда. Электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли орган

Электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли орган:

  • ягона электр энергетикаси тизимининг хавфсиз ваишончли ишлаб туришини ҳамда истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжлари қаноатлантирилишини таъминлайди;
  • электр энергетикасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади;
  • электр энергиясини ҳосил қилиш ваунинг истеъмоли балансини шакллантиришда иштирок этади ҳамда электр ¬энергияси тарифлари юзасидан таклифлар киритади;
  • ягона электр энергетикаси тизимининг ишлаб туриши режимини белгилайди;
  • магистраль электр тармоқларини бошқаради;
  • энергия ҳосил қилувчи қувватларни ваэлектр тармоқларини реконструкция қилиш, модернизациялаш, ривожлантириш ¬тадбирларини амалга оширади;
  • ягона электр энергетикаси тизимининг тизим оператори (бундан буён матнда тизим оператори деб юритилади), электр энергиясининг ягона харид қилувчиси, магистраль электр тармоқлари корхонаси фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
  • электр энергетикаси соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ватасдиқлайди;
  • юридик шахсларнинг электр энергетикаси объектларидан -фойдаланишни ташкил этиши устидан техник ватехнологик назоратни амалга оширади;
  • электр энергетикаси соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология васертификатлаштириш ишларини мувофиқлаштиради;
  • электр энергетикаси соҳасидаги синов лабораторияларининг ишларини ташкил этади;
  • электр энергетикаси объектларидаги илмий тадқиқот, созлаш, таъмирлаш вамуҳандислик-лойиҳаишларини мувофиқлаштиради;
  • электр энергияси ваёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек қайта тикланадиган энергия манба¬ларидан фойдаланиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ваамалга оширилишини ташкил этади;
  • электр энергетикаси соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш вахавфсизлик техникасига доир ишлар мувофиқлаштирилишини амалга оширади.
  • Электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни ҳамамалга ошириши мумкин.

8-модда. Электр энергетикаси соҳасидаги давлат назорати органининг ваколатлари

Электр энергетикаси соҳасидаги давлат назорати органи:

  • электр энергетикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий¬ҳужжатларни ишлаб чиқади ватасдиқлайди;
  • электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш ваистеъмол ¬қилишда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларининг рўёбга ¬чиқарилиши, шунингдек ундан оқилона фойда¬ланилиши устидан назоратни амалга оширади;
  • энергетика текширувлари ваэкспертизалари ¬ўтказишни -лицензиялашни амалга оширади.

Электр энергетикаси соҳасидаги давлат назорати ¬органи ¬қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ¬ошириши мумкин.

9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электр энергетикаси соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

  • электр энергетикасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • электр энергетикаси объектларини жойлаштириш ¬тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
  • келгуси йил учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан тақдим этилган электр энергияси истеъмоли ҳажмларини келишиб олади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тезкор-диспетчерлик бошқарувига, шунингдек электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш ва тақсимлашга аралашишга ҳақли эмас.

3-боб. Электр энергиясини ҳосил қилиш

10-модда. Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар

Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар электр энергиясини ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаши ва магистраль электр тармоқларига сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мос бўлган электр энергиясини етказиб бериши шарт.
Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергиясини ҳосил қилиш фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияланиши керак.
Ягона электр энергетикаси тизимига уланган иссиқлик электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган электр станциялари давлат мулки ёки хусусий мулк бўлиши мумкин. Ягона электр энергетикаси тизимига уланган гидроэлектростанциялар давлат мулкидир.

11-модда. Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналарнинг ягона электр энергетикаси тизимига уланиши

Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналарнинг ягона электр энергетикаси тизимига уланиши белгиланган тартибда амалга оширилади.

12-модда. Ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилиш

Юридик ва жисмоний шахслар ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилиши мумкин.
Ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилиш фаолияти лицензияланмайди.
Ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилувчи юридик ва жисмоний шахсларга электр энергиясини ҳосил қилувчи электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоғига улаш тақиқланади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотиш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ўз электр тармоқлари орқали амалга оширилиши мумкин.

13-модда. Электр энергиясининг ягона харид қилувчиси

Электр энергиясининг ягона харид қилувчиси электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли органнинг бўлинмасидир.
Электр энергиясининг ягона харид қилувчиси:

  • электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар билан электр энергиясини харид қилиш бўйича шартномалар тузади;
  • электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш бўйича шартномалар тузади;
  • магистраль электр тармоқлари корхонаси билан электр энергияси ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш бўйича шартнома тузади;
  • ягона электр энергетикаси тизимида электр энергиясини ҳосил қилиш ваузатиш самарадорлиги мониторингини амалга оширади;
  • электр энергиясини ҳосил қилиш ваунинг истеъмоли балансини шакллантиришда белгиланган тартибда иштирок этади.

Электр энергиясининг ягона харид қилувчиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.

4-боб. Электр энергиясини узатиш

14-модда. Магистраль электр тармоқлари

Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш, шунингдек бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорлик магистраль электр тармоқлари орқали амалга оширилади.
Магистраль электр тармоқлари магистраль электр тармоқ¬лари корхонасининг электр тармоғи хўжалиги объектларидан ҳамда юридик шахсларнинг магистраль электр тармоқлари сифатида фойдаланиладиган электр тармоғи хўжалиги объектларидан иборатдир.

15-модда. Магистраль электр тармоқлари корхонаси

Магистраль электр тармоқлари корхонаси:

  • электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатишни, шунингдек бошқадавлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
  • электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатишда хавфсизликни таъминлайди;
  • ўз электр тармоғихўжалиги объектларида электр энергиясининг давлат стандартларида белгиланган сифат кўрсаткичларини сақлаб туради;
  • Электр станциялари ватармоқларидан техник жиҳатдан -фойдаланиш қоидаларига (бундан буён матнда Техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари деб юритилади) мувофиқ ўз электр тармоғихўжалиги объектларидан фойдаланилишини вауларнинг таъмирланишини ташкил этади;
  • ўз электр тармоғихўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техникамалга оширади.
Магистраль электр тармоқлари корхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқафаолиятни ҳамамалга ошириши мумкин. Магистраль электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғи хўжалиги объектлари давлат мулкидир ва улар хусусийлаш¬тирилмайди.

16-модда. Юридик шахсларнинг магистраль электр тармоқлари сифатида фойдаланилади- ган электр тармоғи хўжалиги объектлари

Юридик шахсларнинг электр тармоғи хўжалиги объектларидан электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли ¬органнинг қарорига кўра магистраль электр тармоқлари сифатида фойдаланилиши мумкин.
Қайси юридик шахсларнинг электр тармоғи хўжалиги объектларидан магистраль электр тармоқлари сифатида фойдаланилса, ўша юридик шахслар:

  • электр энергиясининг давлат стандартларида белгиланган сифат кўрсаткичларини сақлаб туриши;
  • Техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр тармоғихўжалиги объектларидан фойдаланишни вауларни таъмирлашни амалга ошириши;
  • электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиши ваамалга ошириши шарт.

Қайси юридик шахсларнинг электр тармоғи хўжалиги -объектларидан магистраль электр тармоқлари сифатида фойдаланилса, ўша юридик шахслар:

  • ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан электр энергиясини узатиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар тузишга;
  • электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли органнинг -рухсатисиз электр тармоғихўжалиги объектларидан фойдаланишга ёки уларни фойдаланишдан чиқаришга ҳақлиэмас.

5-боб. Электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш

17-модда. Ҳудудий электр тармоқлари

Ҳудудий электр тармоқлари орқали электр энергиясини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва ¬Тошкент шаҳар ҳудуди доирасида магистраль электр тармоқларидан истеъмолчиларга узатиш амалга оширилади.
Ҳудудий электр тармоқларининг электр тармоғи хўжалиги объектларини бошқаришни тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг тезкор-диспетчерлик хизматлари амалга оширади.

18-модда. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр энергиясини истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотишни амалга оширади.
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари:

  • электр энергиясининг ягона харид қилувчисидан шартнома асосида электр энергиясини олади;
  • электр таъминоти корхоналарига истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномалари тузиш ҳуқуқини амалга ошириш учун белгиланган тартибда бош ишончнома беради;
  • истеъмолчиларга электр таъминоти шартномаси асосида электр энергиясини сотишни амалга оширади;
    истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришда хавфсизликни таъминлайди;
  • ўз электр тармоғихўжалиги объектларида электр энергиясининг давлат стандартларида белгиланган сифат кўрсаткичларини сақлаб туради;
  • Техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўз электр тармоғихўжалиги объектларидан фойдаланилишини вауларнинг таъмирланишини ташкил этади;
  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • электр энергиясини истеъмол қилувчи электр қурилмаларини белгиланган тартибда ҳудудий электр тармоқларига улаш учун истеъмолчиларга техник шартларни беради.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда хусусий операторга туман, шаҳар доирасида электр энергиясини сотишнинг айрим масалаларини топшириши мумкин.

19-модда. Электр таъминоти корхоналари

Электр таъминоти корхоналари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр энергиясини туман, шаҳар, ишлаб чиқариш зонаси доирасида истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаларидир.
Электр таъминоти корхоналари:

  • истеъмолчининг белгиланган тартибда киритган таклиф¬ларига мувофиқ электр энергиясининг ойлик шартномавий истеъмоли ҳажмларини шакллантиради;
  • Техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўз электр тармоғихўжалиги объектларидан фойдаланилишини вауларнинг таъмирланишини ташкил этади;
  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.


Электр таъминоти корхоналари қонун ҳужжатларига ¬мувофиқ бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.

6-боб. Тезкор-диспетчерлик бошқаруви

20-модда. Тезкор-диспетчерлик бошқаруви тизими

Тезкор-диспетчерлик бошқаруви тизимига қуйидагилар киради:

  • тизим оператори;
  • электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналарнинг ¬тезкор-диспетчерлик хизматлари;
  • магистраль электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизмати;
  • қайси юридик шахсларнинг электр тармоғихўжалиги объектларидан магистраль электр тармоқлари сифатида фойдаланилса, ўша юридик шахсларнинг тезкор-диспетчерлик хизматлари;
  • ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг тезкор-¬диспетчерлик хизматлари;
  • энергия кўп сарфланадиган ускуналардан фойдаланадиган ¬юридик шахсларнинг тезкор-диспетчерлик ¬хизматлари.

Тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга ошириш ¬тартиби электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли орган ¬томонидан тасдиқланади.

21-модда. Тизим оператори

Тизим оператори ягона электр энергетикаси тизимининг ишлаб туриши технологик режимининг, магистраль электр тармоқларининг тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади, шунингдек ягона электр энергетикаси тизимининг бошқа давлатлар электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.
Тизим операторининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ягона электр энергетикаси тизимининг ишончли ишлаб туришини таъминлаш;
  • электр энергиясини ҳосил қилиш ваунинг истеъмоли балансини сақлаб туриш;
  • авария режими юзага келишининг олдини олиш, шунингдек уни бартараф этиш;
  • авария режими бартараф этилганидан кейин тизимнинг -ишончлилигини тиклаш.

22-модда. Тезкор-диспетчерлик хизматлари

Тезкор-диспетчерлик хизматлари тегишли электр энергетикаси объектларининг тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади.
Тезкор-диспетчерлик хизматлари тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширишда тизим операторининг ва юқори турувчи тезкор-диспетчерлик хизматларининг кўрсатмалари ҳамда фармойишларига бўйсунади.

23-модда. Авария режимини бартараф этиш

Авария режимини бартараф этишда тизим оператори ягона электр энергетикаси тизимида мавжуд бўлган барча захира ¬қувватларни жалб этиш, шунингдек электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этиш ҳуқуқига эга.
Электр энергияси истеъмолига чекловлар, биринчи навбатда, қайси истеъмолчи юридик шахсларнинг ускуналари электр энергетикаси тизими ишлаб туришининг ишончлилигига, электр энергияси сифатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, ўша истеъмолчи юридик шахсларга нисбатан жорий этилади.
Авария режимини бартараф этишда узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган, ушбу ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишига, ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган истеъмолчи юридик шахсларга нисбатан электр энергияси истеъмолини чеклаш фақат алоҳида ҳолларда ва белгиланган тартибда тизим оператори томонидан амалга оширилади.
Авария режими вужудга келганда электр энергияси истеъмолини чеклаш тартиби, шунингдек электр энергияси ¬истеъмолига чекловлар жорий этилиши мумкин бўлган истеъмолчилар гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси ¬Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

7-боб. Электр энергиясини истеъмол қилиш

24-модда. Электр таъминоти шартномаси

Электр таъминоти шартномасига биноан ҳудудий электр -тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти ¬корхонаси истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш мажбуриятини олади, истеъмолчи эса фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни ўз вақтида тўлаш, электр энергияси истеъмол қилишнинг шартномада назарда тутилган режимига риоя этиш, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолатини ҳамда хавфсизлигини ¬таъминлаш мажбуриятини олади.
Электр таъминоти шартномасининг тарафлар учун мажбурий бўлган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ¬кодекси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Электр таъминоти шартномаси юридик ёки жисмоний шахс билан у ҳудудий электр тармоғига уланиш учун зарур ускуналарга, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига эга бўлган, шунингдек Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ¬талабларини бажарган тақдирда тузилади.

25-модда. Электр таъминоти корхоналарининг мажбуриятлари

Электр таъминоти корхоналари:

  • электр таъминоти шартномаларига мувофиқ ¬истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишини таъминлаши;
  • ўз электр тармоғихўжалиги объектларида электр ¬энергиясининг давлат стандартларида белгиланган сифат ¬кўрсаткичларини сақлаб туриши;
  • электр тармоқларининг лозим даражадаги техник ¬ҳолати вахавфсизлигини таъминлаши;
  • истеъмолчилар томонидан ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар ҳисобини юритиши;
  • электр тармоғихўжалиги объектларидаги режали ¬таъмирлаш ишлари ваавария режими муносабати билан электр энергияси етказиб беришнинг чекланиши ¬тўғрисида истеъмолчиларни ¬белгиланган тартибда хабардор қилиши;
  • истеъмолчиларнинг электр таъминоти масалаларига доир -мурожаатларини кўриб чиқиши шарт.

Электр таъминоти корхоналари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

26-модда. Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳуқуқлари

Электр энергияси истеъмолчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўз электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқларига техник шартларга мувофиқ улаш;
  • сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мос бўлган электр энергиясини олиш;
  • электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;
  • ўзи истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига белгиланган тартибда киритиш;
  • ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мос бўлмаган электр энергияси етказиб берилганлиги сабабли етказилган зарарнинг ўрни -белгиланган тартибда қопланиши;
  • электр таъминоти шартномасини тузиш вабажаришда юзага келадиган низоларни ҳалқилиш учун судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш.

Электр энергияси истеъмолчилари қонун ҳужжатларига ¬мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

27-модда. Электр энергияси истеъмолчиларининг мажбуриятлари

Электр энергияси истеъмолчилари:

  • электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши;
  • фойдаланилган электр энергияси учун ҳақниэлектр ¬таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши;
  • ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилининг электр -энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши;
  • электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-¬тадбирларини амалга ошириши;
  • ўзи фойдаланаётган электр тармоқлари, асбоб ва¬ускуналарининг лозим даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, уларнинг носозликлари ¬тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки электр таъминоти корхонасига хабар қилиши шарт.

Электр энергияси истеъмолчилари зиммасида қонун ¬ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

28-модда. Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси қуйидаги ҳолларда:

  • электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режими бузилганда;
  • ҳудудий электр тармоқларига электр қурилмалари ўзбошимчалик билан уланганда;
  • электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказилганда ёки ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда;
  • фойдаланилган электр энергияси учун электр таъминоти -шартномасида белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни белгиланган тартибда тўхтатиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари ¬корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни қайта тиклайди.

29-модда. Электр энергиясини ҳисобга олиш

Электр энергиясини ҳисобга олиш уни ҳосил қилувчи, узатувчи, тақсимловчи ва сотувчи корхоналар, шунингдек истеъмолчи юридик шахслар томонидан мустақил равишда ташкил этилади. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар томонидан амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

30-модда. Электр энергиясининг тарифлари

Электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда унинг тарифлари белгиланган ¬тартибда ¬тасдиқланади.

31-модда. Электр энергетикаси объектларини муҳофаза қилиш

Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналарни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ¬оширилади.
Электр тармоғи хўжалиги объектларининг сақланишини ¬таъминлаш, улардан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш, шунингдек мазкур объектлар шикастланишининг ва, аҳоли ¬ўртасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида электр тармоғи хўжалиги объектларига туташ ерларда муҳофаза ¬зоналари белгиланади. Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

32-модда. Низоларни ҳал этиш

Электр энергетикаси соҳасидаги низолар қонун ¬ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

33-модда. Электр энергетикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Электр энергетикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ¬бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда ¬жавобгар бўлади.

34-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
  • давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз -норматив-ҳуқуқийҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва¬бекор қилишларини таъминласин.

35-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2009 йил 30 сентябрь
№ ЎРҚ-225


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...