Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси тўғрисида

03 December 2004

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) тадбиркорлик фаолияти субъектларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.
«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» номидан фақат ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ тарзда фойдаланилиши мумкин. Бошқа ташкилотлар ўз номларида «савдо-саноат палатаси», «савдо палатаси», «саноат палатаси» деган сўз бирикмаларидан ҳамда улар асосида тузилган сўз бирикмаларидан фойдаланишга ҳақли эмас.

2-модда. Палата тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Палата тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг Палата тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Палатанинг мақсади

Палата тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ишчанлик муҳитини такомиллаштириш, Палата аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, тадбиркорларнинг чет эллик шериклар билан алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.

4-модда. Палатанинг вазифалари

Палатанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни, энг аввало кичик вахусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • тадбиркорларга чет эллик шериклар билан амалий мулоқотлар ваалоқаларни кенгайтиришда, экспорт маҳсулотини ташқибозорларга олиб чиқишда, шунингдек рақобатбардош тайёр маҳсулот чиқаришни таъминловчи янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқаришларни техникавий жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғричет элинвестицияларини жалб этишда кўмаклашиш;
  • бошқадавлатларнинг савдо-саноат палаталари ватадбиркорлар жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш;
  • тадбиркорларга кенг турдаги хизматлар кўрсатиш, шужумладан ахборот таъминоти вамаслаҳатёрдами бериш, Ўзбекистон Республикасининг ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ваинвестициявий имкониятлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек потенциал шерикларга вазамонавий технологиялар харид қилиш имкониятларига оид маълумотларни ўз ичига олувчи бизнес-каталоглар эълон қилинишини ташкил этиш;
  • тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, халқаро ҳуқуқ вабизнес юритиш амалиётининг умум эътироф этилган нормаларини жорий қилиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқийваиқтисодий шароитларини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш;
  • тадбиркорларнинг ҳуқуқлари вақонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шужумладан давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш;
  • тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар таълими вауларни тайёрлаш тизими ривожлантирилишини, тадбиркорларни ўқитиш вауларнинг малакасини ошириш ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш.

Палата қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

5-модда. Палата билан давлат органларининг ўзаро муносабатлари

Давлат органлари Палатага у ўз вазифаларини бажаришида кўмаклашадилар ҳамда Палатанинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайдилар.
Давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг Палата фаолиятига ҳамда Палатанинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

II. ПАЛАТАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

6-модда. Палатани ташкил этиш

Палата муассисларнинг ташаббусига кўра ихтиёрий бирлашиш принципи асосида ташкил этилади.
Палата муассислари Палатанинг таъсис конференциясини чақирадилар, унда Палатанинг устави қабул қилинади ҳамда бошқарув ва назорат органлари тузилади.

7-модда. Палата тизими

Палата Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ягона тизимни ташкил этади.

8-модда. Палатанинг ҳудудий бошқармалари ва уларнинг филиаллари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишинча Палатанинг битта ҳудудий бошқармаси тузилиши мумкин.
Палатанинг ҳудудий бошқармаси юридик шахс ҳисобланади ва Палата томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият кўрсатади.
Палатанинг ҳудудий бошқармалари, заруратга қараб, юридик шахс бўлмаган туман ва шаҳар филиалларини тузиши мумкин.

9-модда. Палатага аъзолик

Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари, уларнинг бирлашмалари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тузилган бошқа ташкилотлар Палата аъзоси бўлиши мумкин.
Палата аъзолари тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Палатага аъзолик тадбиркорлик фаолияти субъекти ёки тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмаси ёхуд тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тузилган бошқа ташкилот билан Палата ўртасида шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади.

10-модда. Палатанинг устави

Палатанинг уставида қуйидагилар бўлиши лозим:

  • Палатанинг номи важойлашган ери (почта манзили);
  • Палатанинг мақсад вавазифалари;
  • Палатанинг ҳудудий бошқармаларини, шунингдек уларнинг туман вашаҳарфилиалларини тузиш тартиби;
  • Палатанинг бошқарув ваназорат органларини шакллантириш тартиби ҳамда уларнинг ваколатлари доираси, муддати вақарорлар қабул қилиш тартиби;
  • Палата аъзолигига қабул қилиш ҳамда аъзоликдан чиқишшартлари ватартиби;
  • Палата аъзоларининг ҳуқуқлари вамажбуриятлари;
  • Палатанинг пул маблағлари вабошқамол-мулкини шакллантириш манбалари;
  • Палата тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби;
  • Палатанинг уставига ўзгартиришлар вақўшимчалар киритиш тартиби;
  • Палатани қайта ташкил этиш ватугатиш тартиби.

Палата уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.

11-модда. Палатани давлат рўйхатидан ўтказиш

Палатани давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Палатанинг ҳудудий бошқармаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек уларнинг туман ва шаҳар филиалларини қайд этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Палатанинг уставига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Палата қандай тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлса, шундай тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

12-модда. Палатанинг бошқарув органлари

Палатанинг бошқарув органлари қуйидагилардир:

  • Палата қурултойи;
  • Палата марказий кенгаши;
  • Палата ижроия қўмитаси.

Палата бошқарувининг олий органи уч йилда камида бир марта чақириладиган Палата қурултойидир.
Қурултойлар оралиғидаги даврда Палата фаолиятига раҳбарликни Палата марказий кенгаши амалга оширади.
Палата фаолиятига жорий раҳбарликни Палата ижроия қўмитаси амалга оширади ва у Палата қурултойи ҳамда марказий кенгашига ҳисобдордир.

III. ПАЛАТА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ

13-модда. Палатанинг ҳуқуқлари

Палата қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Ўзбекистон Республикасида вачет давлатларда ташкилотлар тузиш, ўз ваколатхоналарини очиш;
  • тадбиркорлик фаолияти субъектларига ихтиролар, фойдали моделлар васаноат намуналарини патентлашда, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда товар келиб чиққанжой номларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш;
  • Ўзбекистон Республикасида ваунинг ҳудудидан ташқарида кўргазмалар ҳамда ярмаркалар ташкил этиш ваўтказиш;
  • тадбиркорлик фаолияти субъектларига ҳуқуқийвабошқахил ёрдам кўрсатиш;
  • газеталар, журналлар вабошқабосма материаллар нашр этиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини таъминлаш учун ноширлик вареклама хизматлари кўрсатиш;
  • халқаро вачет элташкилотларида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ соҳада Палата аъзоларининг манфаатларини ифода этиш;
  • тадбиркорлик субъектларининг фаолияти масалаларига тааллуқлинорматив-ҳуқуқийҳужжатларни ишлаб чиқишвамуҳокама қилишда иштирок этиш;
  • иқтисодий низоларни ҳалқилиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳакамлик судларини, шужумладан халқаро тижорат арбитраж судини ташкил этиш;
  • чет эллик шериклар мурожаат этган ҳолларда товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни тасдиқлаш;
  • Палата аъзоси бўлмиш тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда иштирок этиш;
  • тадбиркорлик фаолияти субъектларига чет элвахалқаро ташкилотларнинг молиявий ҳамда техник ёрдамини жалб этишда кўмаклашиш;
  • давлат божи тўламасдан судга Палата аъзолари манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этиш, шунингдек давлат вахўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш.

Палата қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14-модда. Палатанинг мулки

Бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, инвентарь, пул маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги маблағлар, қимматли қоғозлар ҳамда ўз уставида белгиланган вазифаларни бажариши учун зарур бошқа мол-мулк Палатанинг мулки бўлиши мумкин.
Палатанинг мулки Қонун билан муҳофаза қилинади.

15-модда. Палатанинг мол-мулкини шакллантириш манбалари

Палатанинг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:

  • Палата аъзоларининг кириш вааъзолик бадаллари;
  • Палата тадбиркорлик фаолиятидан оладиган вафақатўз уставида белгиланган вазифаларини бажариш учун фойдаланадиган даромадлар (фойда);
  • Палата томонидан ташкил этилган ташкилотлардан ажратмалар;
  • грантлар ваҳомийлардан келадиган маблағлар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқатушумлар.

16-модда. Палата аъзоларининг кириш ва аъзолик бадаллари

Палата аъзолари Палата уставида белгиланадиган тартибда ҳамда миқдорларда кириш ва аъзолик бадаллари тўлайди.

IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

17-модда. Палатанинг халқаро алоқалари

Қонун ҳужжатларига мувофиқ Палата халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларига кириши, тўғридан-тўғри халқаро мулоқотлар ва алоқалар олиб бориши, ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.

18-модда. Низоларни ҳал этиш

Палатани ташкил этиш ва унинг фаолият юритиши соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

19-модда. Палата ва унинг аъзолари мажбуриятлари бўйича жавобгарлик

Палата ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавоб беради. Палата ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Палата аъзолари Палатанинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

20-модда. Палата тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Палата тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг
Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри,
2004 йил 3 декабрь,
№ ______.

«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини
амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш.Мирзиёев) ўз қарорларини «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

  • Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Товар ишлаб чиқарувчилар ватадбиркорлар палаталари тўғрисида"гиҚонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, №4–5, 112-модда; 1998 йил, №9, 181-модда; 2004 йил, №1–2, 18-модда, №5, 90-модда);
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Товар ишлаб чиқарувчилар ватадбиркорлар палаталари тўғрисида"гиЎзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"гиҚарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, №4–5, 113-модда);
  • Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар вақўшимчалар киритиш тўғрисида"гиҚонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, №9, 181-модда) XVI бўлими;
  • Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар вақўшимчалар киритиш тўғрисида"гиҚонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, №1–2, 18-модда) XIV бўлими;
  • Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар вақўшимчалар киритиш тўғрисида"гиҚонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, №5, 90-модда) XIбўлими.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
2004 йил 3 декабрь,
№ ______.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...