Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида

27 August 2004

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 102-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
2004 йил 27 август,
№ _________.

Ўзбекистон Республикасининг
ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида
(янги таҳрири)

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 169-модда)

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳуқуқларини, мажбуриятларини, фаолиятининг асосий йўналишлари ва кафолатларини белгилайди.

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) мансабдор шахс бўлиб, унга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар (бундан буён матнда ташкилотлар ва мансабдор шахслар деб юритилади) томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради. Вакил Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий онгини оширишга кўмаклашади.

2-модда. Вакил фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Вакил ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига амал қилади.
Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобдордир.

3-модда. Вакилни сайлаш

Вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.
Вакил лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг Вакилни сайлаш тўғрисидаги қарори палаталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Вакил номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилганидан кейин бу масала юзасидан қабул қилинган узил-кесил қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига қонунда белгиланган тартибда юборилади.
Вакил ўзининг ваколатлари муддати тугагач, янги Вакил сайлангунига қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради.

4-модда. Вакил лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар

Сайланиш куни йигирма беш ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Вакил лавозимига сайланиши мумкин.

5-модда. Вакил ўринбосари

Вакилнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан сайланадиган ўринбосари бўлади.
Вакил ўз лавозимидан муддатидан илгари озод қилинган тақдирда, Вакил ўринбосари унинг вазифасини янги Вакил сайлангунига қадар бажариб туради ва Вакил учун белгиланган кафолатлар ана шу даврда унга нисбатан татбиқ этилади.

6-модда. Вакил фаолиятининг асосий принциплари

Вакил фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, адолатпарварлик, демократизм, инсонпарварлик, ошкоралик, ҳар бир инсон учун очиқликдир.

7-модда. Вакилнинг ҳисоботи

Вакилнинг ҳисоботи қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида эшитилади.
Вакилнинг йиллик ҳисоботи белгиланган тартибда эълон қилинади.
Вакил инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг йиллик маърузаларини тайёрлашда иштирок этади.

8-модда. Вакил лавозимига номувофиқ бўлган фаолият

Вакил сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни ўз ваколатлари муддатига тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши шарт. Вакил илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

9-модда. Вакилни лавозимидан муддатидан илгари озод қилиш

Вакил лавозимдан қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан муддатидан илгари озод қилиниши мумкин:

  • уўз ваколатларини зиммасидан соқитқилиш тўғрисида ариза берган тақдирда;
  • унинг соғлиғиҳолати барқарор тарзда бузилган вабутиббиёт муассасаси томонидан берилган гувоҳнома билан тасдиқланган тақдирда;
  • унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
  • уқонунга кўра Вакил фаолиятига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда.

10-модда. Вакил томонидан шикоятларни кўриб чиқиш

Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ва у ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Вакил учинчи шахсларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг муайян бир киши ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш учун, башарти уларнинг бунга розилиги бўлса, қабул қилади.
Вакил суднинг ваколат доирасига кирадиган масалаларни кўриб чиқмайди.

11-модда. Вакил томонидан шикоятларни кўриб чиқиш шартлари

Вакил арз қилувчига ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил давомида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

12-модда. Шикоятларнинг мазмуни

Вакилга берилган шикоятда арз қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган, арз қилувчининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган ҳаракатларнинг ёки ҳаракатсизликнинг моҳияти баён этилган бўлиши лозим. Шикоятга арз қилувчининг талабларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа далиллар илова қилинади.
Вакилга берилган шикоят учун давлат божи ундирилмайди.

13-модда. Вакилнинг ҳуқуқлари

Вакил қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • шикоятни кўриб чиқиш;
  • арз қилувчи ўз ҳуқуқлари, эркинликлари вақонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган воситалар вашаклларни кўрсатиш;
  • шикоятни унинг моҳиятига кўра ҳалқилишга ваколатли бўлган ташкилот ёки мансабдор шахсга юбориш;
  • арз қилувчини унинг ҳуқуқлари вақонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар вабошқаматериаллар билан таништириш;
  • сабабини албатта кўрсатган ҳолда шикоятни кўриб чиқишни рад этиш;
  • қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқачора-тадбирларни кўриш.

14-модда. Вакилнинг шикоятларни кўриб чиқиш чоғидаги ҳуқуқлари

Вакил шикоятларни кўриб чиқиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текшириш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни текширишда кўмаклашишни сўраб ташкилотлар вамансабдор шахсларга мурожаат қилиш;
  • аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни текшириш учун ташкилотларнинг вакилларини вамансабдор шахсларни таклиф этиш. Текширишни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят берилган ташкилотга ёхуд мансабдор шахсга топшириш мумкин эмас;
  • ташкилотларга вамансабдор шахслар ҳузурига монеликсиз кириш;
  • ташкилотлар вамансабдор шахслардан ҳужжатлар, материаллар вабошқамаълумотларни сўраш ҳамда олиш;
  • мансабдор шахслардан тушунтиришлар олиш;
  • аниқланиши лозим бўлган масалалар юзасидан ташкилотлар вамутахассисларга хулосалар тайёрлашни топшириш;
  • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари вақонуний манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан ўтказилаётган текширишларда иштирок этиш;
  • ушлаб турилган ёки қамоқдасақланаётган шахс билан учрашув васуҳбатлар ўтказиш;
  • ҳаракатларида инсон ҳуқуқлари ваэркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини текшираётганда маълум бўлиб қолган, арз қилувчининг ва бошқа шахсларнинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар уларнинг розилигисиз ошкор қилиниши мумкин эмас.

15-модда. Вакилнинг фаолиятига кўмаклашиш

Мансабдор шахслар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигига тааллуқли, Вакил сўраган ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Вакил ўз фаолиятига доир масалалар бўйича давлат органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.
Фаолияти давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга Вакилнинг кириши тартиби, шунингдек давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни Вакилга тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Вакилнинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

16-модда. Вакилнинг шикоятни текшириш натижаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлари

Вакил шикоятни текшириш натижаларига биноан:

  • арз қилувчига кўриб чиқишнатижаларини маълум қилиши;
  • ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари вақонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланган ташкилот ёки мансабдор шахсга бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан тавсиялар бўлган ўз хулосасини юбориши шарт. Бунда Вакилнинг хулосасини олган ташкилот ёки мансабдор шахс уни кўриб чиқиши вабир ойдан кечиктирмай асослантирилган жавоб юбориши шарт.

17-модда. Вакилнинг хулосаси

Вакилнинг хулосасида қуйидаги тавсиялар назарда тутилиши мумкин:

  • ишташкилот ёки мансабдор шахс томонидан охирига етказилиши зарурлиги;
  • ташкилот ёки мансабдор шахснинг қарори ўзгартирилиши ёхуд бекор қилиниши кераклиги;
  • ташкилот ёки мансабдор шахснинг қарори асосланиши зарурлиги;
  • ташкилот ёки мансабдор шахс қўшимча қарор қабул қилиши лозимлиги.

Вакилнинг хулосасида бошқа тавсиялар ҳам бўлиши мумкин.

18-модда. Вакилнинг дахлсизлик ҳуқуқи

Вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Вакилга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга, шунингдек унинг шахсий буюмлари, юки, транспорти, турар жойи ёки хизмат хонасини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.

19-модда. Вакил томонидан шикоятлар кўриб чиқилаётганда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг кафолатлари

Вакилга шикоят берган шахс, шунингдек Вакил томонидан ахборот тўплаш ва уни таҳлил этиш ёки эксперт баҳоси бериш топширилган шахслар бундай ҳаракат учун таъқиб қилиниши ёки ҳуқуқлари бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.

20-модда. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия

Вакилнинг зиммасига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан унинг фаолиятига кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Кенгашлари томонидан Вакил раислигида Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тузилади.
Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган Регламентга амал қилади.
Вакил Комиссия аъзосини ўз вакили этиб тайинлаши мумкин.

21-модда. Вакилнинг Котибияти ҳамда Вакил фаолиятининг моддий-техника таъминоти

Вакилнинг фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилиши мумкин, мазкур Котибият ҳақидаги низом Вакил томонидан тасдиқланади. Вакилнинг Котибияти юридик шахс ҳисобланади.
Вакилнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз муҳри бўлади.
Вакилнинг фаолиятини моддий ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

22-модда. Вакил тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Вакил тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунларига биноан амалга киритилсин.
Белгилаб қўйилсинки, 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда сайланган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) янги Вакил сайлангунига қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш.Мирзиёев) ўз қарорларини янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
2004 йил 27 август,
№ _________.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...