Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида

26 August 2004

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини ёхуд пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмишдир.
Терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир ¬этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок ¬этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар, ресурслар беришга ёхуд йиғишга, ¬бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш.

II. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларга қуйидагилар киради:

  • махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат;
  • ички назорат;
  • мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар.

5-модда. Махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат

Махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар тақдим этадиган ахборотни текшириш ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинадиган чора-тадбирлар мажмуи.

6-модда. Ички назорат

Ички назорат пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолиятидир.
Ички назорат амалга оширилаётганда зарур ахборотни расмийлаштириш, унинг махфийлигини таъминлаш тартиби, кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари, шунингдек махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни аниқлаш мезонлари ва уларнинг аломатлари белгиланади.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда, бундай органлар бўлмаган ҳолда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат мазкур қоидаларни тасдиқлаган органлар, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

7-модда. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар:

  • ички назорат қоидаларида белгиланган ҳолларда хўжалик, фуқаровий ҳуқуқиймуносабатлар аниқланганда;
  • ички назорат қоидаларида белгиланган ҳолларда пул маблағлари ёки бошқамол-мулк билан боғлиқ бир марталик операциялар амалга оширилганда;
  • шубҳали операциялар амалга оширилганда;
  • мижознинг шахси тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига нисбатан шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақилчора-тадбирлар кўришлари шарт.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

  • тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг вақайси шахслар номидан ишкўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
  • таъсис ҳужжатлари асосида мулк вабошқарув ¬тузилишини ўрганиш орқали мулкдорни ёки юридик шахс бўлган мижозни назорат қилувчи шахсни идентификациялашни;
  • мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий ишмуносабатлари вапул маблағлари ёки бошқамол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ваунинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишни.

8-модда. Махсус ваколатли давлат органи

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган махсус ваколатли давлат органи пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ўтказилиши устидан ушбу Қонунда белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.

9-модда. Махсус ваколатли давлат органининг ваколатлари

Махсус ваколатли давлат органи:

  • пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи органларнинг ишини мувофиқлаштиради;
  • пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича ушбу Қонунга мувофиқ равишда олинадиган ахборотлар таҳлил қилинишини амалга оширади;
  • етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадор пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги материалларни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи тегишли органларга юборади;
  • пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни, агар бундай операциялар тўғрисидаги ўзи олган хабар текшириш натижаларига кўра асосли деб топилган бўлса, икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалар йўллайди;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан сўрайди ва бепул олади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

10-модда. Махсус ваколатли давлат органи қарорларининг мажбурийлиги

Махсус ваколатли давлат органининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларига доир қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

III. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЁКИ БОШҚА МОЛ-МУЛК БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАР ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР

11-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар

Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка нисбатан ўз мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашга, ўзгартириш ёхуд тугатишга қаратилган ҳаракатлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялардир.

12-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қуйидагилардир:

  • банклар, кредит уюшмалари вабошқакредит ташкилотлари;
  • қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари;
  • биржа аъзолари;
  • суғурталовчилар васуғурта воситачилари;
  • лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар;
  • пул ўтказмалари, тўловлар ваҳисоб-китобларни амалга оширувчи ташкилотлар;
  • ломбардлар;
  • лотереялар ватаваккалчиликка асосланган бошқаўйинларни ўтказувчи ташкилотлар;
  • қимматбаҳометаллар вақимматбаҳотошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи шахслар;
  • кўчмас мол-мулкнинг олди-сотдиси билан боғлиқ ¬операцияларда хизматлар кўрсатувчи ваиштирок этувчи шахслар;
  • мижозлар номидан битимлар тайёрлаш вауларни амалга оширишда нотариал идоралар (нотариуслар), адвокатлик тузилмалари (адвокатлар) ҳамда аудиторлик ташкилотлари.

13-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ички назоратни ўтказиш давомида шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларида белгиланган мезонлар ва белгиларга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция шубҳали операция, деб топилади.
Агар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операциялар ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.

14-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, алоҳида ҳолларда махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар, шу операцияларнинг тарафларидан бири:

  • террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
  • террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
  • террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, ушбу Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши ватўхтатиб турилиши керак.

15-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг мажбуриятлари

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қуйидагиларни бажаришлари шарт:

  • мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
  • пул маблағлари ёки бошқамол-мулк билан боғлиқ, махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак бўлган шубҳали операциялар аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органига буоперациялар бўйича улар аниқланган кундан кейинги бир ишкунидан кечиктирмай белгиланган тартибда ахборот тақдим этиш;
  • пул маблағлари ёки бошқамол-мулк билан боғлиқ, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган операцияларни, юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, буоперация бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан учишкунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш. Пул маблағлари ёки бошқамол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач, пул маблағлари ёки бошқамол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга оширувчи ташкилот тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришади;
  • ички назорат тартиб-таомилини жорий этиш ваамалга ошириш.

16-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни бажаришни рад этиш

Идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаган юридик ёки жисмоний шахсларга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар мазкур операцияларни бажаришни рад этади, юридик ёхуд жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш операциялари бундан мустасно.

17-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ чет эл валютасидаги операция

Агар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция чет эл валютасида амалга оширилаётган бўлса, унинг миллий валютадаги миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.

IV. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АХБОРОТ

18-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш, шунингдек пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларни террорчилик ёхуд бошқа жиноий фаолиятда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёхуд жисмоний шахслар ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялари тўғрисидаги ахборотни ёхуд бошқа маълумотларни махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда тақдим этиш тижорат, банк сири ёки қонун билан қўриқланадиган бош¬қа сирни бузиш ҳисобланмайди.

19-модда. Маълумотларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлаш

Махсус ваколатли давлат органи ва унинг ходимлари ўзларига маълум бўлиб қолган тижорат, банк сири ёки бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлашлари шарт.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг, махсус ваколатли давлат органининг ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи бошқа органларнинг ходимлари юридик ва жисмоний шахсларни уларга нисбатан ўтказилаётган назоратдан хабардор қилишга ҳақли эмас.

20-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни чеклаш ҳамда бундай ахборотни тарқатмаслик

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар, махсус ваколатли давлат органи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи бошқа органлар жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклайдилар ҳамда бундай ахборотнинг тарқатилмаслигини таъминлайдилар.

21-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғриси- даги ахборотни, шунингдек иденти- фикациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни сақлаш

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, лекин бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.

V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

22-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Махсус ваколатли давлат органи зарур ахборот тақдим этиш тўғрисида чет давлатларнинг ваколатли органларига сўровлар юбориш ва чет давлатлар ваколатли органларининг сўровларига жавоб қайтариш ҳуқуқига эга.

23-модда. Низоларни ҳал қилиш

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

24-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
2004 йил 26 август,

«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2006 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш.Мирзиёев):

  • қонунларни «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ватерроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"гиЎзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар киритсин;
  • ўз қарорларини «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ватерроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"гиЎзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ваидоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов

Тошкент шаҳри,
2004 йил 26 август,
№ _______.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...