Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

08.05.2015
Самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Хитой халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгаши Умумхитой қўмитаси раисининг ўринбосари, Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой дўстлик жамияти фахрий раиси Чэнь Юань раҳбарлигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. 

07.05.2015
Ўзбекистон ва Европа иттифоқи парламентлараро муносабатлари ривожланмоқда

2015 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси У.Муҳаммадиев Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси И.Григуле билан учрашди.

28.04.2015
Ўзбекистон ва Кувайт парламентлари аъзолари учрашуви

Қувайт давлати Миллий мажлиси парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Соуд Нашмий ал-Хорижий раҳбарлигидаги парламент делегацияси аъзолари 2015 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Сарвар Отамуратов билан учрашдилар.

02.04.2015
Ўзбекистон ва Германия парламентлараро алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон билан Германия ўртасида парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

31.03.2015
Қонун меъёрлари ва халқаро талабларга мос демократик тадбир

Мамлакатимизда 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 300 га яқин вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этди. Улар ушбу вақт мобайнида бир неча маротаба Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюриб, парламент ислоҳотлари, қонун ижодкорлиги ва сайлов тизими борасида амалга оширилаётган фаолиятлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. 

31.03.2015
Халқаро кузатувчилар билан самарали мулоқот

30 март куни Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун юртимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари жойларда ташкил этилаётган учрашувлар доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрдилар. 

30.03.2015
Дорис София Ак Броди: Сайловчилар овоз беришда фаол қатнашдилар

– Ўзбекистонда Президент сайлови миллий қонунчилик доирасида ва жаҳон андозаларига мос равишда очиқ-ошкора ўтмоқда. Сайловчилар эрта тонгдан овоз бера бошлади. Бунга мен Тошкентдаги 160-сайлов участкасида овоз бериш жараёнини кузатиш асносида амин бўлдим. Участкаларда сайловчиларни рўйхатга олиш тартибли ташкиллаштирилгани эътиборимни тортди. Ногиронлар, сайловга келолмайдиган кишилар учун уларнинг хонадонларида овоз бериш ташкил этилгани ҳам диққатга сазовор. Бу инсонпарварликнинг амалдаги ифодаси бўлиши билан бирга, ҳар бир фуқаронинг сайлаш ҳуқуқини таъминлашга қаратилаётган эътибор намунасидир, – дейди Дорис София Ак Броди, Малайзия Сенати президенти ўринбосари.  

28.03.2015
Қонунчилик палатасида ҳалқаро кузатувчилар билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун юртимизга ташриф буюрган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари жойларда ташкил этилаётган учрашувлар доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳам учрашдилар. 

27.03.2015
Муштарак мақсадлар йўлида

27 март куни сайловларда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий кузатувчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашдилар. 

26.03.2015
Покистон Сенати аъзоси билан учрашув

Учрашувлар доирасида Покистон Сенати аъзоси Муҳаммад Талха Махмуд билан ҳам Қонунчилик палатаси депутатлари ўртасида амалий мулоқот бўлиб ўтди.   



Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ...

25.06.2019
Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий...

25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими