Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

26.03.2015
Халқаро кузатувчилар билан учрашув

26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун юртимизга ташриф буюрган Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси А. Цимдарс билан учрашув бўлиб ўтди. 

24.03.2015
Қонунчилик палатасида учрашув

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун мамлакатимизга келган Ҳиндистондаги "Бҳаратия Жаната" партияси мувофиқлаштирувчиси Вижай Жолли билан учрашув бўлиб ўтди. 

19.03.2015
Халқаро кузатувчилар билан учрашув

19 март куни Покистон Миллий Ассамблеяси депутати Гоус Бах Хан Махр Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Улуғбек Муҳаммадиев ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ёқуб Умаров билан мулоқот олиб борди. Учрашув чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бориши, хусусан Конституциямизга мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимоти билан боғлик тузатиш ва ўзгартиришлар киритилгани, натижада давлат ҳокимияти органлари тизимида Олий Мажлиснинг роли ва аҳамияти сезиларли даражада кучайгани хамда имкониятлари кенгайгани хақида сўз борди.

25.02.2015
Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув

2015 йил 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльс билан учрашди. 

19.02.2015
АҚШ Миллий демократия институтининг Евроосиё бўйича минтақавий директори билан учрашув

2015 йил 18 февраль куни АҚШ Миллий демократия институтининг Евроосиё бўйича минтақавий директори Лора Жуит Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси У.Муҳаммадиев билан учрашди. 

29.01.2015
Қонунчилик палатасида учрашув

2015 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси У.Муҳаммадиев Канаданинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ж. Кёр билан учрашди. 

10.10.2014
Латвия делегациясининг учрашуви

Мамлакатимизга ташриф буюрган Латвия Республикаси Сеймининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Оярс Эрикс Калниньш 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашди.

10.06.2014
Қонунчилик палатасида учрашув

Мамлакатимизга ташриф буюрган Литва Сейми раисининг биринчи ўринбосари Видас Гядвилас раҳбарлигидаги делегация аъзолари 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳамедова билан учрашди.

09.06.2014
Бола ҳуқуқлари таъминланмоқда

Мамлакатимизга ташриф буюрган бола ҳуқуқлари бўйича халқаро эксперт Ренате Винтер (Австрия) 9 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашди.

09.09.2013
Экологик муаммолар ечимида парламентлараро ҳамкорлик

Мамлакатимизга ташриф буюрган Франция парламенти сенатори, “Франция – Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси Андре Дюле раҳбарлигидаги делегация 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

12.07.2019
Қонун лойиҳаси нега қайта номланди?

2019 йил 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

Тадбирлар тақвими