Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон делегацияси Евросиё парламентлари спикерларининг йиғилишида қатнашмоқда
10.10.2018
Ўзбекистон делегацияси Евросиё парламентлари спикерларининг йиғилишида қатнашмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Туркияда бўлиб турибди. Анталия шаҳрида 41 мамлакат делегацияси аъзолари иштирокида ўтаётган “Иқтисодий ҳамкорлик, атроф-муҳит ва Евросиёнинг барқарор ривожланиши” мавзусидаги Евросиё парламентлари спикерларининг III йиғилишида делегациямиз илк бор қатнашмоқда.

Ўзбекистон парламенти делегацияси  ХХРда амалий учрашувлар ўтказмоқда
19.09.2018
Ўзбекистон парламенти делегацияси ХХРда амалий учрашувлар ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги мамлакатимиз парламенти делегацияси  Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшунинг таклифига биноан, айни кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. 

 Парламент вакиллари  Озарбайжонда амалий мулоқотлар ўтказди
11.04.2018
Парламент вакиллари Озарбайжонда амалий мулоқотлар ўтказди

Озарбайжонда ўтказилган Президент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Сарвар Отамуротов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакатнинг маданият ва туризм вазири Абулфас Гараев билан учрашди.

Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси амалий таклифлар билан иштирок этмоқда
27.03.2018
Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси амалий таклифлар билан иштирок этмоқда

Ассамблеяда Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги таркибида қуйи палата қўмитаси раиси Акмал Саидов, парламент қўмитаси раиси ўринбосари Феруза Эшматова ва сентаор Орал Атаниязовалардан иборат делегация иштирок этмоқда.

26.02.2018
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги делегация Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

2018 йил 23 февраль куни Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда
23.02.2018
Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Корея Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф дориасида делегация аъзолари Корея Миллий Ассамблеясида бўлдилар.

Ўзбекистон парламенти депутатлари ЕҲХТ конференциясида иштирок этишмоқда
15.12.2016
Ўзбекистон парламенти депутатлари ЕҲХТ конференциясида иштирок этишмоқда

Парламент депутатларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича бюроси томонидан Австриянинг Вена шаҳрида ўтказилган 18 - Марказий Осиё оммавий ахборот воситалари фаолиятига бағишланган конференциясида иштирок этишди.

Олий Мажлис делегацияси Германияга ташриф буюрди
28.10.2016
Олий Мажлис делегацияси Германияга ташриф буюрди

24-25 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси бошчилигидаги парламент делегацияси амалий ташриф билан Германияда бўлди. Ташриф чоғида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишнинг демократик стандартлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

06.01.2016
Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Германияда бўлди

Бундестагнинг (ГФР парламенти) таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг делегацияси Германияда бўлди. Ташриф доирасида Бундестаг, Бундесрат (ГФР давлат кенгаши) ва Бранденбург ландтаги (минтақавий қонунчилик органи) раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон вакиллари Германия парламентаризми, федерал ва ўлкалар даражасидаги вакиллик органлари фаолиятининг асосий тамойиллари ҳамда механизмлари, парламент назоратини амалга ошириш ва ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари билан ўзаро ҳамкорлиги, қонун ижодкорлиги ишларининг ташкил этилиши тажрибаси ҳамда қабул қилинаётган қонуний ҳужжатлар бажарилиши самарадорлигининг тизимли таҳлили ва баҳолари билан танишдилар.

31.07.2012
Қонунчилик палатасининг 2012 йилдаги хориж сафарлари

Жорий йилнинг бошидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида хизмат сафарларида бўлишиб, у ердаги қонун ижодкорлиги жараёни билан яқиндан танишиб қатдилар. Шунингдек, депутатлар халқаро конференция ва сайловларда кузатувчи сифатида ҳам иштирок этишмоқда.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ...

25.06.2019
Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий...

25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими