Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон парламенти депутатлари ЕҲХТ конференциясида иштирок этишмоқда
15.12.2016
Ўзбекистон парламенти депутатлари ЕҲХТ конференциясида иштирок этишмоқда

Парламент депутатларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича бюроси томонидан Австриянинг Вена шаҳрида ўтказилган 18 - Марказий Осиё оммавий ахборот воситалари фаолиятига бағишланган конференциясида иштирок этишди.

Олий Мажлис делегацияси Германияга ташриф буюрди
28.10.2016
Олий Мажлис делегацияси Германияга ташриф буюрди

24-25 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси бошчилигидаги парламент делегацияси амалий ташриф билан Германияда бўлди. Ташриф чоғида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишнинг демократик стандартлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

06.01.2016
Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Германияда бўлди

Бундестагнинг (ГФР парламенти) таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг делегацияси Германияда бўлди. Ташриф доирасида Бундестаг, Бундесрат (ГФР давлат кенгаши) ва Бранденбург ландтаги (минтақавий қонунчилик органи) раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон вакиллари Германия парламентаризми, федерал ва ўлкалар даражасидаги вакиллик органлари фаолиятининг асосий тамойиллари ҳамда механизмлари, парламент назоратини амалга ошириш ва ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари билан ўзаро ҳамкорлиги, қонун ижодкорлиги ишларининг ташкил этилиши тажрибаси ҳамда қабул қилинаётган қонуний ҳужжатлар бажарилиши самарадорлигининг тизимли таҳлили ва баҳолари билан танишдилар.

31.07.2012
Қонунчилик палатасининг 2012 йилдаги хориж сафарлари

Жорий йилнинг бошидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида хизмат сафарларида бўлишиб, у ердаги қонун ижодкорлиги жараёни билан яқиндан танишиб қатдилар. Шунингдек, депутатлар халқаро конференция ва сайловларда кузатувчи сифатида ҳам иштирок этишмоқда.

29.08.2011
Қонунчилик палатасининг 2011 йилдаги хориж сафарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари 2011 йил давомида 16 маротаба турли давлатларда хизмат сафарларида бўлишган.

30.08.2010
Қонунчилик палатасининг 2010 йилдаги хориж сафарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари 2010 йил давомида Япония, Тожикистон, Франция(2 марта), Малайзия, АҚШ(3 марта), Буюк Британия, Германия, Швейцария, Белгия, Корея, Қирғизистон сингари ривожланган мамлакатларнинг парламентларида хизмат сафарларида бўлиб қайтдилар.

03.08.2009
Қонунчилик палатаси делегацияларининг хориж сафарлари

2009 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси делегацияларининг бўлган хориж сафарлари

31.07.2009
Қонунчилик палатаси делегацияларининг хориж сафарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси делегацияларининг 2009 йил март - июль ойлар даврида хориж сафарлари



Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими