Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Экологик муаммолар ечимида парламентлараро ҳамкорлик

Мамлакатимизга ташриф буюрган Франция парламенти сенатори, “Франция – Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси Андре Дюле раҳбарлигидаги делегация 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги алоқалар кўплаб йўналишларда, жумладан, парламентаризм соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Учрашувда икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги муносабатларга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди. Икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, трансчегаравий сув муаммоларининг ечимини топиш, Оролбўйида экологик вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.

“Франция – Марказий Осиё” дўстлик гуруҳининг асосий мақсади минтақа мамлакатлари парламентлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда, – деди Андре Дюле. – Ўзбекистон билан барча йўналишлар каби парламентаризм, саноат ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан манфаатдормиз.

Шунингдек, учрашувда экологик муаммоларни бартараф этиш йўллари, унинг қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш ва бошқа халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Кўришлар сони: 6708


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими