Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-АҚШ: парламентлараро муносабатларда янги босқич

Мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Эни Фалеомаваега ва Жеймс Патрик Моранни раҳбарлигидаги делегация аъзолари 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди.
Спикер меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, уларнинг Мустақиллик байрами нишонланаётган кунларда келгани мамлакатимиз тўғрисида, ўзбек халқининг бой маданияти, маънавий ва тарихий мероси ҳамда анъаналари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш имконини беришини таъкидлади.
“Парламентаризмни ривожлантириш: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференцияда АҚШдан нуфузли делегация иштирок этгани ўзаро ҳамкорлик кенгайиб бораётганидан яна бир далолат бўлди.
Қайд этилганидек, ривожланиб бораётган парламентлараро алоқалар Ўзбекистон-АҚШ мулоқотининг муҳим йўналишларидан биридир.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликка доир кенг кўламли масалалар, айрим масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда илғор АҚШ технологияларини жалб қилган ҳолда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани таъкидланди.
Эни Фалеомаваега ва Жеймс Моран самимий қабул ва икки томон учун муҳим масалаларни муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун Қонунчилик палатаси Спикерига миннатдорлик билдириб, АҚШда Ўзбекистон билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидладилар.



Кўришлар сони: 6039


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими