Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Исроил давлати билан парламентлараро ҳамкорлик жонланади

Исроил давлати билан парламентлараро ҳамкорлик жонланади Исроил давлати билан парламентлараро ҳамкорлик жонланади

2020 йил 22 октябр куни Олий Мажлиснинг Кнессет билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари И.Абдуллаев бошчилигида “Исроил – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси А.Кожинов иштирокида Исроил парламенти аъзолари билан биринчи онлайн учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ва Исроил давлатининг тегишли давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Исроил алоқаларида ўзаро ҳамкорликнинг икки томонлама ва кўп томонлама шаклларида сезиларли силжишларга эришилди. Парламентлар, вазирлик ва идоралар, ишбилармон ва илмий-академик доиралар ҳамда минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланиб, доимийлик касб этиб бормоқда.

Онлайн учрашув давомида дунёда коронавирус тарқалиши кўлами юзасидан хавотирлар билдириб ўтилди. Томонлар ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон ва Исроилда кўрилаётган чоралар ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар. Пандемиянинг салбий оқибатлари олдини олишга қаратилган коронавирусга қарши курашда парламент аъзоларининг роли алоҳида экани таъкидланди.


Онлайн учрашувда давлатларнинг икки томонлама ҳамкорлиги, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида кўмак кўрсатиш, ўзаро манфаати савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда эришилган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, музокараларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Сабаби, мазкур алоқалар барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришда халқаро шартномаларни ратификация қилинишида муҳим роль ўйнаши қайд этилди.

Учрашувда томонлар иқтисодий ҳамкорлик соҳасида мамлакатларимиз ўртасида шериклик муносабатларини сув хўжалиги, агросаноат соҳаси, ахборот технологиялари, бошланғич тадбиркорлик ва бошқа йўналишларда мустаҳкамлаш зарурлиги борасида умумий фикрга келдилар.

Онлайн музокаралар якунида иштирокчилар парламентларнинг Ўзбекистон Республикаси ва Исроил давлати ўртасидаги муносабатларни ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини билдириб ўтдилар.


Кўришлар сони: 212


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими