Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Тожикистон: парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов бошчилигидаги парламент делегацияси Тожикистонда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида 2020 йил 21 сентябрь куни икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда У. Иноятов икки мамлакат раҳбарлари — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг сиёсий иродаси ва узоқни кўзлаган оқилона сиёсати туфайли бугун мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга – стратегик шериклик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон парламенти делегацияси раҳбари шунингдек, ҳар икки мамлакат ҳам ўз тараққиётининг янги босқичида эканлиги, дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар мавжудлигини қайд этди. Ушбу босқичнинг асосий хусусиятлари мамлакатлар раҳбарлари ташаббуси билан қабул қилинган чуқур ўйланган стратегик дастурий ҳужжатлар билан белгиланади.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатларимиздаги асосий устуворлик иқтисодий фаровонлик асосида халқ фаровонлигининг кескин ўсишини таъминлаш ва мамлакатларимиз конституцияларида мустаҳкамланган инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишнинг ишончли кафолатларини таъминлашдир.

Парламентлараро ишчи йиғилишида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёни хавфсиз, барқарор ва яхши қўшничилик минтақасига айлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон парламенти аъзоларининг Тожикистонга ташрифи давом этмоқда.

 

 


Кўришлар сони: 171


Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими