Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

2020 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ўзбекистон-Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов бошчилигидаги ва Туркия парламенти томонидан Туркия-Буюк миллат мажлиси аъзоси, дўстлик гуруҳи раиси Осман Местен иштирокида биринчи онлайн учрашуви ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Туркиянинг тегишли давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида сезиларли даражада ривожланиб бормоқда. Олий ва юқори даражадаги хусусан, парламентлар, вазирликлар ва идоралар, ишбилармон ва илмий-академик доиралар, шунингдек минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланди ҳамда мунтазамлик касб этиб бормоқда.

Муносабатлар янги механизмларнинг яъни, давлат раҳбарлари раислик қиладиган стратегик шериклик бўйича Олий кенгашни, ташқи ишлар вазирлари даражасидаги қўшма стратегик режалаштириш гуруҳини, шунингдек парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларини ташкил этиш орқали стратегик шериклик даражасига кўтарилди.


Онлайн учрашув давомида дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазият юзасидан хавотирлар билдириб ўтилди. Томонлар бир-бирлари билан Ўзбекистон ва Туркияда ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар алмашишди. Истамбул ва Aнқарада ташкил этилган махсус штаб Туркияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, меҳнат миграцияси масалалари бўйича Туркия ҳукумати вакиллари билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Коронавирусга қарши курашда пандемиянинг салбий таъсирининг олдини олишда парламент аъзоларининг ўрни алоҳида экани таъкидланди.

Давлатларимизнинг икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижалари, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирларини ўзаро қўллаб-қувватлаётгани, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий ва гуманитар алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашда эришилган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди

Томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг кўламли масалалар бўйича парламентлараро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.


Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Боиси, айнан парламентлараро алоқалар икки томонлама ҳамкорликни барча соҳаларда янада кенгайтириш учун халқаро шартномаларни тезкор равишда ратификация қилишда муҳим роль ўйнайди.

Онлайн музокаралар якунида ҳар иккала томон ҳам Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш  ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама давом эттиришга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 435


Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2020
ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

Пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш учун таълим тизимида улкан ва масъулиятли ишлар ...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

Тадбирлар тақвими