Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлисининг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеясидаги доимий делегацияси таркиби тасдиқланди

Парламент дипломатияси. Мамлакатнинг ҳар жиҳатдан тараққий этишида унинг халқаро майдондаги нуфузи, эгаллаган мавқейи кўп нарсани белгилаши барчага аён. Бу жараёнда халқаро парламент тузилмалари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш давлатлараро муносабатларда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мамлакат ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ечишда ҳам парламент дипломатияси ўз сўзини айтаётгани барчага маълум.

Шу маънода, айни пайтда Олий Мажлис Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини халқаро доирада, жумладан, парламентлараро майдонда ва икки томонлама муносабатларда илгари суришга қаратилган фаолиятни кучайтирмоқда. Хорижий мамлакатлар парламент вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш бўйича амалий ҳаракатлар олиб боряпти.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенатининг Кенгаши қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеясидаги доимий делегацияси таркиби тасдиқланди. Делегация таркибидан ҳар иккала палата аъзолари ўрин олди.

Доимий делегацияга ахборот-таҳлилий ва ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида унинг котибияти ҳам тузилди.

Ўзбекистон доимий делегацияси Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеясининг сессияларида иштирок этади. Бу, ўз навбатида, мамлакатимиз парламентарийларининг муҳим ҳужжатлар муҳокамасига жалб этилиши, халқаро аҳамиятга эга масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда иштирок этиши ва Ўзбекистон манфаатларини дадил илгари суриш имконини беради.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 267


Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими