Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Малайзия парламенти вакиллар палатаси делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Малайзия парламенти вакиллар палатаси делегацияси билан учрашди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Малайзия парламенти вакиллар палатаси делегацияси билан учрашди

2019 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизда парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган Малайзия парламенти вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Мох Рашид бин Хаснон бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида меҳмонларга кейинги йилларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берилди. Хусусан, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларда олиб борилаётган ишларга атрофлича тўхталиб ўтилди. 


Конструктив ва дўстона руҳда кечган суҳбат чоғида меҳмонлар Ўзбекистонда парламентаризм борасида ўтган вақт мобайнида яхши тажриба тўпланганини, Марказий Осиёда ўз ўрни ва мавқеига эга Ўзбекистон билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш ҳар жиҳатдан манфаатли эканини билдирдилар.

Меҳмонлар Ўзбекистондаги сайлов кампанияси мамлакатда демократик янгиланишларни янада чуқурлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилганини қайд этар экан, бунда 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодекси ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан фуқароларга ўз хоҳиш-иродасини эркин амалга ошириш ҳуқуқини янада мустаҳкамлашга замин яратганини таъкидладилар.


“Мамлакатингиздаги демократик янгиланишларни кузатиб бормоқдамиз. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, бу янгиланишлар кўлами янада кенгайиб бораверади. Сайловларда энг асосий омил очиқлик ва ошкораликдир. Парламент сайловида бу принципга тўла риоя қилинганига амин бўлдик”, дейди Малайзия парламенти вакиллар палатасининг делегацияси аъзолари. 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 1004


Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими