Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюм билан учрашув ўтказди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон-Америка муносабатлари изчиллик билан ривожланмоқда. 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи бўлиб ўтди. Мамлакатимиз раҳбари билан АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасидаги музокаралар ҳар томонлама самарали бўлди. “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” номли Қўшма баёноти қабул қилинди.

Суҳбат аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов Д. Розенблюмни элчи этиб тайинлангани билан қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида унга муваффақият тилади.

Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Олий Мажлиснинг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, фракциялар, қўмиталар ва комиссиялар иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Икки давлат парламентларининг ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон-Америка муносабатларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Жумладан, 2017 ва 2018 йилларда Ўзбекистонга икки маротаба АҚШ конгрессменлари гуруҳи ташрифи амалга оширилган. Мазкур йўналишдаги муҳим қадам сифатида АҚШ Конгрессида Т. Келли ва В. Гонсалез раҳбарлигидаги “Ўзбекистон бўйича кокус”нинг шакллангани бўлди. Шунингдек, 2017 йилдан бошлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимлари АҚШ Конгрессининг “Очиқ дунё” дастури бўйича семинарда фаол иштирок этиб келмоқда. Бу, шунингдек, икки мамлакат парламентларининг яқин алоқаларидан далолат беради.

Музокаралар чоғида томонлар икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишда парламент назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратишди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада юқори поғонага кўтариш мақсадида барча имкониятларни ишга солиш юзасидан аниқ таклифлар билдирилди. Учрашувларни тизимлилик асосида ўтказилиши мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис 

Қонунчилик палатаси  Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 673


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими