Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Япония элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашув

Бугун юртимиз ташқи сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар жаҳон мамлакатларининг Ўзбекистон билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга чорлагани бор гап. Айни пайтда мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар туфайли нафақат Марказий Осиё минтақасидаги яқин қўшниларимиз, балки иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар билан ҳам тенг манфаатли ҳаморлик юқори поғонага кўтарилиб бормоқда. Жумладан, Япония билан ҳам.          

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Япониянинг мамлакатимизга яқинда тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрди ва парламент қуйи палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашди.

Мулоқот аввалида Нурдинжон Исмоилов Ёшинори Фуджиямани мамлакатимизга элчи этиб тайинлангани билан самимий қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида унга муваффақият тилади.

Юқори мартабали меҳмонга бугунги кунда Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатимиз парламентининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Ёшинори Фуджияма Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини эътироф этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга бўлажак ташрифига қизғин тайёргарлик олиб борилаётгани ҳамда ушбу ташрифга алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этиб ўтди.

Суҳбат давомида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари орасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, давлатларимиз ўртасида эришилган келишувларни ҳаётга самарали татбиқ этишда парламент назорати имкониятларидан унумли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 113


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими