Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Франция элчиси: “Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари бутун минтақага таъсир ўтказмоқда”

Франция элчиси:  “Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари бутун минтақага таъсир ўтказмоқда” Франция элчиси:  “Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари бутун минтақага таъсир ўтказмоқда”

Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва хорижий давлатлар билан яқин дўстона муносабатлар ўрнатиш учун барча чораларни кўрмоқда. Ўзбекистонни ривожлантиришнинг  бешта устувор йўналиши Ҳаракатлар стратегиясида парламентнинг ролини кучайтириш, мувозанатли ва ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни амалга ошириш, халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор берилган. Бу жараёнда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳам халқаро ҳамкорликни кучайтириш, хорижий мамлакатлар парламентлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқда.

Парламентлараро мулоқотларни ривожлантириш масалалари жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Франциянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Изабель Сервоз – Гаалуччи билан бўлиб ўтган учрашувининг мазмунини ташкил этди.

Қайд этиш керак, 2018 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи ва ушбу мамлакат Президент Эмманюэл Макрон ўртасидаги музокаралар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мазмунан бойитишга хизмат қилди. Ушбу ташриф Ўзбекистон-Франция кўп қиррали ҳамкорлигида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди. Натижада икки мамлакат учун истиқболли келишувларга эришилиб, ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат, шунингдек, 3,4 миллиард евро миқдорида шартномалар имзоланди.

Учрашув аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Изабель Сервоз – Гаалуччини элчи этиб тайинлангани билан самимий қутлаб, унга Ўзбекистон ва Франция муносабатларини янада ривожлантиришдек масъулиятли вазифани адо этишига муваффақият тилади.

Мулоқот давомида юқори мартабали меҳмонга парламент қуйи палатаси, ундаги сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталари фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумки, Франция  парламентаризми ўзининг бой тарихига эга. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Сенат ва Миллий ассамблеядан иборат икки палатали парламент амалга оширади. Мулоқот чоғида мамлакатларимиз парламентларининг қонунчилик ва норма ижодкорлиги жараёни ўхшашлиги, бу эса, ўз навбатида, мазкур йўналишда ҳамкорликни ривожлантиришда яхши имконият экани таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда, шунингдек, савдо–иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим, фан, соғлиқни сақлаш соҳаларида йўлга қўйилган ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилиб, бунинг учун мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.


Учрашувда Элчи хоним кейинги йилларда Ўзбекистон барча соҳада, хусусан ташқи сиёсатда очиқ фаолият юритаётгани, буни самараси ўлароқ, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи ҳамкорликни сезиларли даражада жадаллаштирганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Изабель Сервоз – Гаалуччи бугунги кунда Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари бутун минтақага таъсир ўтказиб, барча йўналишларда барқарорлик таъминланаётганини эътироф этди.   

Мулоқот давомида мамлакатимиз Президентининг қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “йўл харита”си ижросига катта эътибор қаратилаётгани, ўзаро савдо ҳажми ва қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан амалий чоралар кўрилаётгани таъкидланди. 

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада юқори поғонага кўтариш мақсадида барча имкониятларни ишга солиш юзасидан аниқ таклифлар билдирилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 134


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими