Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат  Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқ ассамблеясининг 141-сессияси ва мажлиси ишида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати, қуйи палатадаги ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзоси Иброҳим Хожиев Парламентлараро Иттифоқ мажлисида мамлакатимизда ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ўз маърузасида атрофлича маълумот берди.
Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътибор марказида бўлиб келаётгани, буни кейинги икки йилда шу соҳага оид 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ўнлаб фармонлари, қарор ва фармойишлари қабул қилингани, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар тузилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бу жараёнда парламент хусусан, Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва “Ёшлар клуби” фаолият олиб бораётгани, ҳар иккала тузилманинг айнан ёшлар масалалари юзасидан ташаббуслар илгари сураётгани аниқ ва амалий  иш мисолида баён қилинди.           
Шунингдек, Халқаро анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Кўришлар сони: 260


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими