Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Айни кунларда Сербия пойтахти Белградда Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Ассамблеяда 1700 дан ошиқ парламент аъзолари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда фуқаролик жамияти ҳамкорлари қатнашяпти. Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғилишда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соғлиқни сақлашнинг умумий қамровига эришиш борасидаги сўнгги ишланмалар муҳокама қилинмоқда.

Мазкур Ассамблеяда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.


Кўришлар сони: 708


Депутатлар минбари

Тадбирлар тақвими