Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Делегация аъзолари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди

Тожикистон Республикаси парламентининг қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди.

Меҳмонларга ушбу мақбара тарихи бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз 1404 йилда невараси Муҳаммад Султон вафотидан кейин унга атаб мақбара қуришни буюради. Оилавий даҳмага айланган Амир Темур мақбараси Самарқанднинг жануби-шарқида бунёд этилган салобатли иморат ўлароқ, ўтмишимиздан сўзлаб туради.

Делегация аъзоларининг Самарқанд зиёрати давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 456


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2020
Депутатлар ўрганишидан сўнг қумқўрғонликларнинг муаммолари ечиладиган бўлди

Сайлов якунланди. Депутатлар сайланди. Шу билан, депутатлар берган ваъдаларини унутдими? Энди улар...

21.02.2020
Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

 2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг...

21.02.2020
«MeningFikrim.uz» веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати юзасидан брифинг ўтказилди

2020 йил 21 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими