Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Тожикистон делегацияси аъзолари Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Ҳозирги вақтда Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров раҳбарлигидаги делегация юртимизга ташрифи доирасида Самарқандда бўлиб турибди.

2019 йилнинг 8 октябрь куни делегация аъзолари Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.

Шу қаторда, меҳмонлар мазкур мажмуа қошидаги Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам бўлдилар. Бу ерда Имом ал-Бухорий ҳамда бошқа олим ва мутафаккирларнинг илмий-маданий мероси ўрганилади, илмий таржималар нашр этилади. Ундан ташқари, марказда мамлакат ва хориж кутубхоналари, архив фондларида сақланаётган нодир қўлёзмаларнинг электрон нусхалари йиғилган.

Тожикистон парламенти делегацияси аъзоларининг Самарқанддаги тарихий ёдгорликлар билан танишуви давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 561


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2020
Депутатлар ўрганишидан сўнг қумқўрғонликларнинг муаммолари ечиладиган бўлди

Сайлов якунланди. Депутатлар сайланди. Шу билан, депутатлар берган ваъдаларини унутдими? Энди улар...

21.02.2020
Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

 2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг...

21.02.2020
«MeningFikrim.uz» веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати юзасидан брифинг ўтказилди

2020 йил 21 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими