Халқаро фаолияти
Тожикистон Республикаси парламентининг қуйи палатаси Раиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Хабар берганимиздек, Тожикистон Республикаси парламентининг қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари “Ҳазрати Хизр” мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Юқори мартабали меҳмон Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унга ҳурмат ва эҳтиром бажо келтирди.
Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти, унинг мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлашдаги буюк хизматлари ёдга олинди.
Тожикистон Республикаси парламенти делегациясининг расмий ташрифи давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати
Кўришлар сони: 323
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганларга жабогарлик белгиланяпти
Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, муҳандислик...
Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда
Фракция аъзоларининг фикрича, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот...
Соддалаштирилган тартибдаги нотариал ҳаракатлар жорий этилади
Депутатлар томонидан таъкидланганидек, бугунунги кунда давлат нотариал идоралари аҳолига тез ва си...