Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Тожикистон парламенти делегацияси Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация аъзолари пойтахтимиздаги Темурий тарихи давлат музейига ташриф буюрди.

Делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар Темурийлар тарихи давлат музейи экспозицияларини кўздан кечирди.

Делегация аъзоларига юртимизда мустақиллик йилларида тарихимизни ва буюк аждодларимиз номини тиклаш, хусусан, Соҳибқирон бобомиз Амир Темур шахсига қаратилаётган улкан эҳтиром, бунинг ёрқин намунаси сифатида бунёд этилган мазкур муҳташам музей ҳақида батафсил маълумот берилди.

Буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг саркардалик санъати, Ватанимиз тарихи хусусида сўзловчи экспонатлар, осори-атиқалар делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 249


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими