Халқаро фаолияти
Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди
Юртимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги Тожикистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ш.Зуҳуров Мустақиллик майдонида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, чуқур мазмун-моҳият касб этувчи мазкур монументнинг меъморий ечимига юқори баҳо берди. Ушбу тарихий мажмуа ҳар бир ташриф буюрувчи қалбида тинчлик ва осойишталикнинг инсон ва мамлакат учун нақадар муҳимлигини чуқур ҳис эттиришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тожикистон Республикаси парламенти делегациясининг ташрифи давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати
Кўришлар сони: 270
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганларга жабогарлик белгиланяпти
Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, муҳандислик...
Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда
Фракция аъзоларининг фикрича, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот...
Соддалаштирилган тартибдаги нотариал ҳаракатлар жорий этилади
Депутатлар томонидан таъкидланганидек, бугунунги кунда давлат нотариал идоралари аҳолига тез ва си...