Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-Тожикистон: парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли Раиси Шукуржон Зуҳуров билан учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар қайд этганидек, давлат раҳбарлари ўртасида юзага келган яқин ва ишончли алоқа, тўғридан-тўғри ҳамда мунтазам мулоқот туфайли сўнгги уч йилда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда катта ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар стратегик ҳамкорлик даражасигача кўтарилди. Бу қардош халқларимиз манфаатларидан келиб чиқиб, барча соҳалардаги икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш имконини берди.

Учрашувда Тожикистон Ўзбекистонга энг яқин қўшни мамлакатлардан бири эканлиги таъкидланди. Икки мамлакатни умумий тарих, ўхшаш маънавий қадриятлар боғлаб туради. Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари қадимдан бирга яшаган ва равнақ топган, шунинг учун яқин қўшничилик ҳамда бир-бирини ҳурмат қилиш анъаналари бугун ҳам турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Парламентлараро муносабатлар фаоллашди. Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини чуқурлаштириш, амалий алоқалар самарадорлигини ошириш, шунингдек икки томонлама келишувлар ижросини амалда назорат қилишнинг муҳим механизмларидан бири эканлиги таъкидланди.

“Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро муносабатлари икки томонлама ҳамкорлик форматида ҳам, парламентлараро тузилмалар доирасида ҳам сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилишига ишончим комил”, – деб таъкидлади Шукуржон Зуҳуров.

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва рағбатлантирилиши ҳам саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга, энг муҳим масалалар бўйича ҳамкорлик қилишга, шунингдек қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи фаолият кўрсатмоқда. Шу муносабат билан Танзила Нарбаева икки давлат парламентлари ўртасидаги дўстлик парламентлараро гуруҳининг Тошкентда бўлиб ўтадиган мажлиси муваффақиятли ўтишига тилак билдирди.



Кўришлар сони: 302


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими