Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис делегацияси Евросиё мамлакатлари парламентлари Спикерларининг 4-йиғилишида иштирок этмоқда

Олий Мажлис делегацияси Евросиё мамлакатлари парламентлари Спикерларининг 4-йиғилишида иштирок этмоқда Олий Мажлис делегацияси Евросиё мамлакатлари парламентлари Спикерларининг 4-йиғилишида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган Евросиё мамлакатлари парламентлари Спикерларининг “Катта Евросиё: Мулоқот. Ишонч. Ҳамкорлик” мавзусидаги 4-йиғилишида иштирок этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Евросиё мамлакатлари парламентлари Спикерлари йиғилиши 2016 йилдан бери ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Бу йилги анжуманда 70 дан зиёд хорижий делегация, шунингдек, 25 га яқин Спикер, шу жумладан, Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатларнинг парламент раҳбарлари иштирок этмоқда.

Мазкур тадбирнинг ўтказилишидан асосий мақсад халқаро майдонда умумий манфаатларни ҳимоя қилиш асосида Евросиё мамлакатлари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришдан иборатдир.

Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатимиз тараққиётининг муҳим ҳужжати — Ҳаракатлар стратегиясининг мазмуни-моҳияти, мақсади, шунингдек, кейинги йилларда эришилган ютуқлар ва истиқболга мўлжалланган ҳамкорликдаги режаларни тадбир иштирокчиларининг эътиборига етказиш Ўзбекистон парламенти делегациясининг ушбу учрашувдаги иштирокининг асосий мақсади ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 826


Депутатлар минбари

Тадбирлар тақвими