Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

ГФР делегацияси аъзолари билан учрашув

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Германия Федерал ҳукуматининг мигрантлар ва миллий озчиликлар бўйича федерал вакили Б.Фабрициус бошчилигидаги ГФР делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мулоқот аввалида меҳмонларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ўзгаришлар, айниқса, демократик ислоҳотлар жараёнида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тимини янада модернизация қилиш, сўз эркинлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида атрофлича сўзлаб берилди. Бундан ташқари, парламент қуйи палатасининг фаолияти ва тузилиши, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ва комиссиялар, хорижий парламентлар билан ҳамкорлик доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолияти билан таништирилди.

Ўз навбатида, делегация аъзолари мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар Ўзбекистонни кенг тараққиёт босқичида ҳар томонлама ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этиб, бу борадаги янгилик ва ўзгаришларга юқори баҳо бердилар.

Таъкидландики, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг январь ойида Германияга, Президент Франк-Вальтер Штайнмайернинг май ойида Ўзбекистонга қилган олий даражадаги ташрифлари икки давлатнинг икки томонлама алоқаларининг янада мустаҳкамланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш, икки ўртада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, бунда парламентлараро ҳамкорликни тобора тараққий эттириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг муҳим қирралари белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матубот хизмати

 


Кўришлар сони: 57


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими