Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Корея: Парламентлараро алоқалар барча йўналишдаги ҳамкорликнинг асоси бўлиши лозим

2019 йил 30 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси депутати, МДҲ мамлакатлари парламентлари билан ҳамкорлик бўйича Парламентлараро дипломатик форум раҳбари Чу Ми Э хоним бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси ҳузуридаги МДҲ мамлакатлари парламентлари билан ҳамкорлик бўйича Парламентлараро дипломатик форум ушбу давлат парламенти Спикери Мун Хи Сонг ташаббуси билан жорий йилнинг июнь ойида такшил этилган. Мазкур форумнинг асосий мақсади Корея Республикаси ва МДҲ мамлакатлари қонун чиқарувчи органлари ўртасида икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобланади.

Шу маънода, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Корея парламентлари ўртасида бугун тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларни янада чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқалар 1995 йилда бошланган бўлиб, ўша пайтда Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида “Корея – Ўзбекистон” парламент дўстлик ассоциацияси тузилган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида эса, 2005 йилдан буён Корея Республикаси Миллий Ассаблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ фаолият юритади.

Учрашувда икки мамлакат парламентлари қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти юзасидан тажриба алмашиш ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ҳам янги босқичга олиб чиқиш, жумладан, ишбилармон доиралар ўртасидаги шериклик имкониятини ошириш, ўзаро сармоя киритиш ҳажмини кенгайтириш, бунда парламентларимизнинг салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат депутатлик корпуслари ўртасида доимий ишчи алоқаларни сақлаб туришга келишиб олдилар.

 


Кўришлар сони: 190


Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими