Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламент қуйи палатаси Спикери АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчисини қабул қилди

2019 йил 24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида парламент қуйи палатаси Спикери Дэниел Розенблюмни АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани билан самимий табриклади.

Таъкидлаш жоиз, кейинги пайтларда икки мамлакат ўртасида барча соҳаларда бўлгани каби парламентаризм йўналишида ҳам муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда. Олий Мажлис палаталари делегацияларининг АҚШга ташрифлари мунтазамлик касб этмоқда. Ўз навбатида, Конгресс вакиллари ҳам мамлакатимизга бир неча бор ташриф буюриб, турли соҳалар, хусусан, парламентлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини кўшиб келмоқда.

Учрашувда элчига Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳудудлар ва умуман, мамлакат ривожланишида муҳим ўрин тутадиган давлат ва ҳудудий дастурлар хусусида сўзлаб берилди.

Шунингдек, парламент қуйи палатаси фаолияти, қонунчилик тизимидаги янгиликларга тўхталиб ўтилди.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери элчи Дэниел Розенблюмга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини самарали давом эттиришдек масъулиятли вазифани адо этишига муваффақиятлар тилади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 300


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими