Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Германия Федератив Ренспубликаси Бундестагининг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари қўмитаси раиси Петер Рамзауэр бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасида парламентлараро алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Хусусан, бир қатор икки томонлама муҳим парламент ташрифлари амалга оширилди.

Таъкидлаш жоиз, Олий Мажлисда Бундестаг билан ҳамкорлик бўйича “Ўзбекистон – Германия” гуруҳи, Бундестагда эса “Германия Федератив Республикаси – Марказий Осиё” гуруҳи ташкил этилган бўлиб, амалга оширилаётган изчил фаолият ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Бу гуруҳлар фаолияти, шунингдек, Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш, парламентлараро ўзаро тажриба алмашиш, қонун ижодкорлиги амалиётида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Учрашув чоғида меҳмонларга Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди. Хусусан, меҳмонларга давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларда олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлаб берилди.

Суҳбат давомида келгусида икки мамлакат парламентлари ҳамкорлиги бўйича гуруҳлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳам фикрлар алмашилди.

Шунингдек, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида иккала давлат парламентлари салоҳиятидан кенг фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган сухбат якунида меҳмонларга парламент қуйи палатаси мажлислар заллари билан танишиш имкони яратилди.

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 796


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими