Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув

Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув

2019 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раисини юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни яна ривожлантириш борасидаги фаолиятига муваффақият тилади.

Учрашувда юқори мартабали меҳмонга бугунги кунда Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кўламдор ислоҳотлар хусусида қисқача маълумот берилди.

Мамлакатимизда Қозоғистонга яқин қўшни, қардош дўст ва ишончли ҳамкор сифатида қаралади. Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатлари ҳам ана шу тамойилга — яхши қўшничилик, асрлар синовидан ўтган мустаҳкам дўстлик ҳамда қардошлик ришталарига асосланган ҳолда ривожланиб келмоқда.

Қайд этилганидек, Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо-иқтисодий шерикларидан биридир. Давлатларимиз ҳамкорликни барча соҳада бирдек фаол олиб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунда икки мамлакат Давлат раҳбарлари ўртасидаги турли даражадаги мулоқотлар изчилик касб этаётгани муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.


Маълумки, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Президент бўлгач, Ўзбекистон ташқи сиёсатида биринчи навбатда яқин қўшнилар — Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни янада яхшилашга устувор аҳамият берилмоқда. Шу маънода, мамлакатимиз Президентининг илк хориж сафарларидан бири ҳам айнан Қозоғистон Республикасига бўлгани бежиз эмас. Кейинги йилларда ушбу давлат билан иқтисодиётнинг етакчи соҳа ва тармоқларида жадаллашган алоқалар туфайли ўзаро савдо ҳажми 2018 йилда қарийб 50 фоиз ўсиб, 3 миллиард доллардан ошгани ана шундай илиқ муносабатлар туфайлидир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 336 та корхона ва 16 та компания ваколатхонаси, Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистон ишбилармонлари билан ҳамкорликда ташкил этилган 199 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан савдо, транспорт-логистика ва бошқа хизматлар кўрсатилиб, қурилиш материаллари ҳамда кенг турдаги халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилмоқда.

Мамлакатларимиз ўртасидаги илм-фан, маданият, санъат каби соҳалардаги алоқалар ҳам тобора ривожланиб бормоқда. Ўтган йили Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”, деб эълон қилиниб, йилнинг номланиши муносабати билан белгиланган барча тадбирлар юксак даражада, кўтаринки руҳда ўказилди. Аксарият тадбирларга қўшни Ўзбекистон вакиллари ҳам фаол жалб этилиб, халқларимиз, илм-фан, маданият, таълим муассасалари, тадбиркорлик тузилмалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 200 дан зиёд тадбир юқори ташкилий даражада кечди. Ўз навбатида, жорий йил юртимизда “Қозоғистон йили” деб эълон қилиниб, бу ишлар мантиқан давом эттирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Ўзбекистон қардош Қозоғистон билан барча соҳада тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келаётгани, бу жараёнда мамлакатларимизнинг парламентлараро ҳамкорлик алоқалари ҳам муҳим ўрин тутаётганини қайд этди. 2018 йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси парламент делегациясининг Қозоғистон Республикасига амалга оширилган расмий ташрифи парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу сафар чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича Меморандум имзолангани самимий муносабатлар кўламини янада кенгайтиришга имкон бермоқда.

Мулоқот чоғида юқори мартабали меҳмонга мамлакатимиз парламенти, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси Нурлан Нигматуллин самимий учрашув ва суҳбат учун ташаккур изҳор қилар экан, конструктив ва амалий руҳдаги мулоқотларни изчил давом эттириш, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини тобора кенгайтириб бориш хусусида сўз юритилди.

Қозоғистон Парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 881


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими